• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг ғолиблар аниқланди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган танловларининг Республика босқичи синов жараёнлари Самарқанд шаҳрида ташкил этилди. Тақдирлаш маросимида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

    “Турон” мактаб театри танлови 

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 22 ноябрдаги тегишли қарори асосида ташкил этилаётган “Турон” мактаб театри танловининг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари бўлиб ўтди. Унда 45 288 та жамоа (362 304 нафар ўқувчи) иштирок этди. Танловнинг ҳудудий босқичи эса 11-29 март кунлари 208 та жамоа (1 664 нафар ўқувчи) ўртасида ўтказилди.

    Жорий йил иккинчи маротаба ўтказилаётган “Турон” мактаб театри танлови баҳсларида мактабларнинг 6-11 синф ўқувчиларидан (8 нафар) иборат жамоалар иштирок этди. Жамоалар иккита — “Бизнинг мактаб” таништирув ва савол-жавоб ҳамда “Театр – ибратхона” саҳна спектаклини намойиш этиш шартлари асосида беллашишди.

    Бунда иштирокчи жамоалар миллий ва умуминсоний қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизга мос, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асарлардан спектакл кўринишида парчалар ижро этишди.
    Танлов жараёнлари таниқли театр актёрлари, соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

    “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови 

    “Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 7-11 апрель кунлари 8 890 та жамоа (71 120 нафар ўқувчи) ўртасида, ҳудудий босқичи 14-29 апрель кунлари 208 та жамоа (1 664 нафар ўқувчи) ўртасида ўтказилди.

    Ўқувчи-ёшларнинг миллий чолғу санъатига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилувчи мазкур танловида 6-10 синф ўқувчилари (8 нафар)дан иборат жамоалар иштирок этди.

    Жараёнлар Ўзбекистон Республикаси халқ артисти ва хизмат кўрсатган артистларидан иборат санъаткорлар томонидан баҳолаб борилди.

    “Регистон” майдонида жам бўлган иқтидор эгалари

    17 июнь куни Самарқанд шаҳрида мазкур танловларнинг Республика босқичи жараёнлари бошланди.

    Бунда ҳар бир танлов бўйича ҳудудлардан келган 14 та жамоа (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) белгиланган шартлар асосида куч синашади. Баҳслар таниқли санъаткорлар ва соҳанинг малакали мутахассислари томонидан баҳоланади.

    Шунингдек, иштирокчи ўқувчилар Самарқанд шаҳридаги тарихий ва маданий обидаларга саёҳат қилишади.

    “Турон” мактаб театри танлови баҳслари ҳудуддаги Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театрида, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови баҳслари Нурафшон санъат саройида ташкил этилди. 

    Танловлар ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

    “Мен учун фарзандларимизнинг самимий ва беғубор ҳис-туйғуларини ҳамда чақнаб турган кўзларини кўришдан кўра кучлироқ илҳомлантирувчи нарса йўқ.

    Кеча Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуасида айнан шундай, илҳомбахш кун бўлди — республикамизнинг иқтидорли ёшларига бағишлаган ҳақиқий истеъдод байрами ташкил этилди.

    Ҳар бир лаҳза ўзгача маъно-мазмун касб этди. “Турон” театр кўрик-танлови ғолибларининг тақдирланиши, “Иқтидор” танлови финалчилари — мактаб ансамблларининг ёрқин чиқишлари юртимизда нақадар ижодий салоҳиятли ва умидли авлод етишиб чиқаётганини кўрсатди.

    Қобилиятини, юқори даражадаги маҳоратини намоён этган барча жамоаларни чин юракдан табриклайман!

    Ушбу тадбир олдидан Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига хизмат автомашиналари топширилди”, деб ёзди Президент ёрдамчиси.

    Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоа аъзолари хорижий давлатлар (“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари — Туркияга, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови ғолиблари — Озарбайжонга) таълим саёҳатига юборилади.

    Шунингдек, танловларда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Танлов ғолиблари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

    22 июн, 12:27   Изоҳ (0)   2752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    19 июн, 22:25

    Бутун дунё изидан қуваётган 5 та ноёб Labubu: нега улар бу қадар қиммат?

    18 июн, 17:59

    Марказий Осиё – Хитой” саммити: минтақавий ҳамкорлик манзараси ва истиқболлар

    18 июн, 16:38

    “Марказий Осиё – Хитой” ҳамкорлиги: янги босқич сари

    17 июн, 17:33

    Uzbekistan: Ланд оф Talentс промоушн кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида намойиш этади

    16 июн, 17:57

    “Бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди” — Президент селекторида айтилган 10 та муҳим масала

    16 июн, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.