• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғоналик тадбиркорлар нега «Ўзагроэкспорт»дан норози бўлмоқда?

    Интернет нашрлариди Фарғона вилоятида юзлаб тонна сабзавотлар сотилмай қолиши оқибатида сифати бузилиб, тадбиркор, томорқачилар зарар кўраётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Агар улар ҳақиқат бўлса «Ўзагроэкспорт» мутасаддилари нима учун бундай муаммога панжа ортидан қаради? Саволларга батафсил жавоб олиш мақсадида ЎзА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раиси Тоҳиржон Жалиловга мурожаат қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Хабарларда кўтарилган муаммолар «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти томонидан атрофлича ўрганилди. Олтиариқ туманидаги тадбиркор, томорқа эгалари, жумладан, шикоятчи Беҳзод Раимов ва Ўткир Ҳамдамов билан учрашиб қайтди, – дейди Т.Жалилов. — Бу тадбиркорлар олдин банк ва солиқ соҳасида фаолият юритиб, бир ярим йилдан буён бизнесни бошлаб, қовун ва гилос экспорти билан шуғулланган. Улар 2017 йилнинг декабрида 50 тонна турпни деҳқонлардан олиб, экспорт қилиш учун совутгичда сақлаган. Қирғизистонга экспорт қилмоқчи бўлгани, бироқ биз белгилаган нархлар қиммат экани юзасидан ўз эътирозларини билдирди.

    Эътибор қилинг, шу кунгача «Ўзагроэкспорт» 170 доллардан 228 долларгача бўлган нархларда 4 минг 602 тонна турпни хорижга сотди. Бу маҳсулотнинг экспорт ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда. Мисол учун, 2016 йилда ташқи бозорга 1877 тонна сотилган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 2780 тоннани ташкил этди. Шунга яраша маҳсулотнинг нархи ҳам ошиб бормоқда. 2016 йилда турпнинг ҳар тоннасига ўртача 170 доллар тўланган бўлса, 2017 йилда 197 доллар, жорий йилда 185 долларни ташкил этмоқда.

    Одатда, турп мавсуми октябрь март ойларига тўғри келади. Шундай бўлса-да, шу кунларда Олтиариқ туманидаги бозорда унинг нархи 800 сўм экан. Энди тасаввур қилинг, ўзимизда турпнинг баҳоси паст бўлмаган ҳолда, тадбиркор уни четга ярим баҳосида экспорт қилмоқчи. Бунга эса маҳсулотнинг бозорда кетмаётгани рўкач қилинмоқда. Аслида маҳсулотнинг сақланиш муддатини ҳисобга олинмагани учун омборда анча туриб қолган.

    Маҳсулотини ўз вақтида сотишнинг уддасидан чиқмаган тадбиркорлар бутун аламини «Ўзагроэкспорт»дан олишмоқчига ўхшайди. Ҳолбуки, бир ой аввал «Ўзагроэкспорт» ходимлари бу тадбиркорларга турпнинг килосини 800 сўмдан сотишни таклиф қилишганда, қимматроқ сотиш истагида улар бунга кўнмаган. Деҳқонлардан 350 сўмдан олинган турп 800 сўмдан сотилганда тадбиркорга қанча фойда келтиришини бир ҳисоблаб кўринг.

    Энди май ойида «Ўзагроэкспорт»ни айбдор қилишаяпти. «Водийда бодринг бозорга чиқдими, турпга ҳожат йўқ», деган нақлни бу тадбиркорлар унутганга ўхшайди.

    Улар қирғизистонлик ҳамкорлари билан шартнома имзолагани ҳақидаги ҳужжатни тақдим эта олмади. Шундай бўлса-да, икки кунда шартнома олиб келса, божхонадан ўтказиб берилиши ҳақида айтилганда «Йўқ, сизлар сотиб беришларинг керак», деб туриб олишди.

    Яна бир маълумот. Тоннаси 50 доллардан бўлган маҳсулот жами икки ярим минг долларга тушганда, у транспорт ҳаражатини оқлашга етмаган бўларди. Чунки юк машинаси ҳаражатлари уч минг долларни ташкил этади.

    Улар билдираётган яна бир эътироз — маҳсулот учун хорижий ҳамкорлардан олдиндан пулнинг бир қисмини тушириб берилиши ҳақидаги талабимиздир. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги «Янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида «Ўзагроэкспорт» янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини баъзи шартларда экспорт қилишига рухсат берилган.

    Унга кўра, жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг олдиндан камида 30 фоизи тўланганда, қолган қисми учун эса тасдиқланган банк аккредетиви очилади ва биринчи тоифали хорижий банк кафолати расмийлаштирилади.

    Агарда бунинг имкони бўлмаса, «Ўзагроэкспорт»нинг хорижда очилган савдо уйлари, шунингдек, ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан рухсат берилади.

    Ушбу ҳужжатлар тақдим этилса, ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Бу борада ҳам етарлича имтиёз ва қулайликлар борлигини соҳада фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркор билиши керак. Ахир бундай талаб билан тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинмоқда. Шартнома тузилган бўлсада, тегишли маблағни суд орқали ундираётганларга бу ҳолат яхши таниш.

    Фикрлар ва қарашлар бир тарафлама бўлиб қолмаслиги учун Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Олтиариқ туман раиси Рафиқ Ўрмоновнинг ҳам фикрлари билан қизиқдик.

    — Ўтган йили туманимизда 26 миллион долларлик мева-сабзавот экспортга йўналтирилди, — дейди Р.Ўрмонов. — Баҳорнинг ўтган кунларида эса 2 миллион долларлик маҳсулотни ташқи бозорга чиқариб улгурдик. Тадбиркор, фермерларимиз бемалол янги карам, бодринг, кўкатларни экспорт қилмоқда. Ҳозир тадбиркорларимиз аҳолидан гилосни килограммини 30 минг сўмдан харид қилиб, четга етказишни бошлади.

    Агар турп масаласига келадиган бўлсак, ўтган йили унинг килограмми 2-3 минг сўмга чиққанди. У вақтда қиммат сотаяпмиз, раҳмат деган фикр айтилмади. Бу йил арзон бўлгани учун тадбиркорлар қиммат бўлишини кутиб, вақтни бой берди. Энди эса кеч. Бозорга редиска, бодринг, турли кўкатлар чиққанда турп ёки тузланган карамни истеъмол қилувчилар кам бўлиши кундай аён.

    09.05.2018, 09:39   Изоҳ (0)   32594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотожамланма: Мудофаа вазирлиги томонидан Хотира ва қадрлаш куни ўзгача руҳда нишонланмоқда

    09.05.2018, 08:51

    Видео: 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Адлия вазирлигининг видеотабриги

    09.05.2018, 08:34

    Paynet асосчиси АКТни ривожлантириш жамоатчилик кенгаши раиси этиб сайланди

    09.05.2018, 07:40

    Сирдарёдаги газ қуйиш шохобчасида Nexia газ баллони портлади

    09.05.2018, 07:21

    Ўзбекистонда Бош прокуратура академияси ташкил этилади

    09.05.2018, 06:41

    Ўзбекистон март апрель ойларида Украина шакарининг асосий харидорига айланди

    08.05.2018, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.