• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари жон бошига неча пулдан тўғри келади?

    Жорий йилнинг I чорагида мамлакат аҳолисининг умумий даромадлари жон бошига 4,7 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2024 йил январь–март ойларида аҳолининг умумий даромадлари 173,5 триллион сўмни ташкил этган. Даромадлар реал ўсиш суръати 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 фоиз юқори бўлди. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 4,7 миллион сўмдан тўғри келиб, бунда реал ўсиш суръати 9,2 фоизга етди.

    Статистика агентлиги таҳлилига кўра, биринчи чоракда аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилди – 12,4 миллион сўм. Шу билан бирга, Навоий (7,4 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм) Бухоро (4,9 миллион сўм) вилоятларида ўртачадан юқори даромадлар қайд этилди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи даражаси Қорақалпоғистон (3,4 миллион сўм), Сурхондарё (3,3 миллион сўм) ва Наманган (3,3 миллион сўм) вилоятларида қайд этилди.

    Даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (16 фоиз), Андижон (11,5 фоиз), Фарғона (9,9 фоиз) вилоятларида кузатилди. Навоий ( 8,6 фоиз), Самарқанд (8,3 фоиз), Сирдарё (7,7 фоиз), Хоразм (6,9 фоиз), Жиззах (6,9 фоиз), Тошкент (6,8 фоиз), Қашқадарё (6,2 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (5,3 фоиз) аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиш суръатлари ўртача республика даражасидан паст кўрсаткични ташкил этди.

    Аҳоли умумий даромадлари ўсишида ёлланма ишчилар даромадлари (32,1 фоиз), мустақил равишда банд бўлишдан (27,1 фоиз) ва трансфертлардан олинган даромадлардаги (27,8 фоиз) ўзгариш асосий омил бўлган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ҳудудлар бўйича аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланиб ишловчиларнинг иш ҳақи ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар)нинг энг юқори улуши Навоий (75,3 фоиз), Тошкент (71,4 фоиз), Жиззах (69,4 фоиз) вилоятларида кузатилган. Аксинча, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Наманган, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда ўртача республика даражасидан паст кўрсаткич қайд этилган.

    Уч ой давомида аҳолининг трансфертлардан олган даромадларининг 43,1 фоизи ижтимоий трансфертлар ҳиссасига тўғри келган. Ижтимоий трансфертлар таркибида пенсиялар энг кўп улуш – 77,9 фоиз, нафақалар 20,3 фоизни, стипендиялар 1,8 фоизни ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 миллион 963 минг 300 кишини ташкил этган.

    Аввалроқ Жаҳон банки мамлакат аҳолиси орасида даромадлар тенгсизлиги кучайиб бораётганидан хавотир билдирганди. Таҳлил қилинишича, аҳолининг бой қатламлари даромадларининг ўсиши камбағал қатламникига қараганда ниҳоятда юқори бўлиб қолмоқда.

    “Масалан, 2022–2023 йилларда аҳолининг энг камбағал 10 фоизининг даромади 6 фоизга ўсди. Бироқ, аҳолининг энг бадавлат 10 фоизи даромадлари 30 фоиздан ортиқ ўсди”,—дея маълум қилган Жаҳон банки.

    Хулосага кўра, агар тенгсизликнинг ўсиши юқори бўлмаганда республикада камбағаллик даражаси 5,5 фоиз пунктга пасайиши мумкин эди.

    23.05.2024, 18:30   Изоҳ (0)   33380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дорилар нархи чўнтакларни қақшатмоқда” — аҳолида нархлар ошиши бўйича кутилмалар қандай?

    17.05.2024, 08:20

    Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди

    18.05.2024, 15:25

    Ўзбекистонда инфляция ошди. Бозорларда нархлар қандай ўзгармоқда?  

    22.05.2024, 18:10

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони кескин камайди

    23.05.2024, 15:21

    Ўзбекистоннинг 4 ойлик экспорти таркибида олтин улуши 40 фоиздан ортиқ бўлди

    22.05.2024, 15:50

    Ўзбекистонда “суюнчи пули” тайинлаш тизими ўзгарди: янги тартиб қандай ишлайди?

    22.05.2024, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.