Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) Афғонистон шимоли-шарқидаги сув тошқини оқибатида камида 51 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди, дея “etilaatroz.com” хабар берди.
Хабарга кўра, қурбонларнинг аксарияти Бағлон вилояти аҳолиси.
UNICEF маълумотларига кўра, бу дастлабки маълумотлар бўлиб, қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
UNICEF’нинг қўшимча қилишича, Бағлонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли уч мингга яқин уй, қишлоқ хўжалиги ерлари ва тиббиёт марказлари вайрон бўлган, чорва моллари ҳалок бўлган, мактаблар ёпилган.
Ташкилот Бадахшон ва Тахар вилоятлари ҳам сув тошқинидан жабр кўрганини, икки вилоятда 300 та уй вайрон бўлгани маълум қилган.
UNICEF ҳозиргача сув тошқинидан жабрланганларга 450 та оилавий тўплам, 500 та гигиена тўплами, 476 та катталар ва болалар учун кўрпа-тўшаклар ҳамда кийим-кечаклар юборилганини айтган.
Толибон миграция вазирлиги баёнотига кўра, биргина Бағлон вилоятидаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 315 нафарга етган, 1630 нафар киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)