Саида Мирзиёева бутун дунё бўйлаб нафақат таълим тизимини, балки жамият ҳаётини ҳам ўзгартираётган Teach For All ноёб ҳаракати асосчиси Венди Копп билан учрашди.

Ўтган йилдан бошлаб Teach For Uzbekistan лойиҳаси Teach For All оиласига қўшилди. Лидерлик қобилиятига эга иқтидорли ёшлар эса мазкур ҳаракатнинг бир қисмига айланиб бормоқда.

“Копп хоним билан Марказий Осиё минтақамизни муҳокама қилдик. Таълим ва хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасида эришилган салмоқли ютуқларимиз борки, ушбу ижобий тажриба юртимиздан ташқарида ҳам кенг ёйилишини истаймиз.

Teach For Uzbekistan лойиҳаси — таълим йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлиб, мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги минглаб болалар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшишига ишонаман”, деб ёзади Президент администрацияси раҳбари.
Изоҳ (0)