• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ТИВ Сурия ва Ливиядаги жангарилар Тоғли Қорабоғга ташлангани ҳақида баёнот берди. У ерда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанглар тўрт кундан бери давом этмоқда

    Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони икки мингдан ошганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги 30 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда тўқнашувлар қайтадан бошланганидан бери Арманистон 2300 нафаргача одам йўқотганини маълум қилди (уларнинг айнан қанчаси ҳалок бўлган, қанчаси яраланган — аниқлик киритилмаган). Арманистон Мудофаа вазирлиги эса озарбайжонликлар бир кун давомидаги ўз йўқотишларини Арманистон армиясига қўшиб айтаётганини таъкидлади. Низо ҳудудида тўқнашувлар давом этмоқда, ҳар иккала томон тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани ва душманнинг ҳарбий техникаси йўқ қилинаётгани ҳақида хабар бериб турибди.

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанглар вақтида вайрон бўлган уй, 2020 йил 30 сентябрь.

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанглар вақтида вайрон бўлган уй, 2020 йил 30 сентябрь.
    Фото: Meduza

    Грузия низони тартибга солиш бўйича музокараларни Тбилисида ўтказишни таклиф қилди. «Минтақада имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатилиши бизнинг умумий манфаатларимизга мос келади», — деди Грузия бош вазири Георгий Гахария. Аввалроқ Россия (у музокараларни Москвада ташкил этишни ва унда ўзи воситачи сифатида қатнашишни таклиф қилганди), АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари, хусусан, БМТ ва ЕХҲТ ҳар иккала томонни ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.

    Боку алоҳида мамлакатлар томонидан илгари сурилаётган мулоқотга киришиш чақирувларини маънисиз деб атади. «У ёки бу мамлакат томонидан бўлаётган мулоқотга чақирувлар ўринсиздир. Бундай чақирувлар халқаро ташкилотлар, БМТ томонидан бўляпти ва биз буни, табиийки, қабул қиламиз, шундай чақирувлар ЕХҲТ тарафидан ҳам янграмоқда, чунки уларда ҳам ваколат бор. Шунчаки: ‘Мулоқотни бошланглар, биз ёрдам берамиз’, деб айтаётганларга келсак, бундай чақирувларга ҳожат йўқ. Ҳозир ҳақиқат қарор топадиган фурсат», — деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев. Унинг сўзларига кўра, агар халқаро ҳамжамият Арманистон ҳукуматини Қорабоғдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур қила олмаса, у ҳолда «Озарбайжон аскари уларни тўхтатади ва уларни ўз ҳудудидан чиқариб юборади, шу билан адолат тантана қилади». Аввалроқ Арманистон томони юзага келган ҳозирги вазиятда — то ўчиш тўхтатилмагунича — музокаралар ҳақида сўз очиш ўринсизлигини таъкидлаган эди.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия ва Ливиядаги жангарилар Қорабоғ низоси ҳудудига ташланаётганини маълум қилди. Айни вақтда вазирлик бу иш низолашувчи томонларнинг қай бири томонидан амалга оширилаётганига аниқлик киритмади. Аввалроқ жангларда чет эллик ёлланма жангарилар қатнашаётгани ҳақида Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам гапирган (табиийки, бир-бирини айблаган ҳолда).

    Арманистон ҳукуматининг таъкидлашича, ёлланма жангариларни Туркия юбормоқда. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганяннинг сўзларига кўра, Суриядан Тоғли Қорабоғга «тўрт мингга яқин жангари» ташланган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бу маълумотни рад этиб, Туркия Озарабйжонга фақат «руҳий-маънавий ёрдам кўрсатаётгани»ни қатъий айтиб ўтган эди. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги жангларда ҳалок бўлган Арманистон вакиллари орасида «Сурия ва Яқин Шарқнинг турли мамлакатларидан бўлган арман миллатига мансуб кўплаб ёлланма жангарилар бор»лиги ҳақида баёнот берган эди.

    Озарбайжон ва Арманистон диаспоралари Москвада яшаётган ватандошларини «босиқлик»ка чақирди. «Кескинлик Россия ҳудудига кўчиб ўтишига ва шу билан икки халқ жамоалари ўртасида низо ўчоқлари юзага келишига асло йўл қўйиб бўлмайди», — дейилади Москва мерияси томонидан эълон қилинган икки мамлакат диаспораларининг қўшма баёнотида. 2020 йил ёзида, Қорабоғ низоси навбатдаги марта «қайталаган» вақтда, озарбайжонлар ва арманлар Москвада оммавий муштлашув, тўполонлар келтириб чиқарган эди.

    Москва кинофестивали дастуридан Қорабоғ низоси ҳақидаги фильм олиб ташланди. Гап 1990 йилларда Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатларни ёритиб борган фронт операторлари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Жаннат дарвозалари» картинаси ҳақида бормоқда. Фестиваль ташкилотчилари бу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганини билдирди. «Москвада ва Қорабоғ атрофида озарбайжонлар ва арманлар ўртасидаги тўқнашувлар олдини олиш мақсадида биз, картина яхши бўлса-да, уни намойиш этишдан тийилишга қарор қилдик», — деди фестиваль дастурий директори Кирилл Разлогов.

    01.10.2020, 13:29   Изоҳ (0)   36249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди

    01.10.2020, 12:17

    Швейцарияда 1 октябрдан оммавий тадбирларга чекловлар юмшатилади

    01.10.2020, 09:32

    Франция ҳукумати дельфинарийларни тақиқламоқчи

    01.10.2020, 09:11

    Москвада тиббиёт олийгоҳлари талабалари COVID-19’га қарши курашиш учун яна касалхоналарга чақирилди

    30.09.2020, 21:12

    Кувайтнинг янги амири расман тахтга ўтирди

    30.09.2020, 20:26

    Россияда яратилган коронавирусга қарши иккинчи вакцина учун патент олинди

    30.09.2020, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.