• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино

    Кинотавсия: япон киноижодкорлари томонидан суратга олинган қизиқарли сериаллар

    Япония сериалларида томошабинлар эътиборини тортадиган ўзига хос жиҳатлар ҳам бор. Қуйида турли жанрларда суратга олинган, эътибор қаратишга арзигулик япон дорамаларидан иборат тўплам тайёрладик.

    “Ноодатий ўлим” (2018)


    Мисуми Микото ажойиб патологоанатом ҳисобланади. У “Ғайритабиий ўлим” лабораториясида ишлайди. Laboрант Сёжи Юко ва янги ходим Кубе Рокуро билан биргаликда Мисуми турли жиноятлар қурбонларининг жасадларини ёриб ўрганади. Айнан уларнинг иши энг мураккаб ва чигал жиноятларни фош этишга ёрдам беради.

    Ҳар бир қисми алоҳида ҳодисага бағишланган жиноий-тиббий сериал. Актёрларнинг моҳирона ижроси ва қизиқарли воқеалар ривожи томошабинни ўзига ром этади. Япониянинг ушбу сериали “C.S.I. Жиноят жойи”, “Денгиз полицияси: махсус бўлим”, “Жиноятчи каби фикрлаш” ва шунга ўхшаш фильмлар мухлисларига, шубҳасиз, маъқул келади.

    “Ўқитувчининг кундалиги” (2018)

    Суэнага Хидзири болаликдан ўқитувчи бўлишни орзу қилган. 25 ёшли аёл узоқ қишлоқда ўқитувчилик фаолиятини бошлайди. Унга иши жуда ёқади, бироқ Суэнагуни шахсий ҳаётида синовлар кутмоқда. Университетда ўқиётган пайтиданоқ учрашиб юрган севгилиси Осакага хизмат сафарига жўнаб кетади. Айрилиқ севишганлар учун ҳақиқий синовга айланади. Бунинг устига, юқори синф ўқувчиларидан бири тўсатдан Хидзирига севги изҳор қилади. Ўқитувчи унинг туйғуларига жавоб қайтаришга ҳаққи йўқлигини тушунади. Аммо кўп ўтмай Суэнага Акирага кўнгил қўя бошлаганини англайди.

    Ушбу романтик сериал томошабинлар томонидан турлича баҳоланди. Кимдир унда романтика етишмади деса, бошқалар ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муҳаббатни ахлоқсиз деб ҳисоблади. Бироқ бир нарсани тан олиш керак — актёрлар ролларини ажойиб тарзда ижро этишган, уларнинг қаҳрамонлари бир-бирига нисбатан ҳис қилган туйғулар эса томошабинларни бефарқ қолдирмайди.

    “Қочиш уят, лекин фойдали” (2016)

    Микура Морияма — университетни тугатгандан сўнг нуфузли иш топа олмаган 25 ёшли қиз. Сузаки Ҳирамаса — уни уй бекаси сифатида ишга олишга қарор қилган 36 ёшли бўйдоқ эркак. Бироқ тез орада оилавий муаммолар туфайли Морияма барқарорроқ ва юқори маошли иш қидиришга аҳд қилади. Аммо Сузаки қизнинг уйидан кетишини хоҳламайди ва унга сохта никоҳга киришишни таклиф этади.

    Бу дораманинг ўзига хос хусусияти шундаки, бош қаҳрамонларнинг ҳис-туйғулари ва ўзаро муносабатлари табиий кўринади. Ҳикоянинг ҳазил-мутойиба услубига қарамай, керакли пайтларда сериал жиддий тус олади.

    “Қаҳва ва ванил” (2019)

    Риса — ақлли, гўзал қиз бўлиб, атрофида ошиқлари сарсон. Аммо у ҳеч ким билан муносабат ўрнатишга шошилмайди, чунки яқин орада ўз инсонини учратишига ишонади. Кунларнинг бирида тақдир уни 30 ёшли тадбиркор Фуками Хирото билан юзлаштиради. Ташқи кўринишидан бу одам совуққон ва киришимсиз туюлса-да, у нима хоҳлаётганини ва бунга қандай эришиш мумкинлигини аниқ билади. Фуками Риса билан биринчи учрашувдаёқ унинг ҳаётидаги биринчи ва ягона эркак бўлишга қатъий қарор қилади.

    “Азиз синглим” (2014)

    Мисаки ва Хазуки бир-бири билан келиша олмайдиган опа-сингиллар. Мисаки худди шамолдек беқарор, унинг эртага қаерда бўлиши ва нима қилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Хазуки эса аксинча, жуда масъулиятли қиз бўлиб, тўйга тайёргарлик кўрмоқда ва давлат муассасасида ишлайди. Узоқ йиллар давомида опа-сингиллар бир-бирлари билан гаплашмайди, чунки ҳар сафар учрашув жанжал билан тугайди. Кутилмаганда Мисаки синглисининг уйига келиб, унинг тўйини бузади ва кейин у билан бирга яшашини эълон қилади.

    Бу жуда қизиқарли ва жўшқин драма бўлиб, унинг сюжетида кўплаб долзарб муаммолар очиб берилган. Опа-сингиллик муҳаббатининг аста-секин уйғониши ҳам жуда таъсирли тасвирланган.

    7 июн, 08:51   Изоҳ (0)   544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Япония#сериаллар#дорама

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ота-оналарга фарзандлари билан бирга томоша қилиш тавсия этиладиган 12 та мультфильм (фото)

    25.04.2021, 20:56

    «Сардор» сериали қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг қанчалар ўзгарган ва улар қандай ишлар билан банд (фото ва видео)

    19.09.2021, 10:55

    Болалигидан самолётларни яхши кўрган дунёнинг энг машҳур аниматорларидан бири — буюк япон режиссёри Хаяо Миязаки ҳикояси

    14.11.2021, 21:44

    Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео)

    27.07.2022, 16:43

    Ҳамма томоша қилиши керак бўлган энг яхши ва янги сериаллар 

    29.08.2024, 10:50

    Кузнинг ёмғирли ҳавосида мириқиб томоша қилиш учун ажойиб сериаллар (трейлер)

    20.11.2024, 18:32

     Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг муваффақиятли сериаллари (трейлер)

    16.12.2024, 09:20

    Кинотерапия: тушкун кайфиятни бартараф этадиган фильм ва сериаллар

    20.12.2024, 11:40

    Самолётларни яхши кўрган болакай қандай қилиб дунё тан олган аниматорга айланди — буюк япон режиссёри Ҳаяо Миязаки ҳикояси

    28.12.2024, 15:53

    “Сардор” 25 ёшда: сериал қаҳрамонлари ўтган вақт ичида қанчалик ўзгарган?  

    2 апрел, 14:01

    Дорамалар даври қандай бошланганди? Дунё томошабинларини экран қаршисига михлаган энг машҳур сериаллар

    3 апрел, 16:52

    Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди. Пуллар қаерга кетмоқда?

    29 май, 10:23

    Тошкент Марказий Осиёдаги топ-3 та шаҳар қаторига кирди

    30 май, 14:35

    Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

    31 май, 18:31

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    1 июн, 13:40

    Ўзбекистонда синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилмалар ишга туширилди 

    2 июн, 12:43

    Японияда компаниялар ходимларини иссиқдан ҳимоя қилмаса, жаримага тортилади 

    2 июн, 21:05

    Тақиқ, чеклов ва жазолар: Япония императорлари қандай яшайди?

    3 июн, 09:44

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди 

    2 июн, 22:58

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    3 июн, 09:58

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    3 июн, 12:45

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    3 июн, 14:50

    “Қизалоқ ва Маймоқ” мультсериали анимега айлантирилди (фото)

    5 июн, 20:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.