• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон денгиздан узоқ бўлса-да, қўшнилар билан яхши ҳамкорлик ривожланишга ёрдам беради” — Евроиттифоқ комиссари Януш Войцеховский  

    5–6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ–овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда. Форумда 32 та ривожланаётган давлат ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар қатнашмоқда. Тадбир доирасида “Дарё” мухбири Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховский билан суҳбатлашди.

    Януш Войцеховский
    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Жаноб Януш Войцеховский, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг бугунги ҳолати тўғрисида қандай фикрдасиз?

    Ўзбекистон аҳолиси сони тез ўсиб бораётган мамлакат. Бундай демографик ўсишни бутун дунё давлатлари ҳам бошидан кечирмоқда. Мазкур вазиятда кўпайишда давом этаётган аҳолининг озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммоси юзага келади. Бу борада Ўзбекистоннинг озиқ–овқат ишлаб чиқаришни оширишдаги ечимлари, хавфсизликни таъминлашдаги ҳаракатлари бутун жаҳон учун яхши намуна бўлиши мумкин.

    Мамлакат ирригация соҳасида ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга сув етказиш бўйича ютуқларга эришмоқда. Чунки кўриб турибмизки, ирригациясиз қишлоқ хўжалиги фаолияти ривожланишига имкон бўлмайди. Кўпгина ҳудудларда суғоришсиз деҳқончилик билан шуғулланиш мумкин эмас. Бу Европа мамлакатлари фермер ва озиқ–овқат ишлаб чиқарувчилари учун ҳам жуда қизиқарли тажриба. Чунки бугунги кунда қурғоқчилик энг катта муаммолардан бири ва унга сабаб иқлим ўзгаришидир. Борган сари фермерлар қуғоқчиликдан азият чекмоқда.

    Менимча, сувни бошқаришни яхшилаш, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш ҳамда тажриба алмашиш лозим.

    Ўзбекистон денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлат, ва бу муаммодир. Масаланинг асосий ечими қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда эркин савдо–сотиқни таъминлаш деб ўйлайман. Тўсиқларсиз савдо жуда яхши натижалар беради.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда кўп миқдордаги сув исроф қилинади. Маълумотларга кўра, аксарият майдонлар эскича суғорилиши сабаб сув тақчиллиги билан боғлиқ муаммо жиддийлаштирмоқда. Бу йўналишни ислоҳ қилиш учун қандай тавсиялар берган бўлардингиз?

    Ўйлашимча, ирригация соҳасида сизларнинг тажрибангиз Европаникидан ҳам каттароқ. Ирригация — бизнинг ҳамкорлигимиз соҳаларидан бири. Яъни бунда Ўзбекистон биздан эмас, биз Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Албатта, ирригация бу бир савол, лекин умуман олганда сувни йўқотишни олдини олиш учун уни бошқаришни яхшилаш жуда муҳим масаладир. Бу борада ҳам тажриба алмашишимиз мумкин. Менимча, мазкур соҳадаги ҳамкорликка кўпроқ эътибор беришимиз керак. Евроиттифоқ ўз билимларини, амалий тажрибасини бўлишишга тайёр. Мисол учун, университет ва тадқиқотчилар, шунингдек амалиётчилар бунда муҳим рол ўйнаши мумкин.

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай камчиликларга йўл қўймоқда? Евроиттифоқ давлатларининг қайси тажрибалари мамлакатга қўл келиши мумкин?

    Ўзбекистон каби илгари СССР давлатлари бўлган Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша, Болгария, Чехия, Венгрия, Руминияда бозор тизимига ўтиш катта масала бўлса–да, қишлоқ хўжалиги бўйича тажриба алмашиш қизиқ. Бу балки биз ўтмишда йўл қўйган хатоларни такрорламаслик учун ҳам керак. Масалан, қишлоқ хўжалигида кичик фермерлар ролини ошириш тизимини диверсификация қилиш зарур. Биз фақатгина йирик ишлаб чиқарувчиларга қарашимиз эмас, балки озиқ–овқатни ички бозорга етказаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ эътибор беришимиз лозим.

    Айтганимдек, Ўзбекистон — аҳолиси интенсив ўсиб бораётган мамлакат. Сизларда маҳаллий ишлаб чиқарилган озиқ–овқатга талаб катта ва харидор кўп. Биз баъзида узоқ бозорларга қараймиз-у, лекин маҳаллий бозорни унутамиз. Европа иттифоқида “Фермадан санчқига” деган жуда ажойиб стратегия мавжуд. Биз буни қишлоқ хўжалигидан харидоргача бўлган масофани қисқартириш, фермер ва минтақавий бозор, тўғридан–тўғри савдо муносабатини кучайтириш бўйича намуна сифатида тавсия қилган бўлардик.

    Саноатни ривожлантириш даврида қишлоқ хўжалигининг баъзи секторлари фаолияти кўринмай қолади ва биз бу соҳада ҳам тажрибамизни бўлишишимиз мумкин. Қишлоқ хўжалигида ерларни хусусийлаштириш тизими бўйича Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёрмиз. Биз қишлоқ хўжалиги сиёсати бўйича ҳамкорликка доим очиқмиз.

    1962 йил Европа иттифоқида умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати ўрнатилган. Натижада мамлакатлараро қишлоқ хўжалиги сиёсатини бошқариш жараёнида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлашга, фермерларимизни ҳимоя қилишга ёрдам берган. Умуман олганда, мазкур қарор қишлоқ хўжалигимиз ривожланишига катта туртки бўлган. Бу тажриба Ўзбекистон учун ва минтақадаги бошқа мамлакатларга қизиқарли бўлиши мумкин.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистон Евроиттифоқ бозорига кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказишда нималар қилиши керак?

    Европа иттифоқи Ўзбекистон билан очиқ бозор ва савдонинг ривожига жуда қизиқади. Евроиттифоқ —дунёдаги энг йирик озиқ–овқат ишлаб чиқарувчиси ва экспортеридир. Биз тўсиқларсиз савдо–сотиқ қилишга қизиқамиз. Албатта, бунда бир қатор талаблар бор, яъни сифат ва хавфсизликка эътибор берилади.

    Ўз фаолиятим давомида Ўзбекистонга рағбатлантириш миссиясини ташкил қилишга улгурмаган бўлсам–да, бундай миссия қўшнингиз Қозоғистонга ташриф буюрган. Ишончим комилки, бу йил ноябрь–декабрь ойларида ўз ишини бошлайдиган мендан кейинги Комиссар буни давом эттиришга муваффақ бўлади. Албатта, мен унга Ўзбекистонга бизнес жамияти иштирокидаги бундай миссияни ташкил этишни тавсия қиламан. Чунки бу савдомизни икки томонлама ошириш учун ажойиб имконият.

    Географик жойлашувимиз, транспорт чеклови мавжуд бўлса–да, биламизки барча муаммо ҳал қилиниши мумкин ва бу ҳамкорлик ўринли. Менинг кейинги Европа Комиссарига таклифим Ўзбекистонга муҳим ҳамкор сифатида қараш ва ҳамкорликни ўстириш бўлади.

    05.09.2024, 18:20   Изоҳ (0)   2932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ва давлат қарзи қанча? 

    07.08.2024, 18:11

    “Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади” — Лазиз Қудратов икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ҳақида

    19.08.2024, 20:20

    Ўзбекистонда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари қўллаб-қувватланади 

    29.08.2024, 09:12

    Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Ўзбекистонга келади  

    03.09.2024, 22:05

    Сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланди

    05.09.2024, 18:00

    Ветеринария қўмитаси эълон қилган 370 млн сўмлик видеоролик тендерини яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш билан шуғулланадиган МЧЖ ютиб олди

    05.09.2024, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.