• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Вақтингизга ачинмайсиз: 2025 йилнинг биринчи ярмида намойиш этилган энг сара корейс дорамалари

    Жазирама кунлар ҳам бошланди. Бу эса ўтган қиш-баҳор даврида намойиш этилган корейс кинематографиясининг энг қизиқарли лойиҳаларини эслаб ўтиш учун ажойиб имкониятдир. Олдинда сизни 2025 йилнинг биринчи ярмидаги энг сара дорамалар кутмоқда.

    “Ҳаёт сенга мандарин берса”

    • Жанр: драма, тарихий, романтик.
    • Қисмлар сони: 16 та.
    • Бош ролларда: Аю (Ли Жи-ин), Пак По-гом, Мун Со-ри ва бошқалар.


    Сеиалда болалигиданоқ исёнкор табиатга, китобларга муҳаббатга ва шоира бўлиш орзусига эга бўлган Чежу оролидаги Э Сун исмли камбағал қизнинг ҳамда доимо унинг ёнида бўлиб, қўллаб-қувватлаб келган Кван Сик исмли камгап, меҳнаткаш йигитнинг севгиси ҳикоя қилинади.

    “Травматология маркази”

    • Жанр: драма, тиббиёт.
    • Қисмлар сони: 8.
    • Бош ролларда: Чу Жи-ҳун, Чу Ёнг-у, Ҳа Ёнг ва бошқалар.

    Сеулда оғир жароҳатли беморлар сони тобора кўпаймоқда, чунки кўплаб шифохоналар уларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазири бундай инқироз ўзининг келажакдаги сиёсий режаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини англаб, турли ҳудудларда ишлаган ва ҳозирда Сеулдаги шифохоналардан бирининг травматология бўлимини бошқариши керак бўлган истеъдодли травматолог Пек Кан-ҳёкдан ёрдам сўрайди.

    “Заиф қаҳрамон 2”

    • Жанр: драма, жангари.
    • Сериялар сони: 8.
    • Бош ролларда: Пак Чи-хун, Рёун, Чхве Мин-ён ва бошқалар.

    Биринчи мавсумдан сўнг, ўрта мактаб ўқувчиси Ён Ши-ин бошқа мактабга ўтади. У дўстлари билан содир бўлган фожиали воқеаларда ўзини айбдор деб билгани учун янги дўстлар орттириш ва жанжалларга аралашишдан ўзини тияди. Бироқ вақт ўтиши билан Ён Ши-ин уч ўқувчи билан дўстлашади: Со Жун-те, Пак Ху-мин ва Го Хён-так. Тез орада улар ўзини “Иттифоқ” деб атовчи катта ва шафқатсиз гуруҳга дуч келади.

    “Ўқув гуруҳи”

    • Жанр: драма, жангари, комедия.
    • Қисмлар сони: 10.
    • Бош ролларда: Хван Мин-хён, Хан Жи-ин, Чха У-мин ва бошқалар.

    Юн Гамин намунали аълочи ўқувчидек кўринади: доимо мактаб формасида юради, ўқишни яхши кўради, дарс қолдирмайди, ўқитувчиларни диққат билан тинглайди ва барча маълумотларни ёзиб олади. Бироқ билимларни синовдан ўтказишга келганда, у ҳар сафар мактабдаги энг паст натижали ўқувчилардан бирига айланади. Бир куни у тасодифан “Юсун” техника мактабида ўқиш университетга киришга ёрдам бериши мумкинлигини эшитиб қолади. Узоқ ўйлаб ўтирмай, Юн Гамин бу таълим муассасасига ўтади ва тез орада зўравонлик авж олган жойга тушиб қолганини англайди. Ўқувчилар ўқиш ўрнига рейтингларини кўтариш учун муштлашади. Шундай бўлса-да, Юн Гамин чинакамига ўқишни хоҳлаган озчилик ўқувчилардан ўқув гуруҳини тузишга аҳд қилади. Ўз дўстларини мактаб безориларидан ҳимоя қилиш учун эса Гамин ўзининг ажойиб жанг қобилиятларидан фойдаланади.

    “Менинг мукаммал котибам”

    • Жанр: драма, комедия, романтика.
    • Сериялар сони: 12.
    • Бош ролларда: Хан Жи-мин, Ли Жун-ҳёк, Ким До-ҳун ва бошқалар.

    Кан Жи-юн кадрлар агентлигини бошқаради. Технология компаниясининг муҳим ходимини бошқа фирмага ўтказиш устида ишлаётганда, у менежер Ю Йин-ҳо билан танишиб қолади. Ю Йин-ҳо ходимни ҳозирги компанияда қолишга кўндиради. Бироқ тажрибали мутахассисни олиб қолгани учун мукофот олиш ўрнига, у тез орада ишдан бўшатилади. Ю Йин-ҳо қизига ёлғиз ўзи ғамхўрлик қилиши кераклиги сабабли, янги иш излай бошлайди ва тасодифан Кан Жи-юннинг шахсий котибаси бўлиб ишга киради.

    “Тўққиз жумбоқ”

    • Жанр: драма, детектив, триллер.
    • Сериялар сони: 11.
    • Бош ролларда: Ким Да-ми, Сон Сок-ку, Ким Сон-гюн ва бошқалар.

    Ўн йил олдин юқори синф ўқувчиси Чо I-на амакисини ўлган ҳолда топади. Тажрибали детектив Ким Хан-сем қизни асосий гумондор деб ҳисоблаб, унинг хотирасини йўқотгани ҳақидаги сўзларига ишонмайди. Бироқ тергов боши берк кўчага кириб, қотиллик очилмай қолади. Ҳозирда Чо I-на таҳлилчи бўлиб ишлайди ва бир куни ғалати жумбоқнинг бир бўлагини топиб, автотўхташ жойида ўлдирилган қизга дуч келади. Янги қотиллик ва ўтмишдаги очилмаган иш билан боғлиқ сирли жумбоқ Чо I-на ҳамда уни ҳамон қотил деб билаётган детектив Ким Хан-семни кучларини бирлаштириш ва бу сирли жиноятларнинг ечимини биргаликда излашга мажбур қилади.

    17 июн, 18:55   Изоҳ (0)   5587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама#актёрлар#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    20 май, 18:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.