Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган). Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида айтиб ўтди.
Мажлис бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланганди. Асосий масалага ўтишдан олдин президент ўтган 5 йилда ҳар томонлама ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, иқтисодиёти икки карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди. Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захиралари эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланди.
Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда Ўзбекистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлаш осон бўлмаганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев янги ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўзгаришларни давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирди.
“Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!” деди президент.
Бу натижани таъминлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга эришилади.
Изоҳ (2)
Nimaga 2016-yil oxirida 85 mlrd 1ekonomika, 32 ml aholiga va aholi jon boshiga 2650 $dan to'g'ri kelgan iqtisodiyot 2024-yilga kelibgina 100 mlrddan oshdi. O'tgan 8 yildagi inflatsiya va aholining 37 mlnga yetdi va 100 mlrd ekonimika aholi jon boshiga 2700 $ dan to'g'ri kelishi bizni 8 yil oldingi aholidan atigi 50 $ga b9yroq bolganimizni anlatadimi? Nima uchun 2016-yildagi 2650 $ 2018-yilda 1600 $ga tushib qolgan? Va inflatsiyan8 hisobgabolgan holdan biz qanday qilib 2016-yildagi aholiga qaraganda boyroqmiz deya olamiz? Bunga qanday izoh bera olasiz.
Hammasi qog'ozda hammasi bo'lmagan gaplar, masalan bizni shaharda 95% dan ham ko'proq erkak chet elda, erkak deyarli qolmagan, davlatni hech qanday yordami tegmagan, hech qachon gazni ko'rmaganmiz, ko'chalar juda og'ir ahvolda, svet har kuni uchadi, bolalar kasal, Ota onalar asabiy, hamma hayotdan charchagan, bu kottakonlar, majlislarda qog'ozga o'zlari yozgan sonlariga o'zi ishonib maqtanaveradi, Javobini butun xalq qiyomatda so'rasin, yoqasidan olib, biz chet elda yurib kambagallikni qisqartirmasak, O'zbekiston o'g'rilik, jinoyat bo'yicha 1-o'ringa chiqadi