Amazon ва Blue Origin космик компанияси асосчиси ва айни пайтда The Washington Post нашри эгаси бўлган 55 ёшли америкалик миллиардер Жефф Безос Forbes журнали талқинига кўра дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида қолди, дея хабар беради «Лига Новости».
Журналнинг маълумотларига кўра, Безоснинг бойлиги йил давомида 19 миллиард долларга кўпайган ва бугунги кунда 131 миллиард долларни ташкил қилган.
Ўтган йили Безос Forbes’нинг 100 миллиард доллар ёки ундан ортиқ маблағи бўлган миллиардерлар рўйхатига бошчилик қилган. Ўтган август ойида Amazon’нинг акциялари 2012 долларга тушганига қарамай, ҳали ҳам қиммат саналади.
«Энди катта масала — ушбу давлатни келгуси ажралиш ҳақидаги хабардан кейин сақлаб қолишдир?», — деб ёзади журнал.
Йил бошида Безоснинг 48 ёшли Маккензи Безос билан ажралиши маълум бўлган. National Enquirer унинг хотинига Лорен Санчес билан хиёнат қилгани ҳақида ёзган. Безоснинг ўзи ушбу хабарларга изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)