• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 15-куни: «Туғуруқхона бомбардимон қилингани — фейк, Украинанинг биологик қуроллари — фейк эмас». Россия ҳақиқий уруш билан бирга қандай ахборот урушини олиб бормоқда? (фото)

    Украинадаги уруш ўн беш кундан бери давом этмоқда. 10 март куни АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон Россиянинг Украинада биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги айбловларини рад этди. YouTube Россия фойдаланувчилари учун барча монетизация функцияларини тўхтатди. Россия расмийлари Украинани Мариуполдаги ўққа тутилган касалхонадан (Украина ҳарбийлари бу туғуруқхона эканини даъво қилмоқда) қутқарилаётган одамларнинг тасвирларини сохталаштиришда айблади. Украинанинг Изюм, Ирпин, Гостомел ва бошқа бир қанча шаҳарларидан тинч аҳоли эвакуация қилинган, бироқ Мариуполга гуманитар ёрдам етказилмаган. Meduza 10 март, урушнинг ўн бешинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.

    Фото: AP Photo

    Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказди. Натижалар сезиларли эмас

    Учрашувдан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, унинг асосий мақсадларидан бири 24 соатлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш эди, бироқ бунинг иложи бўлмаган, чунки «Россияда бу масала бўйича қарорни бошқа одамлар қабул қилади». Сергей Лавров, ўз навбатида, бу учрашувда «ҳеч ким ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олмоқчи бўлмаганини» айтди ҳамда асосий музокаралар Беларусда Россия ва Украина делегациялари ўртасида кечаётганини таъкидлади.

    Учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманининг диққатга сазовор жойи Лавровнинг қуйидаги баёноти бўлди.
    Биз бошқа давлатларга ҳужум қилишни режалаштирмаганмиз. Украинага ҳам ҳужум қилганимиз йўқ. Украинада биз шунчаки... буни кўп марта тушунтирдик: Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид соладиган вазият юзага келганди.

    Сергей Лавров

    Мариуполда ишдан чиққан ўт ўчириш машинаси ёнида кўрпага ўраниб турган аёл

    Мариуполда ишдан чиққан ўт ўчириш машинаси ёнида кўрпага ўраниб турган аёл
    Фото: AP Photo

    Мариуполнинг турар жой ҳудудидаги портлашлар

    Мариуполнинг турар жой ҳудудидаги портлашлар
    Фото: AP Photo

    10 март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук гуманитар йўлак орқали Ирпен (расмда), шунингдек, Киев вилоятининг Буча, Гостомел, Ворзел ва бошқа шаҳарларидан 20 минг киши эвакуация қилинганини маълум қилди

    10 март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук гуманитар йўлак орқали Ирпен (расмда), шунингдек, Киев вилоятининг Буча, Гостомел, Ворзел ва бошқа шаҳарларидан 20 минг киши эвакуация қилинганини маълум қилди
    Фото: AFP

    Ирпен аҳолиси россиялик аскарнинг жасади ёнидан ўтмоқда

    Ирпен аҳолиси россиялик аскарнинг жасади ёнидан ўтмоқда
    Фото: AFP

    Ирпендаги подваллардан биридаги бошпана

    Ирпендаги подваллардан биридаги бошпана
    Фото: AFP

    Киев шимолидаги Горенка қишлоғида рус қўшинлари томонидан вайрон қилинган уй

    Киев шимолидаги Горенка қишлоғида рус қўшинлари томонидан вайрон қилинган уй
    Фото: AFP

    Украина аскарлари Киевдан 40 километр шарқда жойлашган Велика Дймерка қишлоғи яқинидаги даладан ўтмоқда. 10 март куни Россия ҳарбий машиналари Украина пойтахтининг шимоли-шарқий чегараларига яқинлашди

    Украина аскарлари Киевдан 40 километр шарқда жойлашган Велика Дймерка қишлоғи яқинидаги даладан ўтмоқда. 10 март куни Россия ҳарбий машиналари Украина пойтахтининг шимоли-шарқий чегараларига яқинлашди
    Фото: AFP

    Россия Украинани АҚШ бошчилигида «этник йўналтирилган» биологик қуроллар устида ишлаётганликда айблади

    Россия бир неча йиллардан бери Украина ва АҚШ томонидан биологик қуроллар яратилаётгани ҳақида гапириб келади, бироқ сўнгги кунларда бу риторика расмий нутқларда айниқса сезиларли янграмоқда. Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи Игорь Кирилловнинг айтишича, Украина лабораториялари кўчиб юрувчи қушлар ва кўршапалаклар орқали ўта хавфли инфекцияларни тарқатиш имкониятини ўрганмоқда ҳамда «АҚШ ва иттифоқчиларининг вазифаларидан бири аҳолининг турли этник гуруҳларига танлаб таъсир кўрсатишга қодир» биоагентлар яратишдир. Сўнгги фикрни Лавров ҳам билдирган, унга кўра, АҚШ ва Украина «тинч экспериментлар эмас, балки биологик қурол яратишга қаратилган ва таъбир жоиз бўлса, этник йўналтирилган тажрибалар» ўтказган.

    Meduza россиялик ҳарбийлар ва дипломатларнинг баёнотларини (шунингдек, Украина ва Америка расмийларининг уларга берган жавобларини) таҳлил қилди ва Россия украиналикларнинг биологик қуроллар устида ишлагани тўғрисида далиллар келтирмаган, деган хулосага келди – уруш бошланганда патоген микроорганизмларнинг йўқ қилингани ҳақида чоп этилган «РИА Новости»нинг материалларида ҳам далиллар йўқ (у ерда умумий бактериал штаммлар келтирилган). Шуни ҳам таъкидлаш керакки, одамларни этник жиҳатдан «ўзи» ва «нусхалари»га бўлишга қодир биологик қуроллар бугунги кунда мавжуд эмас, дея таъкилади Meduza.

    Россия Мариуполдаги туғуруқхона портлатилганини қайта-қайта инкор қилди

    Мариуполдаги болалар касалхонасига авиазарба берилгани, маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, 3 киши (жумладан, бир бола) ҳалок бўлгани ва 17 киши яралангани, аввалги кунги урушнинг асосий воқеаларидан бири бўлганди. Ушбу ҳодиса тўғрисидаги хабарлар шу қадар ғазабга сабаб бўлдики, 10 март куни Россиянинг кўплаб расмийлари бу мавзуга изоҳ беришга мажбур бўлди. Деярли барча изоҳларда, касалхонанинг портлатилгани ҳақидаги даъволар «фейк» деб аталди.

    Дастлаб Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова «Фейкга қарши уруш» каналида портлаш ҳақидаги хабарлар саҳналаштирилгани ҳақидаги матнни қайта жойлаштирди. Унда иккита далил ҳақида айтилган: биринчидан, воқеа жойидан тасвирга тушган иккала аёлнинг ролини мариуполлик бир блогер «ўйнаган». Иккинчидан, у ҳақиқатан ҳам ҳомиладор бўлса-да (буни унинг блогидаги хабарлардан кўриш мумкин), у ушбу касалхонада ёта олмасди, чунки «Азов» баталони бинони аллақачон отишма позициясига айлантиргани ҳақида 7 март куни Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя айтган эди.

    Meduza иккала далилни ҳам савол остига олди. Унга кўра, «Фейкка қарши кураш» томонидан тилга олинган блогер аёл ҳақиқатда касалхонадан олинган тасвирларга тушиб қолганга ўхшайди, аммо бу тасвирларнинг саҳналаштирилганини исботламайди. Бундан ташқари, хабарлардаги иккинчи аёл (афтидан, ярадор) ҳам айнан ўша блогер эканини айтишга асос йўқ. Бироқ иккала тезис ҳам ТИВнинг расмий ижтимоий тармоқларига тушган. Бундан ташқари, Василий Небензя ўз нутқида бошқа тиббий муассаса — 1-сонли туғуруқхона ҳақида гапириб, уни «Азов» эмас, балки Украина ҳарбийлари назорат қилаётгани ҳақида айтганди.

    Куннинг иккинчи ярмида ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туғуруқхонани «Азов» батальонининг базаси деб атади. Лавров бу объектга зарба берилганини инкор этмади — унинг айтишича, бино душман объекти эди, у ерда тинч аҳоли бўлмаган. Кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков Россия авиацияси Мариуполда «ердаги нишонларни уриш бўйича мутлақо ҳеч қандай вазифани» бажармаганини ва содир бўлганларнинг барчаси «тўлиқ уюштирилган провокация» эканини айтди. Конашенков, шунингдек, касалхонани «Азов» эгаллаб тургани ҳақида гапирди.

    Касалхонадан тасвирлар олган фотосуратчи Евгений Малолетка The Insider нашрига шундай деди:

    Биз бўлган воқеаларни суратга олдик. Бу авиазарба эди, бу одамлар билан тўла касалхона эди. Одамлар ертўладан ва бинодан чиқиб кетишди – биз уларни суратга олдик. У ерда ‘Азов’ йўқ эди.

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    11.03.2022, 10:27   Изоҳ (0)   68326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида бир суткада иккинчи марта отишма содир бўлди

    11.03.2022, 09:37

    Макрон уруш шароитида Украинанинг Европа Иттифоқи аъзолигини олишига қарши чиқди

    11.03.2022, 09:22

    Дунёнинг учта энг йирик овоз ёзиш компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатди

    11.03.2022, 07:31

    АҚШда йиллик инфляция 40 йил ичида рекорд 7,9 фоизга етди

    11.03.2022, 00:51

    Зеленский Украинадаги Россия мулкини компенсациясиз мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    11.03.2022, 00:26

    Western Union Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди

    10.03.2022, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.