• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Макрондан Саудия Арабистони подшоҳигача. Шавкат Мирзиёев номига Ўзбекистон президентлигига сайлангани муносабат билан қутловлар келмоқда

    Ўзбекистонда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

    Жаноби олийлари!

    Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланганингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз.

    Сиз билан БМТнинг мамлакатингиздаги жамоаси ҳамда Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази орқали бизларни қизиқтирган масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.

    БМТ глобал хатарларни биргаликда бартараф этишда, шу жумладан халқаро тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт масалаларида Ўзбекистоннинг кўмагига ва қатъий интилишига таянишда давом этади.

    Жаноби олийлари, сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Антониу Гутерриш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

    Жаноби олийлари!

    Ўзбекистон Республикаси халқининг фаол қўллаб-қувватлаши билан Президент лавозимига муваффақиятли қайта сайланганингиз билан Сизни самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Сизнинг моҳирона раҳбарлигингизда Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини давом эттиришига ишонаман.

    Президент сифатида фаолиятингизнинг иккинчи муддати давомида сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашимизга умид қиламан.

    Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман.

    Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига эса абадий равнақ тилайман.

    Мун Чжэ Ин, Жанубий Корея президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

    Жаноби олийлари!

    Япония ҳукумати ва халқи номидан сизни Ўзбекистон Республикаси лавозимига қайта сайланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро маконни барпо этиш доирасида Япония биз учун муҳим стратегик ҳамкор бўлган Ўзбекистон билан шерикликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

    Япония Ўзбекистоннинг мамлакатни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ва сиз, жаноби олийларининг раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган расмий ташрифингиз давомида эришилган барча келишувлар ва қўшма лойиҳаларни бундан буён ҳам биргаликда амалга оширишимизга умид билдираман.

    Келгуси йилда дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаймиз. Умид қиламанки, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда янада ривожланади.

    Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса бардавом равнақ тилайман.

    Фумио Кисида, Япония бош вазири

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

    Президент жаноблари!

    Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни йўлламоқдаман.

    Ушбу лавозимдаги фаолиятингизнинг иккинчи муддатида ҳам Ўзбекистон Сиз танлаган кенг кўламли ислоҳотлар ва жамият очиқлигини таъминлаш йўлидан боришига ҳамда демократия ва қонун устуворлиги борасида янги муваффақиятларга эришишига умид билдираман. Манфаатлар мувозанати ва яхши қўшничилик муносабатларига қаратилган ташқи сиёсати туфайли Ўзбекистон Марказий Осиёни барқарорлаштиришга бундан буён ҳам муҳим ҳисса қўшишига ишонаман. Бу Афғонистонда кечаётган бугунги воқеалар нуқтаи назаридан ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.

    Айниқса, иккимизнинг 2019 йилги ўзаро ташрифларимиз натижасида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиб, сезиларли фаоллашганини ижобий баҳолайман. Германия келажакда ҳам Ўзбекистонга очиқлик йўлидаги ҳаракатида шериклик кўмагини кўрсатишга ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Сиз билан ўртамиздаги фикр алмашинувини юксак қадрлайман ва келгусида уни давом эттиришдан мамнун бўламан.

    Олдингизда турган муҳим вазифаларни бажаришда ҳамда сиз ўзбек халқини рози қилишдек мақсадни ўз олдингизга қўйганингизни ҳисобга олиб, сизга куч-қувват, муваффақият ва доимий омад тилайман.

    Франк Валтер-Штайнмаер, Германия Федератив Республикаси Федерал президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Сиз Ўзбекистон Президенти юксак лавозимига қайта сайланган куннинг эртасига катта мамнуният билан самимий қутловларимни йўлламоқдаман. Ушбу лавозимдаги фаолиятингизни Франциянинг дўсти ҳисобланган ўзбек халқи манфаатлари йўлида амалга оширишда Сизга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Қайта сайланганингиз кейинги беш йилда Сизнинг раҳбарлигингизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошланган муҳим ислоҳотлар самараси янада юксалишига умид қиламан.

    Ишончим комилки, 2018 йилда Францияга амалга оширган ташрифингиз туфайли ҳамкорлигимизга бағишланган суръат сақланиб қолиб, Президент лавозимидаги фаолиятингизнинг иккинчи муддати икки томонлама муносабатларнинг барча – сиёсий, маданий ва иқтисодий йўналишларида янада ривожланади.

    Афғонистондаги таҳликали вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни 30 август куни ўтган суҳбатимизда кузатилган ўзаро англашув ва ҳамкорлик руҳида давом эттириш айниқса муҳимдир.

    Шунингдек, Франция ва Ўзбекистон глобал иқлим, саломатлик ва иқтисодий тараққиёт каби тобора долзарб тус олаётган масалаларга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида бу борадаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттиришига умид қиламан.

    Энг эзгу тилакларимни изҳор этарканман, сиз, Президент жанобларига бўлган юксак эҳтиромимни билдираман.

    Ҳурмат билан, Эммануэль Макрон, Франция президенти

    Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
    • Арманистон Республикаси президенти Армен Саркисян;
    • Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян;
    • Грузия президенти Саломе Зурабишвили;
    • Нидерландия қироли Виллем-Александр;
    • Австрия Республикаси Федерал президенти Александр Ван дер Беллен;
    • Болгария Республикаси президенти Румен Радев;
    • Греция Республикаси президенти Катерина Сакелларопулу;
    • Латвия Республикаси президенти Эгилтс Левитс;
    • Венгрия бош вазири Виктор Орбан;
    • Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд;
    • Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд;
    • Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий;
    • Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алвий;
    • Бангладеш Халқ Республикаси президенти Абдул Ҳамид;
    • Қатар давлати амири Тамим бин Ҳамад ал-Соний;
    • Қатар давлати амирининг ўринбосари Абдулла бин Ҳамад ал-Соний;
    • Қатар давлати бош вазири, ички ишлар вазири Холид бин Халифа бин Абдулазиз ал-Соний;
    • Қувайт давлати амири Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
    • Қувайт давлати бош вазири Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
    • Қувайт давлати валиаҳди Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
    • Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух;
    • Вьетнам социалистик республикаси президенти Нгуен Суан Фук;
    • Куба Республикаси президенти Мигель Диас-Канель Бермудес;
    • Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко;
    • ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле;
    • Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия;
    • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев;
    • Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреев;
    • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
    • Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг;
    • БМТнинг Женевадаги бўлинмаси директори Татяна Валовая.
    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимида сўзлаган нутқи
    • Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан фоторепортаж
    • Шавкат Мирзиёев дунёга очиқ бўлиш, афғон халқига ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида гапирди

    06.11.2021, 21:55   Изоҳ (0)   19781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимида сўзлаган нутқи

    06.11.2021, 19:24

    Ўзбекистон аҳоли даромадлари ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқади

    06.11.2021, 19:03

    «Тиббиёт соҳасига йўналтириладиган маблағлар икки бараварга оширилади, олий тоифали шифокорлар маоши минг долларга етказилади» — Шавкат Мирзиёев

    06.11.2021, 18:23

    Самарқандда мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳбар бўлган жиноий гуруҳ аниқланди

    06.11.2021, 17:47

    Шавкат Мирзиёев дунёга очиқ бўлиш, афғон халқига ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида гапирди

    06.11.2021, 17:26

    Шавкат Мирзиёев: Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади

    06.11.2021, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.