Россия ва Арманистон бирлашган қўшин гуруҳи тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши Россия ҳарбийларига Арманистон дахлсизлиги ҳимоясида иштирок этиш имконини беради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Виген Саркисян баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Арманистонга қарши ҳамла бўлса, Гумрида жойлашган Россия ҳарбий базаси ҳам мудофаа ишига жалб этилади, бунинг учун эса ҳуқуқий асос даркор. Ушбу ҳолатда халқаро келишув ҳуқуқий асос вазифасини бажаради», — деди Саркисян.
Келишувга биноан, бирлашган гуруҳ қўмондонини Россия билан келишган ҳолда Арманистон тайинлайди.
Изоҳ (0)