Афғонистонда 16 апрель куни соат 04:14 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Магнитудаси 6,3 балли зилзиланинг эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудида сезилди:
- Сурхондарё вилоятида — 4 балл,
- Фарғона вилоятида — 3 балл,
- Самарқанд вилоятида — 3 балл,
- Жиззах вилоятида — 3 балл,
- Сирдарё вилоятида — 3 балл,
- Қашқадарё вилоятида — 3 балл,
- Андижон вилоятида — 3 балл,
- Наманган вилоятида — 3 балл,
- Тошкент шаҳрида — 2 балл.
Афғонистонда шу куни соат 4:28 да яна зилзила қайд этилди. 4,2 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.
Ўзбекистонда сўнгги ойларда сезилган зилзилалар
14 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 3,8 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг Хўжаобод, Қўргонтепа, Жалақудуқ, Булоқбоши, Хонобод, Марҳамат, Андижон, Асака туманлари ва Андижон шаҳрида 2-3 баллдан сезилганди. 13 апрель куни Тожикистонда содир бўлган зилзила Фарғона, Наманган, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2-3 баллдан сезилди. Ушбу зилзила оқибатида Тожикистонда уч ёшли бола девор босиб қолишидан ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)