Ўзбекистонда 2025 йилда 6,3 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳажми 250 млн долларга етказилиши маълум қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан маълумот берилди. Унга кўра, 2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 180,1 млн долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинди.
Тармоқ бўйича жами 310 млн долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Фармацевтика кластерининг саноат зонасида умумий қиймати 796,9 млн долларлик 21 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар учун кластер майдонидан 84,71 гектар ер ажратилди.
9 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланди, 11 та лойиҳаларда лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йилда GxP стандартларни жорий этиш бўйича 3 785 та корхонада инспекция амалга оширилди. GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага, GDP сертификатига эга дистрибютор корхоналар сони 318 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 538 тага етказилди.
2025 йилда фармацевтика йўналишида 453 млн долларлик (ўсиш — 146 фоиз) инвестиция маблағлари ўзлаштирилади. Шу жумладан, 166 млн долларлик 32 та лойиҳа ишга туширилади ҳамда 1 500 та янги иш ўринлари яратилади.
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида дори учун энг кўп пул сарфланади?
Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг юқори харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Тошкент шаҳрида — 1,7 млн сўм;
- Бухоро вилоятида — 746 минг сўм;
- Самарқанд вилоятида — 660,7 минг сўм.
Энг кам харажатлар:
- Қашқадарё вилоятида — 308,9 минг сўм;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 302,3 минг сўм;
- Сурхондарё вилоятида — 289,5 минг сўм.
Умуман ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар:
- Тошкент шаҳри — 5 трлн сўм;
- Самарқанд вилоятида — 2,6 трлн сўм;
- Фарғона вилоятида —1,5 трлн сўм.
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашгани ҳисобига шаклланган.
Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар қуйидагиларга тўғри келмоқда:
- Жиззах — 536 млрд сўм;
- Навоий — 490 млрд сўм;
- Сирдарё — 442,5 млрд сўм.
Бундай ахборотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.
Ўзбекистонда бир йилда 31,7 млрд сўмлик дори ва тиббиёт буюмлари аҳолига бепул берилди.
Реимбурсация дастури доирасида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан диспансер назоратида турган беморлар оилавий шифокорларига мурожаат этиб, электрон ресепт асосида дорихоналардан 27 турдаги дори воситаларини бепул олиши мумкин.
Изоҳ (0)