• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Асосий ставка пасайгани халқ ва иқтисодга қандай таъсир қилади?

    Жорий йил 25 июль куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 0,5 фоизга пасайтириб, етти йил ичида илк бор 13,5 фоиз этиб белгилади. Хўш, бу нимани англатади? Асосий ставка аҳоли ва иқтисодиётга қандай таъсир қилади?

    Асосий ставка ҳақида

    Марказий банк 2019 йилда пул-кредит сиёсатининг инфляцион таргетлаш режимига ўтган. Режимнинг бош инструменти асосий ставка ҳисобланади. Асосий ставка банклар, омонатлар, кредитлар ва бошқа қатор тармоқларга бевосита таъсир қилади. У талаб ва таклифни, аҳоли ҳамда бизнес қарорларини ўзгартиради. Буларнинг барчаси нархларда акс этади.  

    Пул–кредит сиёсати иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашга асосланади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) белгиланади. Марказий банкнинг барча чоралари ушбу таргетга эришишга қаратилади.

    Марказий банк департамент директори Элдор Зокиров “Дарё” мухбири билан суҳбатда асосий ставка қандай ишлаши ҳақида маълумот берди.

    Элдор Зокиров
    Фото: “Дарё”

    “Марказий банк асосий ставка, яъни фоиз ставкаси бўйича қарор қабул қигач, уни иқтисодиётга таъсир қила бошлайди. Белгиланган фоиз ставкаси атрофида тижорат банклари билан пул бериш ва олиш операциялари амалга оширилади. Мазкур ставкада Марказий банкка пул жойлаштириб, олиш имкони бўлгач, қарор банкларга таъсир қилади. Тижорат банклари асосий ставкани “ҳис қила бошлайди”, кейин жараён пул бозорига ўтади. Пул бозорида банклар бир–бири билан ўша ставка атрофида операцияларни амалга оширади.

    Марказий банк фоиз коридори ва асосий ставка инструментлари орқали пул бозоридаги ставкани бошқаради. Асосий ставка ошса, пул бозоридаги ставкалар ҳам ошади, пасайса, пасаяди. Бу асосий ставка бўйича қарорни пул бозорига ўтишининг биринчи босқичидир. Кейинги босқичда у тижорат банкларининг депозитларига таъсир қила бошлайди”,—деди мутахассис.

    Элдор Зокировнинг айтишича, асосий ставка пул бозорига таъсир қилгач, пул бозори депозитлар ставкасига, депозитлар нархи кредитларга таъсир ўтказади. Депозитлар ва фоиз ставкалари шаклланиши аҳоли ҳамда тадбиркорлик субектларининг иқтисодий қарорларига таъсир қилади.

    “Депозитлар ставкаси ошадиган бўлса, аҳоли кўпроқ жамғаради, ставка пасайса, кўпроқ истеъмол қилиб, камроқ жамғаради. Ставканинг юқорилиги одамларнинг пул жамғаришини қўллаб–қувватласа, пасайиши истеъмолини қўллайдиган инструмент бўлиб хизмат қилади”,—деди Элдор Зокиров.
    Фото: “Дарё”

    Асосий ставка пасайиши қаерда акс этади?

    Ўзбекистонда белгиланган 13,5 фоизлик асосий ставка аҳоли ва иқтисодиётга қандай таъсир қилади? 25 июль куни журналистлар билан мулоқотда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ушбу масалада тушунтириш берди.

    Мамаризо Нурмуродов
    Фото: “Дарё”

    “Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайиши энг аввало асосий ставка билан боғлиқ бўлган — ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларга таъсир қилади. Яъни бевосита таълим ва имтиёзли ипотека кредитларида, асосий ставкага боғлаб ажратилган оилавий тадбиркорлик кредитларида ўз аксини топади.

    Иккинчи жуда тезда таъсирини кўрадиган жараёнимиз бу Марказий банк билан бўладиган пул бозоридаги операциялар билан боғлиқ. Асосий ставка ўзгаришининг пул бозорига таъсири икки чоракдан олти чораккача чўзилиши мумкин. Яъни шу давр ичида бу инструмент бозор фоиз ставкаларида белгиланган кредитларга таъсир ўтказади. Икки ёки тўрт чоракдан кейин кредитлар 0,5 фоизга ҳам, 1 фоизга ҳам пасайиши мумкин. Ҳозир буни аниқ айтиш имконсиз”,—деди Марказий банк раҳбари.

    Мамаризо Нурмуродовнинг қўшимча қилишича, кредит фоизларини тўлиқ асосий ставкага боғлаб хулоса қилиш бир мунча нотўғри. Чунки кредит ажратишда хатарлар мукофоти инобатга олинади. Ҳар бир қарз олувчи билан банк ўртасидаги муносабатлар қарз олувчининг лаёқатлилик даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

    Фото: “Дарё”

    Асосий ставка инфляцияга қандай таъсир қилади?

    Элдор Зокировнинг айтишича, асосий ставка пасайиши инфляцияни оширувчи омил эмас.

    “Биз шу пайтгача асосий ставкани юқори фоизда сақлаб келдик. Инфляция 2022 йил охирида 12,3 фоиз эди, 2023 йил якунида 8,8 фоиз бўлди. Яъни 3,5 фоиз бандга пасайди. Шунда ҳам асосий ставкани пасайтиришга шошмадик ва 14 фоиз даражасида сақлаб келдик. Чунки энергия нархларини эркинлаштириш билар боғлиқ кутилмалар бор эди.

    Бизда энергия тарифлари ўзгариши инфляцияга, инфляцион кутилмаларга қай даражада таъсир қилиши, нарх ўзгаришининг иккиламчи таъсири қандай бўлиши тўғрисида аниқ ҳисоб–китоблар бўлмаган. Кутилмалар турли йўналишда экани учун асосий ставкани пасайтирмагандик.

    Энергия тарифлари ўзгаргач кўрдикки, инфляцияга унинг таъсири биз қатъий пул–кредит шароитини сақлаб қолганимиз учун пастроқ бўлди. Шундан келиб чиқиб, юқори қўйилган маржани маълум даражада юмшатдик ва асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, 13,5 фоиз этиб белгиладик”,—деди мутахассис.

    Фото: “Дарё”

    Элдор Зокировнинг таъкидлашича, асосий ставка пасайтирилгани пул–кредит шароитлари қатъийлигига сезиларли таъсир қилмайди.

    “Пул–кредит шароитлари ҳозиргига нисбатан қатъий шароитда сақланиб қолади. Ва бу инфляцияни янада пасайтиришга хизмат қилади. Биз инфляцияни йил якунига қадар 9 фоизгача, 2025 йил охирида 5 фоизлик таргетгача яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз”,—деди Марказий банк департамент директори.

    Малумот учун, 2024 йил июнь ойида республикада умумий инфляция йиллик 10,6 фоиз даражасида шаклланди. 

    28.07.2024, 11:35   Изоҳ (0)   9730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Асосий ставка 14 фоизгача пасайтирилди. Бу оддий одамларга қандай таъсир қилади?

    16.03.2023, 16:02

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

    25.07.2024, 18:06

    “Айрим операцияларини чекладик” — Мамаризо Нурмуродов устав капитали етарли бўлмаган банкларга қандай чора кўрилгани ҳақида

    25.07.2024, 19:43

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олмоқда?

    26.07.2024, 19:14

    Ўзбекистонда тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади 

    25.07.2024, 18:30

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    25.07.2024, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.