Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашув ўтказди.

Унда ҳамкорлик ҳақида атрофлича фикр алмашилган.
Маълум қилинишича, 2025 йилда Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади.
Бахтиёр Саидовнинг ёзишича, учрашувда Ўзбекистон Ҳукумати ва ICEСCО ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси имзоланган.
Изоҳ (0)