Болгария президенти Румен Радев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 9 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 10 июнда уни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Кўксарой қароргоҳи олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Президент олий мартабали меҳмонни қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.
Болгария президентини расмий кутиб олиш маросимидан лавҳалар

-XONCrKde.avif)



-aJZWDIvq.avif)




-bnoszaQT.avif)


Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган. Ўзбекистон ва Болгария президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.
Болгария президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)