• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москва Олимпиадасига бойкот эълон қилган АҚШ, Ливандаги насронийлар қирғини ва Бокуга бостириб кирган генерал Лебед қўшинлари. Кун хронологиясида 20 январь

    20 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Москва Олимпиадасига бойкот эълон қилган АҚШ, Ливандаги насронийлар қирғини ҳамда Бокуга бостириб кирган генерал Лебед қўшинларига оид фактлар ўрин олган.

    Бокуга бостириб кирган генерал Лебед қўшинлари

    1990 йил 20 январь куни, Бокуда арманлар қирғини давом этаётганига бир ҳафта тўлганида Совет армияси қўшинлари кириб боради. Озарбайжон Халқ фронтини (ОХФ) тартибга чақириш бўйича операция оммавий қурбонларни юзага келтирган. Ҳодиса оқибатида ноқонуний ҳаракатга алоқадорлар ҳам, ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Кавказорти бўйича таниқли мутахассис, британиялик журналист Томас де Ваал шу кунни «Москва, том маънода Озарбайжонни қўлдан бой берди», деб ёзганди. Мазкур воқеалар ривожи бўйича бир неча хил қараш мавжуд. Айрим экспертларнинг ҳисоблашича, совет қўшинларининг Бокудаги асл мақсади ОХФ билан кураш ва Озарбайжон ССР Коммунистик партиясини қўллаб-қувватлашга бўлган, шу боисдан бу пайтда қўшинларни аҳолининг хавфсизлиги деярли қизиқтирмаган. Иккала томондан ҳам қатор шахслар армияни секин келганликда айблаган. Бокудаги босқинчилик ҳаракатлари ва қотилликлар 13 январда бошланган ва узоқ вақт ҳеч ким жиноятчиларга қаршилик кўрсатмаган эди. Охир-оқибат Озарбайжондаги арман аҳолиси оммавий ҳужумларга учрай бошлаган.

    «Москва, арманлар қирғинидан ўз мақсадида фойдаланиб, ҳокимиятга интилаётган Халқ фронтига қарши туриш мақсадида Бокуга қўшин киритди. СССР Қуролли Кучлари Ҳарбий-десант дивизияси қўмондони генерал Александр Лебед бошчилигидаги совет қўшинлари Озарбайжон пойтахтига 20 январда кириб борган. Вазятни СССР мудофаа вазири Дмитрий Язов мувофиқлаштириб борган. Бир неча кундан кейин у қўшинлар Бокуга «Халқ фронтининг ҳокимиятни эгаллашига қаршилик кўрсатиш мақсадида» киритилганини тан олганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бир кун олдин соат 19:30 да телевизион станциядаги қувватлантириш манбаи портлаб кетгани боис шаҳар аҳолиси нималар содир бўлаётганидан бехабар ўтирган. Бокуликларнинг аксарияти фавқулодда ҳолат жорий этилгани тўғрисида эртаси куни соат 05:30 да радио орқали амалга оширилган эълон ва вертолётларда ташланган варақалардан хабар топган, аммо бу вақтга келиб жуда кеч эди. Аскарлар Бокуга учта йўлдан кириб келган. Улар пана жойлардан ўққа тутилган, ҳарбийлар бунга қарши жавоб ўқларини узишга мажбур бўлган.

    «Қора январь» воқеалари совет ҳарбийларининг кўзлари билан қандай кечгани тўғрисида генерал Александр Лебед ўз китобида ёзиб қолдирган. Унинг сўзларига кўра, учиш-қўниш йўлагига яқинлашган самолётлар ердан ўққа тутилган.

    «Барчаси ҳар доимгидек кечарди: белгиланган вақтда полкларнинг колонналари аэродромларга маршларни амалга оширган ва тез орада техникалар юкланган. Бокуга биринчи бўлиб Рязань парашют-десант полкининг 137-гвардияси йўл олди. Мен Тула полкининг биринчи самолёти билан ҳавога кўтарилдим. Январь, қиш, кун кеч отиб, эрта ботади», — дейди Лебед.

    Аэродромдан Озарбайжон пойтахтига қадар бўлган йўлда аскарлар кўплаб баррикадаларни босиб ўтишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, намойишчилар асфальтга бензин тўкиб, ёнаётган машъалаларни отган. Йўл четидаги узумзорлардан колонна ора-сира ўққа тутилиб турган. Ҳарбийларга ғиштлар, арматура ва труба бўлаклари отилган. Лебеднинг эслашича, 30 километрли марш давомида етти нафар ҳарбий яраланган, 30 га яқини тан жароҳати олган.

    «Сержантнинг елкасига ўқ келиб тегди. Госпиталда унинг 1,5 метр ичаги олиб ташланди, лекин у омон қолди. Оддий аскарлардан бирининг каскасига ўқ тегди. Бир ойдан кейин у ўзига келмасдан, госпиталда вафот этди», — дея эслаганди генерал.

    Ваалнинг айтганларига ишониладиган бўлса, «танклар баррикадалар устидан босиб ўтган. Гувоҳларнинг айтишича, аскарлар қочаётган одамларни ўққа тутган, ярадорларни ўтиб ўлдирган».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Арманлар ҳам, руслар, яҳудийлар ҳам қўшинларнинг келишини кутарди. Аммо ҳарбийлар душман лагерига келгандек кириб келди: ҳимоя қилиб эмас, жанг қилиб. Улар босқинчиларни эмас, балки маҳаллий аҳолига зарар етказди. Уларга фарқи йўқ эди. Аскарлар уйларнинг деразаларига қарата ўқ узар, одамларни ўлдирарди. Машҳур воқеалардан бири: шу куни тўйи бўлаётган жуфтлик дераза олдига келган ва уларнинг иккиси ҳам ўлдирилган», — дея эслайди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганнушкина.

    Совет қўшинлари киритилганидан бир куни ўтиб, Бокуда армиянинг ҳаракатларини қораловчи варақалар пайдо бўла бошлаган: «Совет империяси йўқолсин!», «Совет армияси — фашистлар армияси». 21 январь куни кечаси Озарбайжон ССР Олий Кенгашининг фавқулодда сессияси очилган ва унда қўшинларнинг киритилиши ноқонуний деб топилган, СССР Олий Кенгаши Президиумининг шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тўхтатиб қўйган, агар марказий ҳокимият ушбу қарорни эътиборсиз қолдирса, Озарбайжоннинг СССР таркибидан чиқиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилишини таъкидлаган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Маълумотларга кўра, Бокуга совет қўшинларининг киритилиши оқибатида 133 киши ўлдирилган, 611 киши яраланган, 841 киши ноқонуний равишда ҳибсга олинган ва беш киши бедарак йўқолган.

    Ливандаги насронийлар шаҳрида қирғин

    1976 йил 20 январь куни Ливандаги асосан насронийлар яшовчи Дамур шаҳрида маҳаллий мусулмонлар, шунингдек, фаластинлик араблар, Эрон шиалари томонидан қирғин бошланганди. СССР фуқаролари совет матбуотидан бу ҳақида хабар топа олмасди, чунки ҳукумат Арофатни қўллаб-қувватлаган.

    Фото: Fishki.net

    Фото: Fishki.net

    Дамур шаҳри Байрутдан 20 километр жанубда жойлашган бўлиб, Сидон—Байрут шоссесининг бир тарафини эгаллаган, нариги тарафида эса денгиз қирғоғи. Шаҳарда 25 мингга яқин насроний истиқомат қилган, бешта черков, еттита мактаб ва битта шифохона бўлган — уларнинг барчаси қўшни қишлоқлардаги мусулмонларга ҳам хизмат кўрсатган.

    1976 йил январда шаҳар роҳиби Лабеки янги очилган черковга ташриф буюрган. Шунда ўқ овози янграб, черков деворига урилган, пулемётдан ўқлар узила бошлаган. Шаҳар 16 минг Фаластин ва Сурия араблари томонидан қуршаб олинганди.

    Лабеки туманнинг мусулмон шайхига қўнғироқ қилиб, ундан шаҳарга ёрдам беришни сўраган. «Мен ҳеч нарса қила олмайман. Булар — фаластинлик араблар. Уларни тўхтата олмайман», — дея жавоб қайтарган у.

    Отишма кун бўйи давом этган. Лабеки ёрдам сўраб, сиёсий етакчиларга ҳам қўнғироқ қилишни бошлаган. Ҳамма ўзининг ҳамдардлигини билдириб, лекин бирор ёрдам кўрсата олмаслигини билдирган. Шундан кейин у округ депутати Камол Жамблатга қўнғироқ қилган. «Мен ҳеч нарса қила олмайман, барчаси Арофатга боғлиқ», — деган у ва Арофатнинг телефон рақамини берган. Лабеки Арофат билан суҳбатда фаластинликлар шаҳарни ўққа тутаётганини, диний етакчи сифатида у урушни хоҳламаслигини айтган. Арофат эса ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини, шаҳар вайрон қилинса-да, бу фақат стратегик сабабларга кўра амалга оширилишини таъкидлаган.

    Фото: Fishki.net

    Фото: Fishki.net

    Ярим тунда телефонлар, сув ва электр энергияси таъминоти узилган. Босқин 01:00 да бошланган. Черковга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ўлдирилган, омон қолган шаҳар аҳолиси кейинги черков томон қочган.

    Шаҳар ҳимояланишга уринган. Овчилик қуроллари билан қуролланган ёшлар шаҳар мудофаасига шайланиб, қум солинган қоплар билан атрофни ўрашга тушган. Ўқларнинг мунтазам ёғдирилиши жиддий шикастларни келтириб чиқарган. Фаластинликлар шаҳарни қамалга олиб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишини блоклаган.

    23 январь куни якуний ҳужум бошланган. Насронийлар оилалари билан ўз уйларида ўлдирилган. Кўплаб аёллар отиб ташланишидан олдин зўрланган. 16 ёшли Самавия отаси ва акасини қандай ўлдирилган, уйларидаги бор нарсани ўмариб, сўнг ёқиб юборишганига гувоҳ бўлган.

    Қочишга улгурмаган ва отишмада омон қолганларни (асосан аёллар ва болалар) фаластинликлар юк машиналарига ортиб, Сабра лагерига олиб кетган. Ушбу лагерда 6 йил олдин Иорданиядаги қўзғалонда омадсизликка учраганларни қабул қилган халқ учун қамоқхона ташкил этилганди.

    Фото: Fishki.net

    Фото: Fishki.net

    Шаҳар эгаллангач, Арофатнинг одамлари асирга тушган 20 нафар милиция ходимини қатл этган, бир гуруҳ эркаклар девор олдига сафланиб, пулемётдан ўққа тутилган.

    15 йил давомида Арофат ва Фаластин озодлик ташкилоти Ливан зўравонлик, ақидапарастлик, талончилик ва қотиллик домида қолдирган. Мамлакатдаги 1,2 миллион насронийдан 40 минг нафари ўлдирилган бўлса, 100 минги яраланган, 5 минг нафари эса бутун умрга ногирон бўлиб қолган. Кўплаб насронийлар АҚШ ва Европага қочиб кетиб, омон қолган.

    Москва Олимпиадасига бойкот эълон қилган АҚШ

    1980 йил 20 январь куни АҚШ президенти Жимми Картер Москвада ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилганди. Бу совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши билан боғлиқ эди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1979 йилнинг охирлари Эрондаги ислом инқилоби, Муаммар Каддафи томонидан «Яшил китоб»нинг чоп этилиши ва совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши билан ёдда қолган. Охирги воқеа, айниқса, жаҳон ҳамжамияти томонидан ёмон кутиб олинган. 1980 йил январь бошида АҚШ президенти Жимми Картер Москвадаги элчисини чақириб олган, БМТ Бош Ассамблеяси советларнинг Афғонистонга босқинини 18 тага қарши 104 овоз билан қоралаган. Шу билан бирга ушбу ҳаракатлар алоҳида самара бермаган.

    Шунда Картер санкциялар жорий этишни бошлаган. АҚШ томонидан кўрилган чоралар юқори технологик ва стратегик материаллар соҳасига тегишли эди: уларни СССРга сотиш бутунлай тақиқланган. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар совет балиқчиларининг ўз сувларида балиқ тутиш ҳуқуқини чеклаб қўйган ва 17 миллион тонна буғдой етказиб беришни бекор қилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шундан кейин АҚШ президенти ҳақиқий ультиматумни қўяди: аввалига ўтказилажак Олимпиадани бекор қилиш кераклигини ва уни СССРдан бошқа исталган давлатга кўчириш лозимлигини таъкидлаган. Халқаро олимпиа қўмитаси Жимми Картернинг сўзларини инобатга олмаганидан кейин сиёсатчи бир томонлама тартибда ҳаракат қилишга киришган.

    20 январь куни Картер агарда совет қўшинлари бир ой ичида Афғонистонни тарк этмаса, америкалик спортчилар Москвадаги Олимпиадага бойкот эълон қилишини маълум қилган. АҚШ Олимпиа қўмитаси унинг қарорини бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

    ХОҚнинг ўша вақтдаги президенти Майкл Килланин СССР тарафини олган. Совет атлетлари эса Американинг Лейк-Плесид шаҳрида ўтказилган XII қишки Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этганди. Ўйинлар якунланишига озгина қолганида, 1980 йил 20 февраль куни ультиматум муддати якунланган. АҚШ Олимпиа қўмитаси америкалик спортчилар СССРга бормаслигини расман эълон қилган. Орадан тўрт кун ўтгач эса совет спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритиб, спорт сиёсатдан кучли эканини исботлаб берган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Америкалик спортчиларда Москвага бориш ва Олимпиада ўйинларида ғалаба қозониш имконияти бўлган. Аммо Жимми Картер ва АҚШ Олимпиа қўмитаси бунга йўл қўймаган. Олимпиада сабаб СССРда ўз бизнесларини йўлга қўйган америкалик тадбиркорлар ҳам бойкотдан зарар кўрган. Бундан ташқари, янги шартлар бўйича Москва Олимпиадасини телевизион трансляцияси амалга оширилмагани сабаб NBC компанияси 85 миллион доллар йўқотган.

    Москвадаги Олимпиадага қарши кўплаб спорт фаоллари чиқиш қилган. Хусусан, АҚШ армияси таркибида Вьетнам урушида қатнашган Муҳаммад Али турли давлатларга сафарлар уюштириб, расмийларни СССРда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилишга чақирган.

    Натижада Олимпиадага 65 та давлат вакиллари, жумладан, Монако, Лихтенштейн, Сомали ва Суринам бойкот эълон қилган. Шу билан бирга, 1976 йили ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларидан кейин биринчи марта беллашувларда Африканинг 24 давлати қатнашган. Инқилобни бошидан ўтказган Эронни эса Олимпиадага ХОКнинг ўзи ҳам таклиф этмаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бойкотлар ҳам жавобсиз қолмаган: тақдир ҳазилига кўра 1984 йилда ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари Лос-Анжелесда ўтказилиши керак эди. Шу боисдан Москвадаги Олимпиада ўйинларининг ёпилиш маросимида АҚШ байроғи ўрнига Лос-Анжелес шаҳри байроғи кўтарилган. Бундан ташқари, СССР ва «социалистик лагер»нинг яна тўққиз давлати «Дўстлик-84» ўйинларига бойкот эълон қилган. Натижада ХОК ўз регламентига ўзгартириш киритиб, Олимпиадага бойкот эълон қилган ёки бунга чақирган ҳар қандай давлатни ўйинлардан четлатишга ваъда берган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: «Газетачиларни жин урсин» — Эйзенхауэрнинг биринчи телевизион матбуот анжумани, Истанбулда отиб кетилган арман журналисти ва Москва марказида ўлдирилган адвокат. Кун хронологиясида 19 январь

    20.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   46050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Швеция тарихидаги энг жиддий жосуслик можароси». Россияга жосуслик қилган швециялик ака-укалар қамалди

    20.01.2023, 00:31

    «Европа урушга мутлақо тайёр эмас» — украиналик депутат

    19.01.2023, 23:38

    Қозоғистон шахмат федерацияси: Олмаотадаги жаҳон чемпионатида ҳижобини ечган эронлик қизни номаълум шахслар қидирди

    19.01.2023, 22:53

    АҚШда дунёдаги энг катта пицца пиширилмоқда (видео)

    19.01.2023, 22:15

    «Дарё» кундалигида 19 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    19.01.2023, 22:00

    Рамзан Қодиров армияда соқолга қарши бўлганларни фронтнинг олдинги чизиғига юборишни таклиф қилди

    19.01.2023, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.