Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганига 23 йил тўлган санада UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Лола ва DJ Piligrim Imagine («Тасаввур қил») видеоклипининг расмий тақдимотини ўтказди, дея хабар бермоқда UNICEF Uzbekistan расмий сайти.
Жон Ленноннинг энг рағбатлантирувчи қўшиғи асосида тайёрланган видеоклип UNICEF томонидан бутун дунё бўйлаб олиб борилаётган ташаббуснинг бир қисми бўлиб, 2014 йил давомида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 25 йиллигини нишонлаш тадбирларининг якуний нуқтаси бўлди.
Ўзбекистон эстрадаси юлдузлари Лола ва DJ Piligrim Imagine ташаббусига маҳаллий миқёсда қўшилди ва ушбу кампания ғояси бутун мамлакат бўйлаб тарқатилишига ўз ҳиссасини қўшди
Видеоклип премьераси болалар ҳуқуқларини тарғиб этиш борасида UNICEFнинг доимий ҳамкори бўлмиш Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда болалар, БМТ агентликлари вакиллари, миллий ва халқаро ҳамкорлар, оммавий ахборот воситалари ва БМТ кўнгиллилари иштирок этди.