• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тамаддун интиҳоси: ядро уруши хавфи ҳақиқатга қанчалик яқин ва унинг оқибатлари қандай бўлади?

    27 февраль санасида Россия Президенти Владимир Путин Украина билан олиб борилаётган уруш фонида Россия мудофаа вазири ва бош штаб қўмондонига Россия тўхтатувчи кучларини махсус жанговар навбатчилик ҳолатига ўтказишни буюрди. Тўхтатувчи кучлар мамлакат ядровий кучларини ҳам ўз таркибига олади. Бир қатор ғарб нашрлари ушбу буйруқни «ядровий таҳдид» сифатида баҳолади ва ядро уруши хавфи ҳақида гапиришни бошлади. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров ядро уруши ҳақиқатга қанчалик яқин ва бу уруш оқибатлари қандай бўлади каби саволларга жавоб излади. 

    Ядро қуроли нима ўзи?

    Кўпчилик эшитган ёки хабардор бўлса-да, аввало, ушбу ҳалокатли қурол ҳақида икки оғиз гапириш шарт. Ядро қуроллари ядровий реакциялар: парчаланиш ва термоядровий комбинация натижасида ҳосил бўлувчи энергияга асосланади. Бундай қуроллар тайёрлашда уран ва плутонийдан фойдаланилади. Плутоний табиатда учрамайди ва кимёвий йўл билан ҳосил қилинади. Ядро қуроллари икки турга бўлинади: ядровий (атом) ва термоядровий (водород).

    Ядро (атом бомбаси) қуроли ташланган Хиросима. 1945 йил

    Ядро (атом бомбаси) қуроли ташланган Хиросима. 1945 йил
    Фото: Alamy

    Ядро қуроли — ўта ҳалокатли оммавий қирғин қуролидир. Қурол портлаганда зарба тўлқини, ёруғлик эмиссияси, радиация, радиоактив ифлосланиш ва электромагнит импулслари юзага келади. У ташланган ҳудудда эпицентр пайдо бўлади ва радиуси беш квадрат километргача етиши мумкин (Хиросимадагиси эса 800 метрни ташкил этган). Эпицентрдаги жамики нафас олувчи жисм ҳалок бўлса, портлашдан юз квадрат километрдаги ҳудуд радиоактив нурланиш ва радиация тўлқини сабаб мислсиз зарар кўради. Радиоактив нурлар ва радиацияси бир неча ўн йилгача ядро қуроли портлаган ҳудудда кузатилади.

    Ядро қуроллари бугун дунёдаги энг қудратли ва мудҳиш қуролдир.

    Ядровий уруш хавфи

    1968 йили БМТ «Ядро қуролларни тарқатмаслик тўғрисида» резолюция қабул қилади. СССР, АҚШ ва Буюк Британия каби ядро қуролига эга ва унга эга бўлмаган қирққа яқин давлат ушбу шартномани ратификация қилгач, шартнома халқаро кучга эга бўлади. Ядро қуролига эга Франция ва Хитой 1992 йили ушбу шартномага қўшилади. Бугунги кунда дунёнинг 170 давлати ушбу шартнома шартларини қабул қилиб, уни ратификация қилган.

    Шартнома ядро қуролига эга давлатларга уни тарқатиш, сотиш ва тайёрлашга ёрдам беришни тақиқлайди. Шунингдек, ядровий давлатлар ядро қуролига эга бўлмаган давлатга ушбу қурол билан таҳдид қилмаслик ва уни ишлатмаслик мажбуриятини олади.

    Ядро қуролига эга бўлмаган давлатлар эса ўз навбатида бундай қуролга эга бўлишга ҳаракат қилмаслик ва эга бўлмаслик бўйича шартларни қабул қилади.

    Шартноманинг энг муҳим қисми эса ядро қуролига эга бўлмаган давлатга ядровий ҳужум қилинган ёки бундай ҳужум таҳдиди юзага келган тақдирда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва биринчи навбатда, унинг ядро қуролига эга бўлган доимий аъзолари БМТ талабларига мувофиқ зудлик билан жавоб ҳаракати амалга ошириши кераклиги ҳақидаги банддир.

    Ушбу шартномани имзолаган АҚШ, Буюк Британия ва СССР(Россия) ўз баёнотларида ядро қуроли билан таҳдид қилган ёки уни қўллаган давлатга қарши жавоб ҳаракати амалга оширилиши ва ҳужумга учраган ядровий қуроли бўлмаган давлатга ёрдам берилишини эълон қилади. Ушбу шартларни кейинчалик сафга қўшилган Франция ва Хитой ҳам тасдиқлайди.

    Фото: Ready

    Украина БМТга 1945 йили ташкилот асосчиларидан бири сифатида аъзо бўлган. СССР таркибидан Беларусь ва Украина ташкилотда алоҳида аъзоликка эга эди. БМТнинг ядро қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги резолюциясига қўшилиш масаласи эса фақатгина 1991 йили Украина мустақилликка эришгач кун тартибига чиқади. Негаки, Украина Республикаси ҳудудида собиқ СССРнинг ядро саноати ва қуроллари мавжуд эди.

    1991 йилдан бошлаб ушбу ядро қуроллари келажаги борасида музокаралар бошланади. Украина ушбу қуролларни беришни хоҳламайди ва уни ўз ҳимоясининг кафолати деб билади. Украин расмийлари ўша даврда ҳам Россия хавфини ҳис қилганди. АҚШ ва Буюк Британия аралашуви ҳамда босими остида 1994 йили Венгрия пойтахти Будапештда АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Украина вакиллари Украинанинг ядро қуролларидан воз кечиши, шу турдаги қуролларнинг бир қисмини йўқ қилиши ва Россияга топшириши ҳақида Будапешт меморандумини имзолайди.

    Будапешт меморандуми Украинанинг бошқа ядровий қуроли бўлмаган давлатлардек  хавфсизлигини кафолатлайди. Меморандумнинг тўртинчи қисмида АҚШ, Буюк Британия ва Россия агар Украина тажовуз қурбони ёхуд ядро қуроли таҳдиди остида қолса, унга БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали зудлик билан ёрдам кўрсатилишини таъкидлайди. Олтинчи бандга кўра, АҚШ, Буюк Британия ва Россия Украина тажовуз остида қолганда дарҳол мажбурий маслаҳатлашувлар ўтказади.

    Франция Украинага бошқачароқ хавфсизлик кафолати беради. Жумладан, Франция Украина тажовуз остида қолганда БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали ёрдам ҳақидаги бандни ўз кафолатида белгиламайди. Франция ортидан Хитой ҳам тўрт ва олтинчи бандларни кафолат баёнотига киритмайди.

    Будапешт меморандумининг имзоланиши. Президентлар (чапдан ўнгга) Борис Елсин (Россия), Билл Клинтон (АҚШ), Леонид Кучма (Украина) ва Жон Мейжор (Буюк Британия, бош вазир)

    Будапешт меморандумининг имзоланиши. Президентлар (чапдан ўнгга) Борис Елсин (Россия), Билл Клинтон (АҚШ), Леонид Кучма (Украина) ва Жон Мейжор (Буюк Британия, бош вазир)
    Фото: Ukrinform

    2014 йили Россия Қримни аннексия қилганида Украина расмийлари ядро қуролининг улардан олиб қўйилганига кескин норозилигини билдиради ва Россияни Будапешт меморандуми шартларини бузишда айблайди. Бироқ Россия айбловни рад этади ва Москва Будапешт меморандумида фақатгина Украинага нисбатан ядро қуроли ишлатилиши ҳақида айтилганини даъво қилади. Руслар Украинага нисбатан ядро қуролини ишлатмаганини ва меморандум шартларини бузмаганини таъкидлайди.

    2022 йил 27 февраль кунги буйруқдан сўнг Путин Украина ва Европа Иттифоқи давлатларига ядро қуроли билан ян бир бор таҳдид қилади (у буни олдин — 24 февраль куни ҳам айтиб ўтганди. Ўшанда Путин Украинага ёрдам берган давлат ўз тарихида кўрмаган даҳшатга тўқнаш келиши мумкинлигига урғу берганди).

    Агар Россия Украинага нисбатан ядро қуролидан фойдаланса, биринчи навбатда БМТнинг «Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида»ги қарорини бузган бўлади. Бу эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва ташкилотнинг ядро қуролига эга доимий аъзолари (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой)нинг жавоб реакциясини талаб этади. Шунингдек, Будапешт меморандумига кўра, АҚШ ва Буюк Британия Украинага мамлакат ядро қуроли нишонига айланган тақдирда ёрдам кўрсатишга ҳам ваъда берган.

    Хўш, ядро уруши юз берадими? Бу борада бир неча халқаро мутахассислар ўз тахминларини билдирди.

    Марк Фино,

    Женева хавфсизлик сиёсати марказининг ядровий қурол тарқалиши бўйича эксперти

    «Путиннинг ядровий таҳдиди ҳайратланарли, чунки у Россиянинг ядровий доктринасидан узоқлашди. 2020 йилда Путин Москва ядро қуролидан фойдаланиши мумкин бўлган тўртта ҳолатни тасдиқлаганди. Булар Россия ёки унинг иттифоқчиси ҳудудига баллистик ракета учирилганда, душман ядро қуролидан фойдаланганда, Россия ядро объектига ҳужум уюштирилган ёки Россия давлатининг мавжудлигига таҳдид соладиган ҳужум юз берганида бўлиб, рус қўшини ядро қуролидан юқоридаги ҳолатлар содир бўлсагина фойдаланишини белгилаган эди.

    Ҳозирги можарода юқоридаги ҳолатлардан ҳеч бири юз бергани йўқ.

    Бундан ташқари, Россия шу йилинг январь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қолган тўрт доимий аъзосига қўшилди ва «ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслиги ва ҳеч қачон бундай уруш олиб борилмаслик кераклиги» ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Путиннинг якшанба кундаги оғзаки буйруғи бундай баёнотларнинг ноаниқлиги, ва эҳтимол, иккиюзламачилигини кўрсатади.

    Ҳозирча «назорат қилиш ёки нотўғри талқин қилиш» ва ҳатто ядровий зарбаларни қўзғатиши мумкин бўлган манипуляция хавфи анча юқори».

    Ҳенс Кристенсен,

    Америка олимлари федерациясининг ядровий ахборот лойиҳаси директори, ядро қуроллари эксперти

    «Мен бир ҳафта олдингидан кўра кўпроқ хавотирдаман. НАТО Путиннинг нутқига жавобан «барча кутилмаган ҳолатларга» тайёрлигини оширди. Ҳозирда бизни бир ҳафта олдин башорат қила олмаган йўлга олиб борадиган бурилишлар пайдо бўлиши мумкин».

    Ҳенс Кристенсен

    Ҳенс Кристенсен
    Фото: Getty Images

    Путиннинг ядровий кучларни жанговар ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғи ҳақида Кристенсен «Путин вазиятни тўғридан-тўғри ядровий таҳдидга олиб келадиган яна бир қадам ташлади» дея фикр билдирди. У яна Путин 2014 йили Қрим аннексия қилинган даврда ҳам Ғарб санкцияларига жавобан ҳам худди шу жавобни берганини айтиб ўтди.

    «Россия стратегик кучлари доимий жанговар шай ҳолатда бўлишини ҳисобга олсак, ҳозир асосий савол ядро каллаклари сувости кемалари ёки бомбардимончи самолётларга жойлаштирилганидир».

    Мэттью Бунн,

    Harvard университети қошидаги Harvard Кеннеди мактаби профессори. Собиқ президент Билл Клинтоннинг фан ва технология сиёсати бўйича маслаҳатчиси. Ядро ва энергетика сиёсати таҳлилчиси

    «Путиннинг яқин доираларидан бошқа ҳеч ким унинг нега бундай ҳаракат қилганини аниқ билмайди. Тахминимча, бу буйруқ Ғарбда ҳеч ким Украинага ҳарбий ёрдам бериш ҳақида ўйламаслиги учун қўшимча сигнал сифатида айтилди».

    Профессор ядро урушидан қўрқиш мамлакатларнинг ядро қуролидан фойдаланмаслигига етарли асос бўладими, деган саволга: «Ядро қуролининг жисмоний хусусиятлари жуда даҳшатли қўрқувга солади. Бир давлат ядровий зарбадан қўрқиб бошқа бир давлатга ҳужум қилишга журъат эта олмаслиги ҳақидаги ғоя Совуқ уруш даврининг асосий хавфсизлик сиёсати бўлган ва кўпчиликнинг таъкидлашича, у бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Ҳамкасбим Зак Бошан яқинда ёзганидек, ядровий қурол таҳдиди АҚШнинг Украинага қўшин юбормаслигига ҳам асосий сабабдир», — дея жавоб берган.

    Пол Ҳейр,

    Бостон университетининг глобал тадқиқотлар бўйича катта ўқитувчиси

    «Ядро уруши Путиннинг Украинада эришиши мумкин бўлган ҳар қандай ғалабасига путур етказади. Бу нафақат Ғарбни, балки Хитой каби потенциал иттифоқчиларни ҳам бегоналаштиришга хизмат қилади. Хитойнинг Путин хатти-ҳаракатларидан хавотири борган сари ортиб боряпти ва уни Хитойнинг гуллаб-яшнашига узвий боғлиқ бўлган глобал савдо ва инвестицияларнинг жаҳон тартибини тиклашга чақириши мумкин.

    Бутун халқаро тартиб ҳавога соврилгандек гўё. Украинага қилинган ҳужум бундан-да ҳимоясиз Болтиқбўйи давлатларига ҳужум қилиш учун дебоча бўладими ёки Путин Украина билан кифояланадими? Жавоб — АҚШ ва НАТОнинг ўз кучларини, хоҳ ядровий, хоҳ оддий, бутун дунё бўйлаб қандай жойлаштирилишига боғлиқ».

    Дунёдаги кўпчилик экспертлар Россия томонидан ядро қуролларининг ишлатилишига шубҳа билдирмоқда. Уларнинг фикрича, Путин бу ҳаракатни Украинадаги барбод бўлган блицкриг (тезкор ғалаба) ва иқтисодиётига берилаётган қаттиқ зарбалар сабаб қўрқитиш учун айтган. Шу билан бирга, Россия президенти Украина билан бошланган музокараларда устунликка эришиш учун ҳам шундай юриш қилган бўлиши мумкин. Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши унинг буткул яккаланиб қолишига олиб келади. Бироқ давлатнинг НАТО давлатларига зарба бериши ҳам, Украинага ядро қуроли ишлатиши ҳам қийин масала.

    Фото: Russia Beyond

    Ғарбнинг кўпгина нашрлари ядро қуролининг барча калитлари Путин қўлида эмаслигини, рус генераллари Путинга содиқ бўлса-да, улкан хавф олдида ҳал қилувчи қарор қабул қилиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда. Ҳозиргача Россиядан ташқари ядро қуролига эга бирор давлат ҳеч қачон бу қурол билан таҳдид қилмаган. АҚШ вазмин сиёсат юритмоқда, Байден Россияга ҳеч қандай тажовуз хавфи йўқлигини, Путиннинг буйруғи ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдирди.

    Ҳар қандай қўлланишидан қатъи назар ядро қуроллари инсоният учун жуда катта ҳалокатга олиб келади. Маълумотларга кўра, Россия арсеналида олти мингга яқин, АҚШ ихтиёрида эса беш мингдан ортиқ ядро каллаги мавжуд. Уларнинг фақатгина ярми қўлланиши ҳам бутун сайёра келажагини хавф остига қўяди. Унинг жисмоний зарарларини эса тасаввур қилиш ҳам даҳшатли бўлади.

    02.03.2022, 12:13   Изоҳ (0)   132691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.