Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда, деб ёзади Президент матбуот хизмати.
Уларда давлат раҳбарига саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Франция Республикаси президенти Эммануэль Макрон
Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
Болгария Республикаси Президенти Румен Радев
Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда
Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соуза
Чехия Республикаси Президенти Милош Земан
Украина Президенти Пётр Порошенко
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд
Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд
Лаос Халқ-Демократик Республикаси Президенти Буннянг Ворачит
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мақтум
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)