• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади.

    Парижда ҳаракатланаётган Alstom трамвайи
    Фото: Railway Supply

    Бу ҳақда 12 март куни Франция Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида қатнашган журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

    Тошкентда трамвай ҳаракати

    2016 йил 2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — “Бешқайрағоч” даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилган ва шу тариқа Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилганди.

    2022 йилнинг январь охирларида тележурналист Хайрулла Нуриддинов “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида Тошкентга трамвай қатновини қайтариш тарафдори эканини билдирганди.

    Шавкат Мирзиёев ўша йилнинг февралида Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фуқаролар мурожаати сабаб трамвайни Тошкентга қайтаришни айтиб ўтганди.

    “Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти”, деган эди президент.

    2022 йил февралида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Навоий кўчасида трамвай бўлмаслигини айтган эди. Транспорт бошқарма бошлиғи Анвар Жўраев эса трамвай бўйича таклифлар борлигини билдирган.

    2022 йил ноябрида Тошкентда трамвай тизимини француз компанияси лойиҳалаштириши маълум қилинди. Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатга ташрифи чоғида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлик ўртасида Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув имзоланди.

    Ҳужжатни бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда унинг франциялик ҳамкасби Оливье Бешт имзолади. Унга кўра, Тошкентда трамвай линияларини Франциянинг Алстом машинасозлик компанияси қуради. Лойиҳанинг қиймати 167,4 миллион еврога баҳоланди.

    Аlstom — Франция машинасозлик компанияси бўлиб, темирйўл транспорти ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири.

    Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари, Шароф Раҳмонов Ўзбекистон сўнгги 3–4 ой давомида Алстом билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа устида иш олиб бораётганини айтганди.

    “Раҳбариятимиз томонидан мазкур лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича кўрсатма берилди. Ҳозир француз ҳамкасбларимиз билан биргаликда техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий асослаш) ва лойиҳанинг ўзини тайёрлаш бўйича ишларни бошладик”, деган эди у.

    2024 йил январида Тошкент транспорт тизимига ғилдиракли трамвайлар интеграциялашуви таклиф этилди.

    2024 йил март ойида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов трамвай орқали биринчи навбатда “эски” Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди.

    “Дарё” Тошкентга трамвай қайтарилиши ҳақида пойтахтда яшовчилар фикри билан ҳам қизиқиб, сўровнома ўтказганди. Аксарият кишилар буни ёқлаган.

    13 март, 14:50   Изоҳ (0)   13799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 9- ва 13-трамвайлар қатнови 22 апрель куни тўхтатилади

    21.04.2016, 15:18

    Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди

    02.05.2016, 11:44

    «Тошкент раҳбариятининг ўрнида бўлсам, трамвайни қайтариш ташаббуси билан чиққан бўлардим» — тележурналист Хайрулла Нуриддинов

    23.01.2022, 09:50

    «Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз» — Шавкат Мирзиёев

    10.02.2022, 13:45

    Тошкентда трамвай йўлларини қуриш қачондан бошланиши маълум қилинди

    23.04.2022, 18:48

    Тошкентда ғилдиракли трамвайларни жорий этиш таклиф қилинди

    17.01.2024, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.