Италия ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ўзбекистонлик ҳамширалар учун Милан шаҳри клиникаларида ишлаш имконияти яратилди.

Номзодларга қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
- 3 ойлик стажировка (кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаш таклифи);
- 1200–1500 евро ойлик маош
- бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари;
- енгил иш графиги ва қулай шартлар.
Стажировка якунида ҳамширалар билан 1800–2200 евро маошли шартнома тузиш ёки аввалги иш ўрнига қайтариш бўйича таклиф берилади.
Ишга 20–45 ёшлардаги соғлом ва хорижга чиқишга чеклови йўқ фуқаролар қабул қилинади. Номзодлар олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотл, 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Аризалар қуйидаги ҳавола орқали 15 августгача қабул қилинади. Биринчи босқичда 10 та номзод танлаб олинади.
Батафсил маълумотни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги телефон рақамига ( +99871 202 33 55) қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга 60 та иш ўрнига таклиф қилинганди. Нафақат ҳамширалар, балки исталган йўналишдаги ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари ишлаши мумкин.
Изоҳ (0)