Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари Ларби Жакта билан учрашув ўтказди.

Учрашувда давлат хизматчиларининг ишини қандай қилиб самаралироқ ва замонавийроқ қилиш мумкинлиги, қайси халқаро стандартларни жорий этиш ва ходимларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида фикр алмашилди.

“Айни пайтда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кечаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб Жакта мамлакатимизнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолаб, бугунги Ўзбекистон инфратузилма, инновация ва инсон капитали жиҳатидан буткул бошқача давлат эканини таъкидлади.

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражада. Ларби Жакта билан учрашув ана шу муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги фаолият учун янги истиқболларни белгилашга ажойиб имконият бўлди”, деб ёзади Саида Мирзиёева.


Изоҳ (0)