• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Отни қамчилаётган араб давлатлари: шайхлар нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

    Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда “Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” вазирлар мулоқотининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган мазкур форматда иштирок этаётган мамлакатлар ва Озарбайжон делегациялари раҳбарларини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал-Таний
    Фото: Shavkat Mirziyoyev_press-service

    Сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова ва Яқин Шарқ бўйича эксперт, сиёсатшунос Фарҳод Каримов мазкур учрашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини “Дарё”га баён қилди.

    Ўзбекистон одатда муҳим халқаро тадбирлар муносабати билан маълумотларни камтарона беради. Лекин бу сафар ҳатто шундай камтарлик орасида ҳам Тошкент учун аҳамиятли мавзу – Трансафғон темирйўл магистрали қурилиши ҳақида гапирилганлиги диққатга сазовор ҳисобланади.

    Агар амирликлар билан лойиҳа амалга оширилиши муҳокама қилинган бўлса, қатарликлар билан суҳбатда ушбу жараённинг тезлаштирилиши муҳимлиги таъкидланди.

    Бундан келиб чиқадики, БААнинг ушбу лойиҳада иштирок этиши тасдиқланган (эҳтимол, инвестор сифатида!), Қатар эса ҳали ўйланмоқда (ёки ижобий жавобга яқинлашмоқда), – дея ёзди Наргиза Умарова.

    Трансафғон темирйўли
    Фото: Sputnik

    Сиёсатшунос Фарҳод Каримовнинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ҳозирги геосиёсий турбулентлик давридан фойдаланиб, ўз иқтисодиётларига янги қон олиб кириши керак.

    Тошкентда ўтган форумда асосий кўрилган масала – араб инвесторларининг Марказий Осиёдаги йирик лойиҳаларга инвестиция киритиш бўлди. Бугунги кунда Қатар, Кувайт, БАА ва Баҳрайн дунёдаги эгалланмаган инвестицион бозорларга кириш учун ҳаракат қилмоқда. Шундай ҳудудлардан бири – бу Марказий Осиё. Чунки минтақа ҳали бу даражадаги катта инвестицион лойиҳаларни қабул қилмаган. Шунинг учун энергия ресурсларининг ҳисобига шаклланган араб давлатларининг иқтисодиёти аллақачон трансформацияга юз тутган. Улар учун янги иқтисодиёт йўналишлари керак. Аммо уларни кичик ҳудудлари бунга йўл бермайди. Шу боисдан улар асосан йирик ўйинчилар кириб бормаган ҳудудларга пул тикишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин улар тикадиган пул учун кафолат зарур. Шунинг учун ҳам ҳозир минтақани диққат билан ўрганмоқда. Сабаби бир вақтлар айрим инвесторлар бу минтақага сармоя киритиб, айрим сабабларга кўра даромад ололмай қолган. Шунинг учун уларни ишонтириш керак.

    Ўзбекистонда бир қанча йирик инвестицион лойиҳалар мавжуд. Асосий гап арабларни ўзида қолмоқда. Агар улар минтақадаги инвестицион лойиҳаларга пул кирица, буни ушлаб қолиш керак. Сабаби, ҳозир жаҳон сиёсатида турбулентлик даври, айрим куч марказлари ўзи билан ўзи овора бўлиб қолганида, Марказий Осиё мамлакатлари бундан унумли фойдаланиб қолиши керак. Иқтисодиётга янги бир қонни олиб кириш лозим. Фақат шу орқали биз вазиятдан чиқиб кета оламиз.

    Иккинчи масала – бу Форс кўрфазига чиқиш. У ерда асосан араб капитали ҳамма нарсани ҳал этади. Ўзбекистоннинг асосий савдо йўлаги Форс кўрфази орқали ўтади. Ҳозир бу борада энг фаол ҳаракат қилаётган мамлакат бу – Қатар. Бугунги кунда Қатар ва Ўзбекистон ўртасида анча ишончли муносабатлар шаклланди. Лекин Ўзбекистонда бир қанча камчиликлар бор. Масалан, ислом молияси борасида. Агар Қатарнинг инвестициялари Ўзбекистонга кириб келишни бошласа, бунинг ортидан бошқа араб давлатларининг капитали ҳам Ўзбекистонга келади, – деди сиёсатшунос Фарҳод Каримов.

    Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темирйўл маъмурияти раҳбарлари иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилган эди.

    Учрашувда трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилган. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақасида транспорт алоқалари ва савдо муносабатларини ривожлантиришда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.

    17.04.2024, 14:31   Изоҳ (0)   36830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саида Мирзиёева Италияда “Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

    16.04.2024, 16:58

    Тошкент халқаро инвестиция форумида 17 млрд долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда

    17.04.2024, 12:03

    Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

    17.04.2024, 12:42

    Ўзбекистон Корея билан диний таълимда ҳамкорлик қилади 

    17.04.2024, 14:20

    Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

    17.04.2024, 14:10

    Жиззахда аҳоли яшайдиган қишлоққа айиқ тушиб келди

    17.04.2024, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.