Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 608,6 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Фуқаро М.Х. “Ш.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги дори воситаларининг сотувидан тушган 608,6 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)