• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Аҳоли орасида даромади ошишини кутаётганлар камайиб, харажатлари ўсишига ишонганлар кўпайди — Марказий банк

    Марказий банк аҳоли истеъмол кайфияти бўйича навбатдаги шарҳини эълон қилди. Қайд этилишича, жорий йил июль ойида ўтказилган сўровларда 3 минг 100 нафардан ортиқ аҳоли қатнашган. Натижаларга кўра, аксарият аҳоли вакиллари келгуси 12 ойда Ўзбекистондаги иқтисодий шароитлар жорий даражада шаклланишига ишонган.

    Инфографика: Марказий банк

    Даромадлари ортиши ва камайишини кутаётганлар

    Сўровда қатнашганлар жорий йил II чоракда келгусида даромадлари ошиши бўйича кутилмалари пасайганини маълум қилган.

    Даромадлари ўзгармаслигини қайд этганлар улуши 1,4 фоиз бандга ортиб, умумий респондентларнинг 26,4 фоизини ташкил этганди. Келгусида даромадлари камайишини таъкидлаганлар улуши 10 фоиз даражасида шаклланган. Даромадларининг ўзгаришсиз қолишини ёки камайишини кутаётганлар улуши кўпайган.

    Апрель–май ойларида 1-чоракдагига нисбатан барча даромад гуруҳларида даромадлар кўпайиши бўйича кутилмалар бир оз пасайган. Даромадлар камайишини кутаётганлар улуши 10 фоиз даражасида паст сақланиб қолмоқда.

    Инфографика: Марказий банк
    “Бунда, 10 миллион сўмгача даромадли респондентлар орасида келгусида даромадлари камайишини кутаётганларнинг улуши ошган. Шунингдек, ушбу даромад гуруҳларида келгусида даромадлари ўзгармаслигини таъкидлаганлар улуши эса кўпайган. Респондентларнинг 68 фоизи (ўтган чоракда 75 фоиз) расмий иш хақидан даромад олишини таъкидлаган. Тадбиркорлик, томорқа фаолияти ҳамда пул ўтказмалари орқали даромад олувчиларнинг улуши ортган”, дейилади шарҳда

    Сўров натижаларига кўра, туризм, маиший хизмат, ташиш хизматлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида даромадларнинг келгусида ошиши бўйича ижобий кутилмалар юқорироқ шаклланмоқда. Шу билан бирга, давлат бошқаруви, банк-молия, коммунал хизматлар ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчилар келгусида даромадларининг камроқ ошишини кутмоқда.

    Харажатлари ортишини кутаётганлар кўп

    Марказий банкка кўра, келгуси чоракларда аксарият респондентлар харажатлари кўпайишини кутмоқда.

    Инфографика: Марказий банк

    Жорий йил II чоракда харажат субиндекси юқори даражада сақланиб, 77,7 бандни ташкил этган. Хусусан, респондентларнинг деярли 77 фоизи келгуси 12 ойда харажатлари кўпайишини билдирган. Ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 80 фоизга тенг бўлган. Бу эса истеъмолчиларнинг келгусидаги харажатлари ўзгариши бўйича оптимистик кутилмалари сақланиб қолаётганлигини кўрсатади.

    “Келгусида харажатларининг ўзгармаслигини таъкидлаганлар улуши 16,4 фоизни, харажатларнинг камайишини кутаётганлар эса 6,9 фоизни ташкил этган. Келгуси харажатлари кўпайиши бўйича нисбатан юқори кўрсаткич кўпроқ даромадли (10 миллион сўмдан юқори) аҳоли вакиллари томонидан қайд этилган (80-87 фоиз). Қолган даромад вакилларида ҳам 80 фоизга яқин респондентлар харажатлари кўпайишини маълум қилган”,  дея қайд этган регулятор.
    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли томонидан келгуси чоракда йирик харажатлар гуруҳлари ўрганилганда, сўров иштирокчилари асосан, уй-жой таъмирлаш, саёҳат, таълим, соғлиқни тиклаш, тўй маросимлари, уй-жой ва автомобиль хариди каби йирик харажатларни режалаштиргани маълум бўлган.

    Пул жамғариш мойиллиги пасайди

    Аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллиги сўнгги икки чорак давомида маълум даражада пасайди. Жорий йилнинг II чорагида жамғариш кайфияти бўйича субиндекс кўрсаткичи ўтган чоракка нисбатан 1,3 фоиз бандга пасайиб, 67,1 бандни ташкил этган. Келгусида жамғармалари миқдори ошишини кутаётган респондентлар улуши ҳам 2,9 фоиз бандга камайиб, 60,3 фоизни ташкил этган.

    Инфографика: Марказий банк

    Келгусида жамғармалари ўзгармаслигини билдирганлар улуши аввалги чоракка нисбатан 1,5 фози бандга ортиб, 25,6 фоизни, жамғармалари камайишини кутаётганлар улуши эса аввалги чоракка нисбатан 1,4 фоиз бандга кўпайиб, 14,1 фоизни ташкил этди.

    “Шу ўринда, аҳолининг кредитлари ва қарз юки ортиб бораётгани фонида истеъмол харажатлари таркибида ўзгаришлар кузатилаётгани ҳам жамғариш кайфиятига маълум даражада таъсир кўрсатган бўлиши мумкин”,  қайд этган Марказий банк.

    Иқтисодиёт бўйича кутилмалар

    Сўровда иштирок этган аксарият респондентлар келгуси 12 ойдаги иқтисодиёт истиқболи бўйича ижобий кутилмаларни билдирган. Жумладан, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 57 фоизи келгусида мамлакат иқтисодиёти яхшиланишига ишонч билдирган бўлса, 29 фоизи иқтисодиётнинг жорий ҳолати сақланиб қолишини таъкидлаган.

    Инфографика: Марказий банк

    Ўрта муддатли иқтисодий кутилмаларда кичик пасайиш кузатилган бўлса-да, сўров иштирокчиларининг учдан икки қисми келгуси 3 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланиб боришини кутмоқда.

    19.08.2024, 21:26   Изоҳ (0)   10681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гўшт ва гуруч қимматлашиб, шакар арзонлашди: бозор нархларидаги асосий ўзгаришлар

    02.08.2024, 18:03

    Давлат бюджети тақчиллиги ортишда давом этмоқда. Асосий кўрсаткичлар

    14.08.2024, 18:28

    Ўзбекистонда валюта алмашув курсига қайси омиллар таъсир этаётгани маълум қилинди

    15.08.2024, 18:34

    “Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади” — Лазиз Қудратов икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ҳақида

    19.08.2024, 20:20

    Ўзбекистонда иккита автокорхона хусусийлаштирилади

    18.08.2024, 16:55

    Инвесторлар Ўзбекистондан давлат харидларида шаффофликни ошириш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кутмоқда — АҚШ давлат департаменти

    16.08.2024, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.