• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Бугун, 6 август куни Америка Қўшма Штатлари президентининг Украина бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

    Учрашув АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Владимир Путинга белгиланган 10 кунлик муҳлат тугашига 2 кун қолганида бўлиб ўтди. Бу муҳлат ичида Кремль Украинада тинчлик ўрнатиш масаласида олдинга қадам ташламаса, Россияга янги санкциялар жорий қилиниши мумкин.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Қайд этилишича, тинчликка эришишда ижобий силжиш бўлмаётгани учун Трампнинг Путиндан ҳафсаласи пир бўлган. АҚШ президенти Россия маҳсулотларини сотиб олаётган давлатларга оғир божлар жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда. Айниқса, Россия нефтининг йирик харидорлари бўлган Ҳиндистон ва Хитой босим остига олинмоқда. Кремль эса бу каби таҳдидларни халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисоблайди.

    Ҳозирча Россия Трампнинг таҳдидларини бартараф этиш учун Уиткоффга нима таклиф қилиши мумкинлиги номаълум. Bloomberg ва Россиянинг мустақил нашри Тhе Bell хабарига кўра, Кремль Россия ва Украина ўртасида ҳаво ҳужумларига мораторий жорий этиш таклифини ўртага ташлаши мумкин.

    Ҳаво орқали ҳужумларни чеклаш АҚШ ва Украина узоқ вақтдан бери талаб қилиб келаётган тўлиқ ва дарҳол сулҳга эришиш режасига тўғри келмайди. Бироқ бу ҳар икки томон учун қисқа муддатли енгиллик бўлиши мумкин.

    Ортда қолган ҳафтада Россия ҳаво кучлари тинчлик музокаралари бошлангандан бери кузатилган энг йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди. Зарбалар оқибатида Киевнинг ўзида 72 киши ҳалок бўлган. Президент Трамп Россиянинг бу зарбаларини қаттиқ қоралаган.

    Украина эса Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефть омборларига зарба беришни фаол тарзда давом эттирмоқда.

    Владимир Зеленский маъмуриятининг раҳбари Андрий Ермак ўт очишни тўхтатишни ва Россия ҳамда Украина етакчилари иштирокида саммит ўтказишни зарур деб ҳисоблашини билдирган.

    “Уруш тўхташи керак. Бу масъулият Россиянинг зиммасида”, деб ёзган Ермак Telegram’даги расмий саҳифасида.

    Танқидчилар Стив Уиткоффни Путин билан юзма-юз музокараларда тажрибасиз, тайёргарликсиз инсон сифатида тасвирлайди ва уни Кремлнинг позициясини такрорлаётганликда айбламоқда.

    Уиткоффнинг фикрича, Россия Украинани тўлиқ эгаллаб олишни истамайди. “Путин Европа ҳудудига бостириб кириши ҳақида ўйлаш эса шунчаки кулгидан бошқа нарса эмас” деган махсус вакил.

    Европа давлатлари раҳбарлари эса мутлақо бошқача фикрда. Улар Путин ва Россияни минтақа учун реал таҳдид сифатида баҳолайди. Кремль эса Европанинг бундай муносабатини русофобия оқибати эканлигини таъкидлаб келади.

    6 август, 20:45   Изоҳ (0)   1935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.