• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, сўнгги ойлардаги иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби динамикалари ҳамда базавий инфляциянинг ўсиш тенденцияси иқтисодиётда инфляцион босимлар сақланиб қолаётганидан далолат бермоқда. Бу, ўз навбатида, умумий инфляциянинг май ойидаги бир оз пасайишига қарамасдан инфляция прогнози траекториясидан юқори шаклланишига сабаб бўлмоқда. Мазкур шароитда инфляцион жараёнларга энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирларини пасайтириш ва умумий инфляциянинг барқарор пасаювчи трендга ўтишини таъминлаш мақсадида асосий ставка жорий даражасида қолдирилди.

    Йил бошидан ўсувчи трендда шаклланиб келган умумий инфляция даражаси май ойида ўтган йилги энергия тарифлари оширилишининг бирламчи таъсири чиқиб кетиши ҳисобига пасайиб, йиллик 8,7 фоизга тенг бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари умумий инфляциядан юқори даражада шаклланмоқда.

    Хизматлар инфляцияси тезлашиши ҳисобига базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси давом этиб, май ойида йиллик 8,5 фоизга етди. Иқтисодиётда ялпи талаб юқорилиги шароитида жорий энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради.

    2025 йилнинг январь–май ойларида иқтисодиётдаги юқори фаоллик ялпи талабнинг шаклланишида асосий омиллардан бири бўлди. Бу савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмларининг ошиши ҳамда банклараро транзакциялар ҳажми ва кўчмас мулк савдоси битимлари сони ўсишида намоён бўлмоқда.

    Шунингдек, иқтисодиётга кредит ажратиш суръатларининг юқори даражада сақланиб қолаётгани ва бюджет харажатларининг ўсиши ҳам иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга ҳисса қўшмоқда. Ушбу омиллар келгусида ялпи талабни қўллаб-қувватлаб, иқтисодиётдаги нархлар даражасига босимни кучайтириши мумкин.

    Жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликлар ҳамда халқаро савдодаги кескинликлар натижасида кўп давлатларда пул-кредит шароитлари қатъийлиги узоқроқ давом этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, сўнгги ойлардаги айрим озиқ-овқатлар жаҳон нархлари ўсиши келгусида ички нархларга қўшимча босим яратиши эҳтимоли мавжуд.

    Анъанавий экспорт товарлари биржа нархларининг юқори даражада сақланиб қолиши ва ҳамкор давлатларда алмашув курси мустаҳкамланиши экспорт тушумлари ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатга хорижий инвестициялар оқими ошиши билан бирга ички валюта бозорида таклифларнинг барқарор шаклланишига хизмат қилиб, келгуси ойларда алмашув курси томонидан инфляцияга босимларнинг камайишига ҳисса қўшади.

    Пул-кредит шароитларининг жорий қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши келгусида кредитлаш ҳажми ўсишининг мўтадиллашуви ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этишини таъминлайди. Бу ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи аҳамиятга эга бўлади.

    Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк томонидан ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасигача пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъийлиги таъминланади.

    Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва иккиламчи таъсирларнинг нархларга оширувчи босимлари келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

    2024 йил 25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди. Асосий ставка етти йил ичида биринчи марта 14 фоиздан пастга тушганди. Шундан буён асосий ставка миқдори ўзгармай келаётганди. Марказий банк бошқаруви 20 мартдаги йиғилишида асосий ставка 0,5 фоиз бандга ошириб, 14 фоиз даражасида белгиланди. 24 апрелда ҳам асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганди. 

    12 июн, 13:18   Изоҳ (0)   611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #асосий ставка#Марказий банк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк асосий ставкани пасайтириб, 13,5 фоиз этиб белгилади 

    25.07.2024, 12:48

    Асосий ставка пасайгани халқ ва иқтисодга қандай таъсир қилади?

    28.07.2024, 11:35

    Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди

    06.08.2024, 13:52

    Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли бор

    13.08.2024, 18:00

    Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    31.10.2024, 13:00

    “Келаси йилда электр энергияси ва газ нархи ўсиши инфляцияни 1,8 фоизгача оширади” — Мамаризо Нурмуродов

    01.11.2024, 18:57

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди 

    12.12.2024, 13:20

    Самарқанддаги боғча ва газ заправкада содир бўлган ёнғин, ўзгаришсиз қолган асосий ставка, бепул бўладиган дарсликлар ижараси: 12 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    12.12.2024, 22:28

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    23 январ, 10:48

    Трамп Украина билан келишувга ундаётган бир вақтда Путин Россия иқтисодиётидан хавотирда — Reuters

    23 январ, 21:45

    Баҳорда энергия нархлари оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади? Марказий банк раиси жавоб берди

    27 январ, 12:17

    Hyundai Tucson кроссоверининг янгиланган моделини кутиб олинг

    4 феврал, 10:30

    Давлат ипотека кредити фоизи пасайди

    5 март, 18:15

    Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди 

    14 март, 16:28

    Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14 фоиз даражасида белгилади

    20 март, 12:23

    “Ким зўрлигини кўрамиз”. Германия иқтисодиёт вазири Трампга таҳдид қилди

    3 апрел, 18:27

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    12 май, 12:58

    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

    23 май, 10:30

    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

    4 июн, 16:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар ва Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати саралаши плей-офф босқичига мезбонлик қилади

    Спорт | 13 июн, 15:51

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    Дунё | 13 июн, 15:50

    Мисрга 80 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингга яқин кўнгиллилар намойишга йўл олди

    Дунё | 13 июн, 15:35

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:24

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07

    Неймар Европага қайтиши мумкин

    Спорт | 13 июн, 14:46

    CNN: Хитой қирувчи самолёти Япония самолётини “таъқиб қилди”

    Дунё | 13 июн, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.