Самарқандда боғча ва газ заправкада ёнғин чиқиши, Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириши, 2025 йилда дарсликлар ижараси бепул бўлиши — “Дарё” нашри бугун, 12 декабрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Самарқандда боғча ва газ заправкада ёнғин чиқди
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланади
Таътилдан сўнг дарслар 13 январдан давом этади.
Ўзбекистонда кредитлар билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш учун янги ечим таклиф қилинмоқда
Кредит битимларини тузиш тақиқланган шахслар реестрини яратиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, миннатдорлик деб билади — тадқиқот
Жамоатчилик ва давлат идоралари ходимларининг коррупцияга муносабати баҳоланди.
Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиётдаги юқори талаб ҳамда нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келса, асосий ставка оширилиши мумкин.
Ўзбекистонда 2025 йилда дарсликлар ижараси бепул бўлади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнот билан чиқди.
Абдулла Арипов МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди
Айрим хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан қўлланадиган тариф ҳамда нотариф чораларни бекор қилиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон енгил саноат тармоғига 2025 йили 2 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинади
Президент тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди
Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистонда Lacetti, Nexia, Spark каби оммабоп автомобиллар нархлари пасайди
Ноябрда иккиламчи бозордаги автомобиль ўртача нархлари қандай бўлгани таҳлил қилинди.
Саида Мирзиёева “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди (фото)
“Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим!”, деб ёзади президент ёрдамчиси.
Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади – Марказий банк
Бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.
Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш бўйича эскроу тизимининг ҳуқуқий асоси яратилади
Президент уй-жой қурилишида аҳоли маблағларини кафолатлаш тизимига оид тақдимот билан танишди.
Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Учрашувда таълим соҳасидаги муаммолар ва имкониятлар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)