• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Ерда ётган акамнинг кўз чаноғидан қон оқиб турарди”. Достон Убайдуллаев болалигида ҳаётнинг оғир зарбаларига учрагани ҳақида

    Бугунги кунда санъатдан узоқлашган собиқ хонанда Достон Убайдуллаев Иноятилло Андижонийнинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида ҳаётнинг аччиқ зарбалари, яқинларидан жудо бўлгани тўғрисида гапирди.

     

    — Асли санъаткорлар оиласиданман, бобо-бувиларим санъаткор бўлган. Оилада учта жудоликни бошимдан ўтказганман. Уч ўғил бўлганмиз — катта акам вафот этган. Исми Қаҳрамон эди, мусиқа мактабида ўқиган, фортепиано чаларди. Кичик акам Санжар ҳам мусиқа соҳасида таҳсил олган, у виолончел чалган. Отам раҳматли бизни “Томоша” фолклор театрига олиб борганди. Мен солист сифатида қатнашардим, дея сўз бошлади Достон Убайдуллаев.

    Фото: Instagram

    — 1992 йилда “Томоша” фолкор театри қатнашчилари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ёшлар фестивалига таклиф қилинганди. Ўшанда 8 ёш эдим. Оиламиздан уч киши — мен ва икки акам, устозимиз ва бошқа иштирокчилар билан жами 12-13 киши бўлиб йўлга чиқдик. Истанбул аэропортидан тушдик, бизни иккита гид кутиб олди ва Анталияга катта автобусда 12 соатлик йўлга тушдик. Мен ҳайдовчига яқин жойда ўтирдим, акаларим ва бошқалар орқада ўйин-кулги қилиб кетишди. Бир одатим бор, машинадами, самолётдами, автобусдами, йўлда кўзимга уйқу келмайди, фақат йўлга қараб кетаман, дейди Достон Убайдуллаев.

    Фото: Instagram

    — 19 апрель, кучли ёмғир ёғаётганди. У ерда ҳам ўзимиздагидек довонлар бор экан, шу жойлардан ўн соатлик йўлни босиб ўтдик, манзилимизга икки соат қолганди. Уйдан кетаётганда онам Аллоҳ асрасин деб, катта акамнинг бўйнига тумор тақиб қўйган экан. Ўша тумор бўйнимга ботяпти, сен тақиб олгин, мен автобуснинг орқа томонига ўтиб ухлайман, деди акам. Кичик акамга эса қўлидаги соатни тақиб қўйди. Деярли 15 соатлик йўлдан чарчаб, шунчаки кўзимни юмиб кетаётгандим. 

    Автобус жуда қаттиқ чайқалишни бошлади. Ёнимизда чуқурлиги 20 метрлик жарлик бор эди, агар шунга тушиб кетсак, ҳеч ким омон қолмасди. Иккинчи тарафимиз қоятошлар, икки киши автобусни ўша томонга қараб буришди. Шунда автобуснинг орқаси, яъни акам ётган тараф қоятошга жуда қаттиқ урилди. Автобус думалаб кетди, 100-120 км/соат тезликда кетаётганимиз учун тез тўхтамади. Мен ўрнимдан туриб, иккита темирни ушлаб олдим, лекин қўрқувдан тилим айланмай гапиролмай қолдим. Автобус урилганда ойна синиб, акам зарб билан ташқарига отилиб кетган экан.

    Автобус тўхтагач, кичик акам билан бир-биримизни топдик, лекин катта акамнинг овози эшитилмаётганди. Қарасак, узоқда кимдир ётибди, ҳаммаёғи қонга беланганди. Борсак Қаҳрамон акам экан, кўзининг ўрни қонга тўлиб ётибди. Турклар меҳрибон халқ экан, машинада ўтиб кетаётганлар ҳам тушиб, кимдир сунъий нафас берди, кимдир биринчи ёрдам кўрсатди. Шунда акам бир чуқур нафас олди. Ҳа бўлди, тирик экан, деб хурсанд бўлдик. Кейин билсак, акамнинг кўзи ўша пайтнинг ўзида оқиб тушган экан. Касалхонага олиб кетишди. Биз меҳмонхонага жойлашдик, мен ва кичик акамдан ташқари, ҳамма фестивалга бориб қатнашиб келди, дея суҳбатни давом эттирди Достон Убайдуллаев.

    Фото:Instagram

    — Кичик акамнинг ҳам бели йиртилган экан, тикишди. Бир ҳайдовчи ва бир гид аёл вафот этди. Ўзбекистонда онам Россия телеканалини томоша қилаётганида янгиликларда “Ёшлар фестивали учун Ўзбекистондан келган болалар автобуси автоҳалокатга учради, йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди”, деб нотўғри маълумот берилган. Онам ўша пайтнинг ўзида адо бўлган. Отам вазирликка маълумот олиш учун борган. Бизга акамнинг вафот этганини айтишмаган. Соғлиғи яхши, Тошкентга жўнатиб юбордик, ўша ерда шифокорлар яхшироқ қарашади, дейишган. Бола бўлганмиз, ишонганмиз. Ўзбекистонда эса Достон вафот этибди, деган гап тарқалиб кетган. У пайтда Telegram, ижтимоий тармоқлар йўқ эди, ота-онам билан ҳам гаплашолмаганмиз. Кетаётганимизда отам ул-бул оларсиз деб қўлимизга пул берганди. Акам яхши экан, хурсанд бўлади деб унга, ота-онамга роса совға-салом олганмиз, дейди у.

    Фото: Instagram

    — Биринчи президентимиз Ислом Каримов томонидан шахсан бош вазирга делегацияни қайтариб олиб келиши ҳақида топшириқ берилган. Ўзбекистонга келдик, самолёт қўнгач, ойнадан дадамни кўрдим — бошида дўппи, эгнида тўн, белида қийиқча. Билсам, акамнинг жасади тобутда биз билан келган экан. Мен кўрганимда нафас олганида жони чиққан экан, шифохонагача етиб бормабди. Уйгача бизни сиренали машиналарда олиб боришди. Акамни қабрга қўйиб келганимиздан кейин онам ҳам қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. Ҳар икки гапининг бирида “Мен ҳам акангнинг орқасидан кетаман”, дейдиган бўлиб қолди. Телевизорда берилган нотўғри хабарни эшитганларида қаттиқ стрессдан саратон ҳужайралари очилиб кетган экан. Соғлиқлари ёмонлашди, 9 ойда 3 марта операция бўлди. Уйимиздан бир йил ичида иккинчи марта тобут чиқди, онам вафот этди, — дея изтироб билан сўзлади Достон Убайдуллаев.

    11.07.2024, 12:15   Изоҳ (0)   17254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Футболчи бўлиш орзум амалга ошмаган” — Даврон Эргашев ўғлининг Америка футбол клубида тўп суриши ва болаларининг тарбиясидан хавотирда эканлиги ҳақида (фото, виде...

    21.06.2024, 17:35

    Ўзбек шоу-бизнесидаги гонорари энг қиммат хонандалардан бири, уч фарзанднинг отаси Тоҳир Содиқов 51 ёшда (фото, видео)google is broken

    03.07.2024, 12:00

    “Халқ дуоси билан соғлиғим тикланди” — “Азизим” қўшиғи орқали танилган Жасурбек Жабборов Паркинсон касаллигидан тузалгани ҳақида (видео) 

    08.07.2024, 18:26

    Катта фильмларга кичик қадамлар билан: машҳур юлдузларнинг биринчи роллари 

    11.07.2024, 10:47

    27 қаватли ҳашаматли уй, 6 қаватли автотураргоҳ, 3 та вертолёт майдончаси: Осиёнинг энг бой оиласи қандай уйда яшайди?

    11.07.2024, 09:40

    Машҳур турк актёрлари иштирокидаги муваффақиятсиз фильм ва сериаллар 

    10.07.2024, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.