Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) айни вақтда БААда бўлиб турибди.
Супер оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ўзининг Instagram саҳифасида ўзбекистонлик боксчи билан бирга шуғулланаётгани тасвирланган видеони намойиш қилди.
Ҳар икки боксчи БААга 5 ноябрь куни бўлиб ўтган Дмитрий Бивол ва Хилберто Рамирес ўртасидаги жанг оқшомига меҳмон сифатида ташриф буюрганди. Аввалроқ Жошуа яна бир ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов билан учрашгани хабар қилинганди.
Аҳмадалиев 2022 йилнинг июнида ўтказилган сўнгги жангида америкалик Ронни Риосни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди. Жошуа эса 2022 йилнинг августида Олександр Усикка қарши реванш жангида мағлубиятга учраган ва камарларини қайтариб олиш имкониятини йўқотганди.
Изоҳ (0)