• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Менга рус тилини “ҳимоя” қилаётган Россиянинг кераги йўқ – Никита Макаренко

    14 февраль оқшомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Россия ТИВга чақирилди.  Қайд этилишича, бунга Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг блогер Кирилл Альтман муаллифлигидаги “Alter Ego” дастурига берган интервьюси сабаб бўлган. Суҳбатда Ш. Қудратхўжа ўзи яшайдиган мамлакат тилини билмайдиганларни машҳур иқтибосга таяниб “босқинчилар ёки аҳмоқлар” деб атаган.

    Россия ТИВ ушбу фикрни “ўта ҳақоратомуз ва мутлақо қабул қилиб бўлмас” деб баҳолаган. Бу ҳам етмаганидек, Москва Тошкентдан расмий изоҳ ҳам сўрамоқда.  “Дарё” шу мавзуда жамоатчилик фаоли ва блогер Никита Макаренко билан суҳбатлашди.

    – Интервьюда Шерзодхон Қудратхўжа Россия тўғрисида ёки рус тилига қарши фикр билдирмаган. Шундай бўлса-да, Россия нима учун Қудратхўжанинг сўзларини “ҳақоратомуз ва мутлақо қабул қилиб бўлмас” деб баҳоламоқда?

    – Биринчи галда, Шерзодхон Қудратхўжа бу бизнинг ички ишимиз эканлигини таъкидлади. Россия эса ушбу сўзларни Захар Прилепиннинг сўзларига жавоб сифатида кўрмоқда. Бироқ Прилепин Ўзбекистонни тўғридан тўғри босиб олиш ҳақида гапирган эди. Бу Шерзодхон аканинг шахсий фикрлари. У Россияга нисбатан ҳеч қандай жавоб эмас. Россия ўзини рус тилининг “ҳимоячиси” сифатида кўради. Мен учун рус тили она тил ҳисобланади. Лекин менга рус тилини “ҳимоя” қилаётган Россиянинг ёрдами керак эмас. Ҳозирда бутун дунё бу “ҳимоячи”ларнинг Украина шаҳарларида қандай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлмоқда.

    Ўзбекистонда ҳеч қандай тил масаласида можаро йўқ. Бизнинг ўзбек миллати жуда ҳам тинчликпарвар миллат ҳисобланади. Ўзбекистонда истаган тилда суҳбатлашиш мумкин. Масалан, Самарқанд ва Бухорода тожик, инглиз, ўзбек ва рус тилларида бемалол суҳбатлаша оласиз. Ўзбекистон суверен мамлакат. Ҳозир кўряпсизки, дунёда жуда ёмон жараёнлар содир бўлмоқда. Сўнгги вақтларда рус пропагандистлари Ўзбекистонга кўп марта ҳужум қилмоқда. Бунга қарши бизга стратегия зарур ва Россия ҳамда бошқа давлатларнинг бизга маслаҳатлари керак эмас!

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Шерзодхон Қудратхўжа сиёсатчи эмас, у университет ректори. Ва у кишининг чиқишларида мен ҳеч қандай ҳақорат кўрмаяпман. Жамиятда турли хил одамлар бўлади.

    –  Ўзбекистон Россиянинг сўровига жавоб бериши керакми?

    – Мен Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қандай йўл тутишини билмайман. Лекин ўйлашимча, Россияга ҳеч қандай расмий жавоб беришимиз керак эмас. Бу бизнинг ички ишимиз. Захар Прилепин билан Қудратхўжанинг чиқишлари бир-бирига боғлиқ эмас. Шерзодхон Қудратхўжа гаплари умумий, унинг сўзлари Россияга йўналтирилмаган.

    – Сиз кўпинча рус тилида пост ёзасиз. Лекин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганидан кейин, Telegram каналингизда ўзбек тилида пост ёздингиз. Сизни ўзбек тилида пост ёзишга нима илҳомлантирди?

    – Ўзбекистоннинг 95 фоиз аҳолиси ўзбек тилида сўзлашади. Бу шу юртга ва миллатга бўлган ҳурмат. Мен кўчада бирор-бир ўзбек билан танишсам, биринчи навбатда ўзбек тилида гаплашаман. Бу мен учун муаммо эмас. Агар сиз кимдир билан суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, биринчи галда ўша юртнинг она тилида сўз бошлайсиз.

    Журналист Сардор Али
    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда хорижликлар учун ўзбек тилини ўрганишга яхши дарслик йўқ. Бу муаммо ҳақида мен бир неча маротаба ўз каналимда ёзганман. Энг қизиғи, ўзбек тилини ўргатадиган мактаблар ҳам йўқ. Мана шу катта муаммо.

    – Сўнги вақтларда рус пропагандаси жуда кучайиб кетди. Ўзбекистон ҳукумати рус пропагандасига қарши курашиш учун нима қилиши керак?

    – Ташқи пропагандага қарши фақат биттагина дори мавжуд. Бу – кучли медиа. Агар давлатда кучли медиа бўлмаса, жамиятда катта бўшлиқ юзага келади. Ташқи пропаганда эса шу бўшлиқдан фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳозир Ўзбекистонда цензура бор ва журналистика анча мураккаб касб.

    Пропагандага қарши кураш учун мафкура ҳам керак. Ўзбекистон биринчи президенти даврида (1991—2016 йиллар) “Маънавият ва маърифат” деган мафкура бор эди. Бугун бу мафкура жуда эскирди. Бу ҳеч кимга қизиқ эмас.

    Блогер Никита Макаренко
    Фото: “Дарё”

    – Сизнингча, Ўзбекистонда жамиятни жипслаштирадиган қандай мафкура бўлиши керак?

    – Ўзбекистонликларга кучли мафкура ва бунинг ичида кучли бир қанча йўналишлар зарур. Кучли бўлиш учун қобилият, меҳнатсеварлик ва интеллектуаллик жиҳатлари керак. Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Россия менга ватан эмас. Ўзбекистон тарихида Россия босқини мавзусида кўп очилмаган сирлар мавжуд. Бизга тарих борасида дискуссия керак.

    Агар менинг талаффузимда айрим хатолар юз берган бўлса, бунинг учун узр сўрайман. Ўзбек тили жуда ҳам чиройли ва бой тил. Кейинги сафар ҳам сиз билан ўзбек тилида суҳбат қиламиз, — деди суҳбат сўнгида блогер Никита Макаренко.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди

    17.02.2024, 18:00   Изоҳ (0)   35769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик ёзувчи собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

    21.12.2023, 10:59

    “Юксалиш” ҳаракати раиси рус ёзувчисининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди 

    21.12.2023, 17:20

    Россия ТИВ тарихчи Смолиннинг “1917 йилги инқилобгача ўзбеклар мавжуд бўлмагани” ҳақидаги гапларига изоҳ берди

    24.01.2024, 15:13

    Таshkent Index “стоянкаси”даги 50 метрлик қаторнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди

    17.02.2024, 17:40

    Тошкент вилоятидаги метан заправкада “Жигули”да ёнғин чиқди

    17.02.2024, 17:20

    “Ҳисор” қўриқхонасида фотоқопқонга қор қоплонлари тўдаси тушди (видео)

    17.02.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.