Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026—2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.


Болгария президенти Румен Радев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 9 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 10 июнда уни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Болгария президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)