Пентагоннинг мудофаа инновациялари бўлинмаси “катта фойдали юкларни” таший оладиган узоқ масофали сувости дронини яратиш бўйича сўров эълон қилди. Бу ҳақда Breaking Defense нашри хабар бермоқда.

Сўровда таъкидланишича, ҳозирда фойдаланилаётган замонавий сувости дронларининг сузиш масофаси қисқа ва улар оғир юкларни таший олмайди.
“Мудофаа вазирлиги узоқ масофали ва катта юк кўтариш қобилиятига эга қурилмани жойлаштириш учун кенг қамровли ва иқтисодий жиҳатдан самарали ечим таклиф этадиган, бу чекловларни бартараф этувчи тижорат учун қулай, намойишга тайёр пилотсиз тизимларни қидирмоқда”, дея таъкидлади АҚШ ҳарбий идораси.
Қўйилаётган талабларга кўра, зарба берувчи сувости дронининг сузиш масофаси - 1850 километр, шўнғиш чуқурлиги - 200 метрдан ортиқ, Global Positioning System (GPS) навигация тизими мавжуд бўлмаган шароитда ишлаш қобилияти, денгиз тубини хариталаш ва батиметрик суратга олиш имконияти мавжуд бўлиши лозим.
Таъкидланишича, “Ҳукумат компанияларнинг ушбу сўровда кўрсатилган барча талабларга жавоб бера олмаслигини тушунади, бироқ ушбу талабларнинг бири ёки бир нечтасига мос келадиган тасдиқланган имкониятларга эга компанияларни ариза топширишга чақиради”.
Изоҳ (0)