Украина ядровий таҳдид юзага келганда радиацион нурланишга қарши Исроилнинг Pluri компаниясидан 12 минг доза препарат сотиб олди. Бу ҳақда Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаэл Бродскийга таяниб The Times of Israel хабар берди.

Украинанинг Hemafund киндик қони банки PLХ-R18 дори воситасини етказиб бериш бўйича шартнома тузган.
Препарат тромбоцитлар, шунингдек, радиация таъсирида шикастланган қизил ва оқ қон таначаларини тиклашга ёрдам беради, деди Михаэл Бродский.
Украинада 6000 кишини даволаш учун етарли дозалар бўлади. Препарат ядровий таҳдид юзага келганда сақланади ва зарурат туғилганда бутун мамлакат бўйлаб шифохоналарга юборилади.
Шунингдек, ташкилотлар клиник синовларни тарғиб қилиш ва PLХ-R18 ни Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмий рўйхатдан ўтказишга эришишни режалаштирмоқда. Ҳамкорлик ҳар икки томонга 100 миллион доллардан кўпроқ фойда келтириши кутилмоқда.
PLХ-R18 препарати кесарча кесиш орқали туғган аёлларнинг йўлдошидан олинган ўзак ҳужайраларидан ишлаб чиқарилади. Махсус биореакторларга жойлаштирилгандан ва “ўстирилгандан” сўнг, бу “йўлдош кенгайган ҳужайралар” беморнинг мушак орасига киритилади. Улар қон ҳужайраларининг фаоллашуви ва қайта тикланиши механизмини ишга туширади, бу эса радиациянинг организмга таъсирини юмшатади, деди Плури тижорат директори Нимрод Бар Сви.
Шу тариқа препарат юқори даражадаги ионлаштирувчи нурланиш таъсирида (масалан, ядровий ҳужум ёки фалокат пайтида) келиб чиқадиган ўткир гемопоэтик нурланиш синдромида (H-ARS) ёрдам бериши мумкин. Pluri компанияси маълум қилишича, PLХ-R18 ҳам одамларда, ҳам ҳайвонларда синовдан ўтказилган.
Препаратни радиация таъсиридан 24 соат олдин ва 72 соатдан кейин такроран юбориш ҳаётда қолиш кўрсаткичларини плацебо гуруҳидаги 4 фоиздан даволанган гуруҳда (ҳайвонлар орасида) 74 фоизгача кўтарилишига олиб келди. Бу восита Америка FDA бошқармаси томонидан орфан дори мақомини олди.
Препаратнинг радиасия таъсиридан 24 соат олдин ва ундан 72 соат ўтгач қайта киритилиши, даволанишни олган гуруҳда омон қолиш кўрсаткичларини (ҳайвонлар орасида) 4 фоиздан 74 фоизгача ошишига олиб келди.
Крио-омборларимиз ва логистика тармоғимиз бизга Украинадаги радиациявий фавқулодда вазиятга тайёргарликни таъминлаш учун потенциал муҳим восита сифатида PLХ-R18 жорий этилишини қўллаб-қувватлаш имконини беради, дея таъкидлади Hemafund асосчиси Ярослав Иссақов.
Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг мақсади мамлакатнинг “ядровий фавқулодда вазият”да оммавий терапияга бўлган эҳтимолий эҳтиёжга тайёрлигини таъминлашдир.
Изоҳ (0)