Танловнинг республика босқичи 10 —15 май кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади ва унда ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 158 нафар иштирокчи қатнашади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-11_11-48-27-9OJG6i9b.jpg)
“Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадаси доирасида “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказилаётган танловнинг бу йилги мавсумида 248 минг нафардан ортиқ ёшлар Telegram’даги @YoshOvozbot орқали рўйхатдан ўтган.
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-10_19-01-24-5a0UiUzr.jpg)
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-10_19-01-25-GnvWKmxg.jpg)
Танлов маҳалла, сектор, туман (шаҳар), ҳудудий ва республика каби беш босқичдан иборат. Унда бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада йўналишида 3 та ёш (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) тоифасида номзодлар иштирок этди.
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-11_11-48-29-guquBx2F.jpg)
Танлов Низомига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, республика босқичи 2 босқичга бўлинди: финал ва супер финал.
Республика босқичида:
- 1-ўрин – 50 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та);
- 2-ўрин – 30 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та);
- 3-ўрин – 20 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та).
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-11_02-22-45-4fmtqMHA.jpg)
![](/static/2024/05/11/photo_2024-05-11_11-48-25-dTQxEzlD.jpg)
Қолган барча иштирокчилар – 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)