Amazon асосчиси Жефф Безос National Enquirer нашри уни шахсий суратлари билан пўписа қилганини айтди, деб хабар берди Bloomberg.
Исбот тариқасида American Media компанияси манфаатларини ифодаловчи адвокат Жон Файн ва унинг раҳбари Дэвид Пекер билан ёзишмаларини кўрсатган.
National Enquirer Безос хотини Маккензи билан ажрашгани маълум бўлмасидан олдин собиқ телебошловчи Лорен Санчес билан тушган суратини чоп этган. Бизнесмен бу ишни сиёсатга алоқадор деб билган. Чунки у АҚШ президенти Дональд Трампни мунтазам танқид қилиб келадиган Washington Post’га эгалик қилади. Дэвид Пекер эса президентни қўллаб-қувватлайди.
Безос бу можарода сиёсий қарашлар бор-йўқлигини аниқлашга киришган. Файн эса агар текширувни тўхтатмаса, нашр унинг янги суратларини чоп этиши айтилган хат юборган. Унда, шунингдек, суратда нима акс этилгани ҳам батафсил ёзган.
Изоҳ (0)