Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги мусобақаси старт олди.
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган турнирдаги иштирокини Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
Мусобақа ҳақида:
Авваламбор, барча жамоаларни мусобақа бошланиши билан табриклайман. Турнирни ўз уйида қабул қилаётган Қатарга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барча футболчиларим соғ-саломат, биз мусобақага тайёрмиз.
Тайёргарлик ҳақида:
Ушбу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Олдимизга юксак вазифа қўйилган. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун футболчиларимизда иқтидор ва маҳорат етарли.
Рақиблар ва Малайзияга қарши ўйин ҳақида:
Албатта, ҳар бир жамоа турнирни яхши бошлаб олишга ҳаракат қилади. Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Осиё Кубогида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бироқ айтганимдек, бизда ўз олдимизга қўйилган вазифамиз бор.
Илк ўйиндаги мотивация ҳақида:
Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, бизда бу борада тажриба бор. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ.
Барча жамоаларга омад тилайман.
Тимур Кападзе, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Малайзия ўртасидаги учрашув 17 апрель куни 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)