“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор қарийб бир ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи “Леганес” билан ўйиндан (3:0) кейин чап оёқ сон қисмида оғриқ ҳис қилган. Ўтказилган тиббий текширувдан сўнг унинг жароҳат олгани маълум бўлди.
Футболчи тахминан бир ойга сафдан чиққан, дея хабар бермоқда Marca.
Шундай қилиб, Винисиус чоршанба оқшомида “Ливерпуль”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари, “Хетафе” (30 ноябрь), “Атлетик” (4 декабрь) ва “Жирона”га (7 декабрь) қарши ўйинларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Изоҳ (0)