• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Янгиланган Ўзбекистонга — янгиланган Конституция

    Кейинги 6 йил ичида жамиятимиз ҳаётида кескин ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига очилди, жаҳон ҳамжамияти эса ўзи учун Ўзбекистонни кашф этмоқда. Мамлакат раҳбарияти белгилаган суръатлар ҳайратланарли. Жамиятимизнинг барча жабҳаларида иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ислоҳотлар бошланиб кетди.

    Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеа, бўлажак референдум арафасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янгилаш зарурлиги ҳақида фикр юритиш ўринлидир.

    Конституция ҳар қандай давлатнинг асосий қонунидир. У жамият учун ишлаши, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондириши керак. Конституциянинг мазмуни — мамлакатнинг давлат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилашдан иборат. Бошқача айтганда, у ҳуқуқ тизимининг асоси ва пойдевори бўлиб, бошқа барча қонунлар унинг асосида қурилади. Лекин, шу билан бирга, Конституция қатъий, ўзгармас ҳужжат эмас. Агар Конституцияни ўзгартириш зарурати пайдо бўлаётган бўлса, демак, бу жамиятнинг эволюцион ривожланишига асосланган ҳолда, Ўзбекистонда яқин келажакда бўлган мақсадларимизни белгилаб олиш, очиқ ва ишончли давлат қуриш учун ҳаётий заруратдан далолат беради.

    Бугун биз дунёда кескинлик кузатилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, бунинг натижасида геосиёсий вазият янада мураккаблашди, бу таҳдидларнинг кучайишига олиб келди, буларнинг барчаси Ўзбекистон давлатчилигини янада мустаҳкамлашини тақозо этмоқда. Конституция давлатчиликнинг ўзаги ва мазмуни эканини инобатга олиб, уни мустаҳкамлашимиз керак. Дунёдаги мавжуд таҳдидлар ва вазиятни синчиклаб таҳлил қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган, давлат бирлигимизни мустаҳкамлаш, фуқароларда ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган ислоҳотларни нақадар муҳим эканини ички аудиториямизга етказиш зарур. мамлакатнинг алоҳида таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиш, айниқса конституциявий ислоҳотлар ҳақида гап кетганда.

    Янгиланаётган Конституциямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён этилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

    Халқ ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилгани натижасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабат тубдан ўзгарди. Ошкоралик сиёсати давлат органларининг жамоатчилик фикрига зудлик билан муносабатда бўлиб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишига олиб келди.

    Замонавий Ўзбекистон тарихида илк маротаба халқнинг ўзи конституциявий ислоҳотларда фаол иштирок этаётган катта аҳамиятга эга. Бу эса очиқ ва демократик мамлакат тараққиёт йўлини белгилаб беради. Эслатиб ўтамиз, эълон қилинган конституциявий ислоҳот бошланганидан буён 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди, лекин энг муҳими, Конституциявий қонун лойиҳаси ана шу таклифлар асосида шакллантирилгани, буларнинг барчаси Янги Конституция том маънода Халқ Конституциясига айланиб бормоқда.

    Қонунчилигимизга кўра, конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилгандан кейин ҳеч қандай қўшимча ҳужжат қабул қилиш, парламентда муҳокама қилиниши ва президент томонидан имзоланиши шарт эмас, чунки умумхалқ овози якуний қарорни белгилаб беради.

    Мамлакатимизда янгиланаётган Конституция бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат бўлади. Референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга ва юридик кучга эга бўлади.

    Афсуски, коррупция, монополия, масъулиятсизлик, лаёқатсизлик, маҳалладошлик, бепарволик каби иллатлар халқимиз фаровонлигига, бутун давлатнинг барқарор ривожланишига жиддий таъсир кўрсатаётганини бугун очиқ тан оламиз.

    Конституциямизни эса бугун ўзгартирмасак, уни замон талабларига жавоб берадиган меъёрларга мослаштирмасак, жамиятимизни занглаган “занги”дан қутула олмаймиз, бундан ташқари, рақобатбардош, замонавий, энг илғор давлат бўлишимиз учун кўп йиллар керак бўлади.

    Белгиланган мақсад — рақобатбардош, замонавий, энг илғор давлатга айланиш, бу афсона эмас, бу ҳақиқатга интилишимиз керак. Биз қураётган жамиятда инсон омили муҳим ўрин тутади, бу эса инсон манфаатларининг устуворлигига асосланади.

    Янгиланган Конституция “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланади, чунки унда барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлар, ўқитувчилар ва ҳатто жиноятчилар (адашган фуқаролар)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топгани билан амалий аҳамиятга эга.

    Биз ўзимизнинг, халқимиз Конституциясини қабул қилиш арафасида турибмиз, бу ҳақда мамлакатимиз фуқаролари “бу менинг Конституциям” деб айта оладилар, бу жамиятимизга жуда зарур.

    Турсунова Раънохон, тарих фанлари доктори, ЖIDУ

    12.03.2023, 08:28   Изоҳ (0)   30732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эндиликда қонунчиликдаги барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади” — эксперт конституцион ўзгаришлар ҳақида

    01.03.2023, 16:01

    “Давлат бюджети тақсимотида халқ иштирокини таъминлаш муҳим қадам бўлади” — эксперт конституцияга киритилаётган ўзгартириш ҳақида

    28.02.2023, 17:27

    Инсон ҳуқуқлари категорияси конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда

    28.02.2023, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.