• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечира олмаган, Дубай шайхининг таклифини рад этган ва Аҳмадбой билан шерикчиликда айбланган Дилфуза Исмоилова 56 ёшда (фото, видео)

    “Тошкентнинг шўх қизи” сифатида танилган Дилфуза Исмоилова бу йил 56 ёшни қаршилади. Унинг ҳаракатлари қўшиқда айтилганидек ҳамон шўх ва қувноқ. Ҳаёт қийинчиликларида тобланган ижодкор кўнглидагиларни атрофдагилардан яширмайди. Аксинча, бахтли турмуши ортидаги қийинчиликлар ҳақида одамлар билишини истайди.

    “Отам санъаткор бўлишимга қаршилик қилган”

    Дилфуза Исмоилова санъатга алоқаси бўлмаган оилада дунёга келган. Шу боис отаси унинг санъаткор бўлишига жиддий қаршилик қилган.

    Фото: Скрин

    — Оилада етти қиз ва бир ўғил бўлганмиз. Ота ҳовлимиз шаҳар марказидаги Қоратош мавзесида бўлса-да, уйимизда чорва молларини ҳам боқардик. Эрталаб мактабга кетишдан аввал бетондаги сутларни сотиб келиш каминанинг вазифаси бўлган. Шу боисданми мен қизлардек нозик табиатли, нимжон бўлмаганман. Лой қориб, ғишт қуйишни ҳам уддалаганим учун отам раҳматли “Дипу ўғлим” деб эркаларди. Мен шаҳардаги 116-мактабда ўқиганман. “Баҳор қайтмайди” сериалида Анвар ролини ижро этган Рустам Абзалов мактабимизда директор эди. У инсон ҳам санъатни севгани учун драма тўгарагини ташкил қилганди. Кўпчилик қизлар қатори тўгаракка қатнашганман ва санъатга меҳр қўйганман. Онам “Фарзандларимдан бирортаси машҳур бўлса, пули кўп бўлса”, деб орзу қиларди, аммо отам раҳматли бу соҳани танлашимга жиддий қаршилик қилган. Кейинчалик ўзи дуо билан фотиҳа берган, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Аэропортдан ортимга қайтганман”

    Дилфуза Исмоилова 1985 йили санъат институтининг “Кино ва драма” факультетига ўқишга кирган. Ўша йили машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов энг истеъдодли актёрларни жамлаётгани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалади. Режиссёр истеъдодли абитуриентлар орасидан Дилфуза Исмоиловани танлаб олади.

    Фото: Instagram

    — Шуҳрат Аббосовнинг курсида ўқиш осон эмасди. Талабчан, изланувчан ва ниҳоятда қаттиққўл устоз эди. Кўпчилик мени комик актриса сифатида танийди, аммо мен талабалик чоғларимда драматик ролларни ҳам ижро этганман. Ҳар куни тайёргарлик бўларди, роль кўнгилдагидек чиқмаса, устозимиз кетишимизга йўл қўймасди. Шундай кунларнинг бирида россиялик киноижодкорлар ўзбек қизи роли учун актриса излаётган экан. Мен ҳақимдаги маълумотлар уларга қандай бориб қолганини билмайман. 1987 йили улар Москвага таклиф қилди, самолёт чипталарини ҳам юборишди. Аммо кетишимдан курсдошларим хафа бўлган эди. Чунки мен кетсам рэпертуардаги спектаклларни қайта саҳналаштириш керак бўларди. Аэропортга борганман-у, бир соатча ўйлаб ортимга қайтганман. Менимча, менда содиқлик кучли, агар шундай бўлмаганида Тошкентда қолишга қарор қилмаган бўлардим, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Келин пул олиб келса, ҳаммага ёқади”

    Актриса отасининг ўлимидан сўнг ҳамма нарсадан, хусусан санъатдан ҳам кўнгли қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    — 1989 йили оила қурганман. 1990 йили эса тўнғич фарзандим дунёга келган. Афсуски, шундай кунларнинг бирида отам вафот этган. Ўшанда оиламизга жуда қийин бўлганди, чунки сингилларим ҳали ёш, оиламизнинг боқувчиси эса оламдан ўтди. Ҳамма нарсадан ҳафсалам пир бўлиб юрганида қайнонам театрга ишга киришим кераклигини айтган. Аввалига ишлашни хоҳламаганман, чунки отамнинг ўлими жуда оғир таъсир қилганди. Охири рози бўлиб, Аброр Ҳидоятов номидаги театрга ишга қабул қилинганман. Икки йилга яқин ишладим, аммо оладиган ойлигимдан ҳеч кўнглим тўлмасди. Шунда машина олди-сотдисига қизиқиб қолдим. Сармоя киритиб, машинани олиб, у ер бу ерини тузатиб қайта сотардим. Жуда яхши фойда қоларди, келин пул олиб келса ҳаммага ёқади. Хурсанд бўлиб, ишимни қўллаб-қувватлашарди, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Сценарийни 50 йилда ҳам ёдлолмайман”

    Дилфуза Исмоилованинг танилишида “Гап йўқ” жамоасининг ҳиссаси катта. Унинг такрорланмас роллари ҳам айнан ана шу жамоа билан биргаликда яратилган.

    Фото: Instagram

    — Режиссёр Тўхтамурод Маҳкамов билан танишишимга Олимжон ака сабабчи бўлган. Ҳаммамиз бир мактабда ўқиган, олдинма кейин санъат институтини тамомлаган талабалар эдик. Тўхтамурод Маҳкамов роль беришда инсоннинг феъл-атворини ҳам ҳисобга оладиган, самимиятни яхши кўрадиган инсон эди. Табиатан битта камчилигим бор, буни ҳеч тўғирлай олмадим. Эрталаб уйғонишим жуда қийин, уйғонган тақдиримда ҳам ролни ижро этолмайман. Тўхтамурод ака шуни билиб атайин мен билан боғлиқ саҳналарни тушдан кейин оларди. Сценарийни олдиндан кўрмасдим, шу боис Тўхтамурод ака ўша ерда шошиб ўқиб берарди. Битта сценарийни 50 йилда ҳам ёдлай олмайман, аммо гапириб беришса тезда ёдимда қолади. Аслида сценарийда сигир судраб кетиши-ю, поезд тепасида югуриш билан боғлиқ саҳналар бўлмаган. Ҳаммаси суратга олиш майдончасида тасодифан яратилган. Тўхтамурод Маҳкамов операторга “Индамай олавер, Дилфузанинг ўзи ролни қойиллатади”, дерди. Ҳақиқатан ҳам беш дақиқадан кейин қандай хатти-ҳаракатни қилишимни билмасдим. Ҳаммаси “мотор” дейилганида яратиларди, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Овоз эшакда ҳам бор”

    Дилфуза Исмоилованинг қўшиқ куйлаши томошабинлар учун кутилмаган янгилик бўлган. Уни кўпчилик хонанда сифатида тан олмаган ва танқид тошларини отган. Шундай бўлса-да, у “Тошкентнинг шўх қизи” қўшиғи билан ўз мухлисларини топган.

    Фото: Instagram

    Мазкур қўшиқ 2000 йилда Дилфуза Исмоилова ғояси, Тоҳир Муҳаммад сўзи асосида яратилган. Мазкур қўшиқдан сўнг хонандага омад кулиб, тўйларининг кети узилмай қолди.

    — Йигирма йилдан буён “Тошкентнинг шўх қизи” қўшиғини кунига камида 10-15 маротаба ижро этаман. Кунига 4-5 та “бирров”им бўлса, ҳар бир тўйда камида икки-уч марта ижро этишимни сўрашади. Энг қувонарлиси, қўшиқни аввал ёшлар сўрарди, ҳозир 80 ёшли онахонлар ҳам шу қўшиққа рақсга тушяпти. Овози йўқ дейдиганларга жавобим — у эшакда ҳам бўлади. Мен ойлаб битта қўшиқ устида ишламайман, ярим соатда шеърни қўлимга олиб битта айтиб, студиядан чиқиб кетаман. Қўшиқ кўнгилдан чиқиши керак, шундагина самимий бўлади. Овози йўқ дейдиганларга айтар гапим 24 йилдан буён қўшиқ айтиб халқ хизматида юрибман. Битта чиқиб, йўқ бўлиб қолмадим. Санъатда овоз роль ўйнамайди, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Аҳмадбойга машина бериб куйдим”

    Ижтимоий тармоқларда хонанда Дилфуза Исмоилова тўй маросими вақтида Аҳмадбойни дуо қилаётгани тасвирланган видеолар пайдо бўлади. Қўшиқчи “Бахтимизга бой отамиз соғ бўлсинлар, умрлари узоқ бўлсин! Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин. Бой отамизни ёмон кўзлардан, ёмон одамлардан худо асрасин!”, — дейди.

    Фото: Instagram

    — Аҳмадбойга пул бермаганман. Машина бергандим. Машинага куйдим. У ҳам бир инсон. Беайб парвардигор. Дўстга ҳам, душманга ҳам айтадиганим — омадини берсин, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Лўлилар қўшиқчиларга кўп пул беради”

    Дилфуза Исмоилова интервьюларининг бирида лўлиларни яхши кўриши, улар тўйда айтилган нархдан ўн баравар кўп бериши ҳақида гапирганди.

    Фото: Instagram

    — Лўлиларнинг буюртмаси билан тўйларига бораман. Мен уларни роса ҳурмат қиламан, уларни яхши кўраман, меҳмондўст бўлишади. Буюртма қилишади, улар мард. Қанча беришини айтмайман, лекин ўзимизнинг инсонлардан ўн баравар кўп тўлашади. Жуда ҳам мард бўлишади, улар мени яхши кўришади, мен ҳам уларни яхши кўраман”, — дейди хонанда.

    “Турмушга чиқишга уялдим”

    Дилфуза Исмоиловага арабистонлик шайхдан совчи келгани, у бир нечта жомадонда тилла ва кийимларни совға қилиб юборгани, хонанда эса уни инсонларга тарқатиб юборгани ҳақида ҳам айтганди.

    Фото: Instagram

    — Ҳақиқатан совчи келган, уйланмаган, ҳозир Арабистонда. Умра сафарига боришимдан олдин уларнинг элчихонасида суҳбатлашиб ўтирганмиз, шунда ёқтириб қолган. Ҳақиқатан совчилар қўйиб, оламан деб жомадон-жомадон совға жўнатган. Ҳаммасини тарқатиб юборганман, зўр нарсалар эди, керак эмас, тегмайман деганман. Уларнинг тилини, инглиз тилини билмайман, ёнидаги таржимонлари билан гаплашганман, рус тилида гапирса, тушуниб жавоб қайтарганман. Совғаларини тарқатиб юбориб савоб олганман, лекин битта нарсасини ҳам тақмаганман ҳам, киймаганман ҳам. Шунақа одатим бор, энди уят бўлса керак, учта болали, еттита неварали бўлиб турмуш ўртоқ чиқибди деб тегиб кетмайман-ку. Бу масалада ўзимни ҳурмат қиламан, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Қайнонам ҳам қўшиқчи бўлган”

    Хонанда шахсий ҳаётда омади кулмагани турмуш ўртоғининг нотўғри қадами сабаб уч бола билан ажрашгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан ажрашиб кетганимизга 18 йилдан кўпроқ бўлди. Турмуш ўртоғим курсдошим эди. Жуда ҳам тарбияли, яхши инсон бўлган. Санъаткорлар оиласига келин бўлиб тушганман. Қайнонамга ҳам гап бўлиши мумкинмас. Қайнонам Нодира Аҳмедова, қўшиқчи бўлган.

    Турмуш ўртоғим билан ажрашишимга уларнинг нотўғри қадами сабаб бўлган. Қўпол бўлса ҳам айтаман, мен ҳеч қачон ҳаром нарсани ўзимга яқинлаштирмайман. Менинг бир одатим борки, яқин инсоним алдаса, ҳеч қачон кечирмайман. Айбини кечиришим мумкин, лекин у одам мен учун йўқ,—дейди Дилфуза Исмоилова.

    Дилфуза Исмоилова нима сабабдан фильмларда роль ижро этмаяпти?

    Фото: Instagram

    — Зўр актрисалигимни биламан, мендек актриса йўқлигини ҳам биламан. Мен текинга роль ўйнайдиган актриса эмасман. Катта пул сўрайман, уни беришмайди, аксинча, улар сиздан пул сўрашади. Шунинг учун ўзимни хор қилгим келмайди, чунки шу йўналишда ўқиб ишлаганман. Менинг ҳам фарзандларим, тирикчилигим бор. Кўп таклифлар бўлади, яқинда ҳам бир таклиф тушган эди, нархини айтгандим, бўлди, жавобини эртага айтаман, деб йўқолиб қолди. Ҳеч қачон текинга роль ўйнамайман”, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    “Сув заводим бор”

    Дилфуза Исмоилова ўғилларининг ҳам санъаткор бўлишини истаганди. Аммо уларнинг қўшиқлари у қадар оммалашмади. Ҳозир ўғиллари тадбиркорлик билан шуғулланади.

    Фото: Instagram

    — Катта ўғлим ҳовли қуриб сотади. Кичкина ўғлим Сарварнинг сув заводи бор. Қўли қўлига тегмай ишлайди, сув бешта филтрдан ўтади. Сув ҳам ернинг тагидан олинади, ҳалол қилиб ишлаб чиқарилади. Менинг ҳам беш хил сув заводим бор, — дейди актриса.

    22.02.2024, 17:50   Изоҳ (0)   173725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳилол Насимов 61 ёшни қаршилади. Режиссёр нима учун фильмларидаги бош қаҳрамон ролини фақат ўғлига беради?

    12.02.2024, 10:50

    “Запретга тушиб атрофдагиларнинг асл юзини кўрдим”. Қўшиғи турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида куйланган хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшда (фото)

    14.02.2024, 15:50

    Мудҳиш автоҳалокатдан омон қолган ва фарзанд доғини кўрган актриса Раъно Ярашева 63 ёшда (фото, видео)

    16.02.2024, 09:50

    Турк кино юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг Истанбулдаги ҳашаматли уйига саёҳат (фото)

    22.02.2024, 12:53

    Instagram: “Митти вайн” жамоаси актёри уйланмоқда, Шаҳло Алижонова ва Осман Наврўзов янги автомобилли бўлди

    22.02.2024, 10:52

    Хонандалик ва актёрликни бир маромда олиб бораётган санъаткорлар (фото)

    20.02.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.