• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гутерриш, Путин, Байден, Цзиньпин. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллиги билан табрикламоқда

    Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Уларда хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон билан истиқлол йилларидаги юксак муваффақиятларини алоҳида қайд этган. Кейинги йилларда демократик янгиланишлар, кўп миллатли халқнинг турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги натижалар, шунингдек, янги Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи роли эътироф этилишига ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамланишига хизмат қилаётган конструктив ва прагматик ташқи сиёсатни олиб боришдаги ютуқлар таъкидланган.

    Мактубларда давлат раҳбарига янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

    Жаноби Олийлари!

    Мамлакатингиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқига энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

    Ушбу мураккаб дамларда биз ҳар бир давлат умумий глобал фаровонликка эришиш йўлида ўз ҳиссасини қўшиши нақадар муҳим эканини яна бир бор англаймиз, ва шу муносабат билан Сизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги қатъий интилишингизни олқишлаймиз.

    COVID-19 пандемияси оқибатларини енгиб ўтишда биргаликда ҳаракат қилар эканмиз, янада барқарор ва адолатли жамият барпо этиш учун тикланиш жараёнларидан фойдаланишимиз зарур. Шунингдек, иқлим ўзгаришлари соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни ҳал қилиш борасида дадил ҳаракат қилишимиз, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришимиз керак.

    Мустақиллик куни муносабати билан умид қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янада мустаҳкам бўлишига ҳамда барча учун янада фаровон ва янада адолатли дунёни барпо этишга бундан буён ҳам кўмаклашади.

    Жаноби олийлари, сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилинг.

    Антониу Гутерриш, БМТ Бош котиби

     
    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

    Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан дадил бормоқда, жаҳон саҳнасида муносиб ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб, минтақавий ва халқаро ишларда конструктив рол ўйнамоқда.

    Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга, барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият қаратяпмиз. Бу Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадига мосдир.

    Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Владимир Путин, Россия президенти

     

    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Хитой Халқ республикаси ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

    Мустақиллик қўлга киритилганидан буён ўтган 30 йилда Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар рўй берди, халқ турмуш даражаси юксалди, республиканинг халқаро нуфузи кундан-кунга ортиб борди.

    Сиз, Президент жаноблари, давлат раҳбари лавозимига киришганингиздан сўнг улкан муваффақиятларга эришдингиз, ислоҳотлар бўйича кенг кўламли кампанияни қатъий илгари суриб, янги тараққиёт режасини ишлаб чиқдингиз.

    Янги Ўзбекистонни барпо этиш ишлари жадаллашмоқда, Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва тараққиётига ижобий руҳ бағишламоқда. Хитой Ўзбекистонни унинг миллий шарт-шароитларига мос келувчи тараққиёт йўлидан боришда бундан буён ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда унинг миллий тараққиёт ва миллий тикланиш сари саъй-ҳаракатларида енг елкадош бўлишга тайёр.

    Жорий йил апрель ойида биз сермаҳсул ва дўстона руҳда мулоқот қилдик, Хитой—Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигини ҳар томонлама кенгайтириш бўйича янги ва муҳим келишувларга эришдик.

    Мен Хитой—Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман, Сиз билан ишчан муносабатларимиз ва шахсий дўстлигимизни юксак қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни икки мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлида доимий равишда ривожлантириш учун Сиз билан биргаликда ишлашга тайёрман.

    Дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

    Си Цзиньпин, Хитой раиси

     
    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Америка халқи номидан сизни ва Ўзбекистон халқининг мамлакатингиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

    Кейинги йилларда муносабатларимиз анча кенгайди, биз стратегик шериклигимиз ҳамда тинч, ўзаро боғланган ва барқарор минтақани асраш йўлидаги ҳамкорлигимиз чуқурлашишига умид қиламиз.

    Шу билан бирга, бутун дунёдга COVID-19 га қарши кураш давом этмоқда, яқинда Америка Қўшма Штатлари томонидан COVAX дастури доирасида «Moderna» вакцинасининг 3 миллион дозаси етказиб берилгани Ўзбекистондаги вазиятнинг яхшиланишига салмоқли ижобий таъсир кўрсатишига умид билдираман.

    Қўшма Штатлар сизнинг ушбу ташаббуслар доирасидаги шериклигингизни қадрлайди. Муносабатларимиз келажакда янада ривожланишига умид қиламиз.

    Самимият ила,

    Жозеф Байден, АҚШ президенти

     

    Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг раҳбарларидан ҳам қутловлар етиб келган. Хусусан, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Покистон бош вазири Имрон Хон, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин, Япония бош вазири Ёсихиде Суга, Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер, Франция президенти Эммануэль Макрон, Европа кенгаши президенти Шарл Мишелдан ҳам байрам табриклари келган.

    Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

    • Беларусь президенти — Александр Лукашенко;
    • Саудия Арабистони подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими — Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд;
    • Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх — Халифа бин Зоид ал-Наҳаён;
    • Миср президенти — Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
    • Эрон президенти — Иброҳим Раисий;
    • Ўмон султони — Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид;
    • Фаластин президенти — Маҳмуд Аббос;
    • Япония императори — Нарухито;
    • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси — Елизавета II;
    • Испания қироли — Филипп VI;
    • Нидерландия қироли — Виллем-Александр;
    • Австрия президенти — Александр Ван дер Беллен;
    • Болгария президенти — Румен Радев;
    • Венгрия президенти — Янош Адер;
    • Латвия президенти — Эгилц Левиц;
    • Польша президенти — Анжей Дуда;
    • Португалия президенти — Марселу Ребелу де Соуза;
    • Руминия президенти — Клаус Ёханнис;
    • Сербия президенти — Александр Вучич;
    • Финляндия президенти — Саули Ниинестё;
    • Чехия президенти — Милош Земан;
    • Швейцария президенти — Ги Пармелин;
    • Эстония президенти — Керсти Калюлайд;
    • Австралия Иттифоқи Генерал-губернатори — Дэвид Хёрли;
    • Рим-католик черкови раҳбари — Франциск;
    • Сингапур президенти — Ҳалима Яқуб;
    • Шри-Ланка президенти — Готабая Ражапакса;
    • Таиланд қироллиги бош вазири — Прают Чан-Оча;
    • Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири — Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд;
    • Бирлашган Араб Амирликларивице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими шайх — Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум;
    • Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди шайх — Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён;
    • Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири шайх — Мансур бин Зоид ал-Наҳаён;
    • Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири — Сайф бин Зоид ал-Наҳаён;
    • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ;
    • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби — Хусрав Нозирий;
    • Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби — Зураб Пололикашвили.

    01.09.2021, 09:55   Изоҳ (0)   23181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари

    31.08.2021, 23:54

    Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Renessans TV нодавлат телеканали ишга туширилади

    31.08.2021, 23:48

    Тошкент метрополитени учун келтирилган янги поездларнинг тақдимоти бўлиб ўтди

    31.08.2021, 23:26

    Автомобилини Ўзбекистон байроғи рангларида бўяган ҳайдовчилар жаримага тортилмасдан, огоҳлантириш берилди

    31.08.2021, 23:11

    Санкт-Петербургдаги қандолат дўконининг ҳожатхонасидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

    31.08.2021, 22:56

    Мустақиллик байрами тадбирида Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг биргаликдаги фаолияти акс этган кадрлар эълон қилинди (видео)

    31.08.2021, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.