• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин қўшма баёнотни имзолади

    Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин қўшма баёнотни имзолади ва 2023—2027 йилларга мўлжалланган янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

    • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
    • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
    • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида ўрта таълим мактаблари салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим;
    • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган музлатилган парранда гўштининг инспекция, карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома;
    • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома;
    • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида ваколатли иқтисодий операторлар дастурларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;
    • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида устувор инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича англашув меморандуми;
    • Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши матбуот канселярияси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
    • 2023—2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;
    • Тошкент шаҳри ва Сичуан музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
    • Сирдарё вилояти ва Шенси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
    • Самарқанд вилояти ва Шенси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим.

    Бундан ташқари, қуйидаги муҳим иқтисодий келишувлар имзоланди:

    • электр узатиш линиялари ва нимстанцияларини қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида;
    • мултимодал логистика марказини ташкил этиш тўғрисида;
    • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ локомотивлари паркини янгилаш ва модернизация қилиш тўғрисида;
    • Ўзбекистон—Хитой агросаноат паркини ташкил этиш тўғрисида;
    • Агроинновацион паркни ташкил этиш тўғрисида;
    • Ўзбекистон—Хитой биотехнологик кластерини ташкил этиш тўғрисида;
    • “Ўзбектелеком” АКнинг телекоммуникация инфратузилмасини янада кенгайтириш тўғрисида;
    • EXEED компанияси билан биргаликда замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш тўғрисида;
    • BYD Auto Industry компанияси билан биргаликда электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш тўғрисида;
    • “Ўзбекистон миллий банки” АЖ билан “Хитой Эксим банки” ўртасида кредит линияларини жалб қилиш тўғрисида;
    • “Ўзбекистон миллий банки” АЖ билан “Хитой тараққиёт давлат банки” ўртасида кредит линияларини жалб қилиш тўғрисида;
    • China Export and insurance corporation билан ҳамкорлик тўғрисида;
    • Сирдарё вилоятида “Норин ГЭС каскадини қуриш” ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Айгаин ГЭС каскадини қуриш” лойиҳалари техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш тўғрисида;
    • телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида.

    Ташриф тадбирлари доирасида тармоқ меморандумлари ҳам имзоланди:

    • Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги хорижий давлатлар билан миллатлараро муносабатлар ва дўстона алоқалар қўмитаси билан Хорижий мамлакатлар билан дўстлик Шанхай халқ уюшмаси ўртасида;
    • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Халқаро савдога кўмак кўрсатиш бўйича Хитой кенгаши ўртасида тижорат ҳуқуқи соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбек—Хитой қўмитасини тузиш тўғрисида;
    • Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан Далян товар биржаси ўртасида;
    • Ўзбекистон Паррандачилик уюшмаси билан Хитой Чорвачилик уюшмаси ўртасида паррандачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
    • Ўзбекистон Республикаси “Узчармсаноат” уюшмаси билан Хитой чарм саноати бўйича ҳамкорлик уюшмаси ўртасида;
    • Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Пекин хорижий тиллар ва маданият университети ўртасида;
    • Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Ляонин педагогика университети ўртасида;
    • Самарқанд халқаро технологиялар университети билан Тянсзин фан ва техника университети ўртасида;
    • Самарқанд халқаро технологиялар университети билан Шимолий-шарқ электроэнергетика университети ўртасида;
    • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Шанхай университети ўртасида.

    Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган жами 41 та ҳужжат имзоланди.

    18.05.2023, 20:40   Изоҳ (0)   5579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда севган қизидан рад жавобини олган ҳиндистонлик йигит ўзини ёқиб юборди

    18.05.2023, 20:31

    Uzbekistan Airways 576 минг долларга нақ 3 млн 600 та қулоқчин сотиб олди

    18.05.2023, 20:03

    “Йиллар ўтгач мамлакатимиздаги таълим тизими ривожланган давлатларнинг таълим даражасига етиб олади” — Пекиндаги университетда ўзбек тилидан дарс берадиган ўзбекис...

    18.05.2023, 19:48

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    18.05.2023, 19:37

    Қашқадарёдаги боғда йигит аттракциондан учиб кетди (видео)

    18.05.2023, 19:10

    Тошкентдаги мактабда ўқувчини илон чақиб олди

    18.05.2023, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.