• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлашга келтирилаётган аргументлардир…” — “Годони кутиб” асари ҳақида

    Асар хусусида икки оғиз

    Шахсан мен “Годони кутиб” песасини эслаган пайтим “абсурд адабиёт”, “абсурд театр” атамалари тилга олинади. Келинг, аввал абсурдизм нима эканлигини аниқлаштириб олсак.

    Абсурдизм — инсон ҳаётининг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги ҳақидаги қарашлар тизими. (Даҳшат-а?!) Абсурд сўзининг изоҳли маъноси эса “келишмаган”, “ақлдан ташқари”, “мазхараомуз” дегани. Бу ХIX асрда улуғ файласуф Сёрен Керкегора томонидан шакллантирилган оқим бўлиб, ҳаётнинг абсурдлиги ҳақида файласуф шундай дейди: “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исбот қилишга келтирилаётган аргументлардир”. Кейинчалик Керкегора ғояларини давом эттирган француз адиби Камю асарлари орқали абсурдизм атамаси янада тушунарли бўлди.

    ХIX аср ўрталарида Камю, Сартр, Ионескулар қаторида ирландиялик адиб Самюэль Беккет “Годони кутиб” трагикомедияси билан абсурд театрини бошлаб берди. Асар дастлаб 1953 йилда Париж саҳналарида қўйилади. Шундан сўнг бутун Европа бўйлаб саҳналаштирилади. Уни кимдир тушунади, кимдир йўқ. Шу тариқа аксарият томошабинлар учун бемаъни бўлиб туюлган асар ўтган аср ўрталаридан то бугунга қадар турли танқидларга, баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Икки гапга сиғарлик спойлер ва узундан-узун таҳлил

     Хўш, Годо ким? Нега уни кутишади? Нега уни кутишга бу одамлар мажбур? Асар сарлавҳасида келган ном эгаси песада қандай рол ўйнайди? Гап шундаки, Годо ҳеч ким, у песа якунланиб, пардалар туширилганда ҳам саҳнада кўриниш бермайди. Уни ҳеч ким кўрмаган, лекин унинг борлиги ҳақида ҳамма билади. У йўқлик, сароб. Яъни Годо мавжуд эмас.

    Асар икки бош қаҳрамони Владимир ва Эстрагоннинг номаълум бир жойга йиғилишидан бошланади. Уларнинг мақсади Годо билан гаплашиб олиш — нима тўғрисида суҳбатлашишлари эса нафақат ўқирманга, балки Владимир ва Эстрагоннинг ўзларига ҳам аниқ эмас. Улар шу илинжда (эътиқодда десак ҳам бўлади) номаълум кундан бери уни кутишади. Кеча ҳам кутишганди, бугун ҳам кутишяпти, эртага ҳам Годони келишига умид қилиб йўл пойлашади. Улар кутганининг келишига ишонади. Орада умид узилса, жуда бўлмаса, ўзларини дарахтга, ўша Годо билан учрашишга келишилган ерда ўсган якка дарахтга осишади. (Аксига олиб, арқон ҳам топилмайди шу пайтда. Устига-устак дарахт қурғур ҳам ўта нимжон). Асардан англашилинишича, улар олтмиш-етмиш ёшлар чамасидаги одамлар бўлади. Балки, шу ёшгача кутишгандир Годони…

    Шуниси маълумки, сирли Годо келиб уларни озод этиши керак. Нимадан озод этиши керак? Уни боя таъкидлаб ўтганимдек қаҳрамонларимизнинг ўзлари ҳам тузук-қуруқ билмайди.

    Фақат Гого ё Диди кутишмайди Годони, ўқиб туриб мен ҳам кутардим. Сиз ҳам кутасиз. Ким экан у Годо? Балки, Потсодир? Ё Лакимикан? Эҳтимол, унинг ёрдамчиси — хабарчи болакай Годо бўлиб чиқар? Йўқ!..

    “Биз энди ёлғиз қолмаймиз, тунни ёлғиз кутмаймиз, Годони ёлғиз кутмаймиз, биз энди... кутмаймиз. Кун бўйи ўзимиз билан курашиб чарчадик. Энди бундай бўлмайди. Эртамиз аллақачон бошланди…” — улар ишонишганди…

    Яна ҳам тушунарлироқ таҳлил

    ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган, янги оқим сифатида бутун дунёда шов-шув кўтарган Беккет мансуб “абсурд театри” ўзига хос буюк янгилик эди. Беккет томошабиннинг ҳисларига эмас, заковатига мурожаат этди ва ана ўша ерда тасаввур саҳнасини яратди. Аксарият одамларнинг тасаввур қилишга заковати етмаганлари учун Беккет асарларини шунчаки чўпчак деб ҳисоблашди.

    Аслида у ХХ аср услубига янги мазмун олиб кирган эди. Беккет асарлари 50 йиллар бошида бутун дунёга тарқалган, муҳокама қилинган бўлса-да, собиқ Иттифоқ мафкураси 80 йилларгача уни зарарли ёзувчилар рўйхатига қўшиб қўйди. Кейин эса Беккет асарларини чириётган капиталистик ҳаётнинг инъикоси сифатида баҳолашди. Беккет асарларини ХХ аср маънавиятининг тимсоли сифатида қабул қилиш ҳақиқатга яқинроқдир. 50 йиллардаёқ у кўтарган муаммоларга инсоният ўттиз йил ўтиб дуч келди. Бу ёзувчининг инсон психологиясини чуқур билишини ҳамда инсоният Беккет кўтарган муаммолардан қочиб қутулолмаслигини кўрсатди.

    “Годони кутиб” асари Беккет номини бутун дунёга машҳур қилиб юборди. Асарда ҳеч қандай воқеа йўқ, (иккинчи марта айтишим — яна ҳам таъсирлантирсин, ўқувчини ўйлантирсин деган мақсадда қайтаряпман) икки киши йиғилиб, сўнг уларга яна икки киши қўшилади. Годонинг кимлиги ҳам номаълум. Унинг кимлигини ёки нималигини ҳеч ким билмайди. Бироқ ҳаммаси “Ҳозир Годо келади” деб кутиб туришаверади.

    Беккет бу асарида Ғарб кишисининг руҳий дунёсини очади, яъни одамнинг ҳаёти номаълум ва ҳеч қачон ташриф буюрмайдиган Годони кутиш каби бемаънидир. Одам ҳаётдан нима кутаётганини ўзи билмайди. Ҳаётлари ҳам ўзлари каби Годо каби бемаъни кутиш, ёлғон умид билан ўтиб кетади. (Мана, ҳаётнинг абсурдлиги қаерда) Годо асарда умрнинг тимсоли, инсон ҳаётининг, тўғрироғи, инсон маҳкумлигининг тимсолидир.

    Бошқа томондан, бу одамзоднинг бўшаб қолган кўнгил ойнаси. Ғарб ақли худони инкор қилди. Инкор қилинган худо ўрнини сароб эгаллади. Сароб — бу Годо. Саробга қанчалик яқинлашсангиз, шунчалик қочади. Инсон моҳияти ўтган асрнинг бошларидан бери инсониятдан ана шундай қочиб юрибди. Ғарб ақли “Годо” — маъно деб билгани сароб бўлиб, энди фақат уни кутиш ва абадий сарсонликка маҳкум этилди. Бу асар ана шу маҳкумликнинг кичик бир кўриниши. Асарда Беккет Владимир ва Эстрагон образлари орқали ёзувчи ва эзилувчини, қуллик ва соҳибликни тимсоллаштирган.

    Қаҳрамонлар шу даражадаки, уларнинг ҳатто ўйлагиси ҳам келмайди. Асарда ҳеч нарса содир бўлмайди. Сюжет йўқ. Конфликт, кулминация йўқ. Годони кутиб-кутиб, яна кутиш учун тарқалишади. Бу асар тимсолини ҳали-ҳануз шарҳлашяпти, ҳали-ҳануз бир тўхтамга келингани йўқ, ҳали-ҳануз Годони кутишгандай бу асардан маъно излашяпти, инсоният ҳалигача Годонинг кимлигини аниқлагани ва хулоса чиқаргани йўқ…

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Хулоса

    Номини бутун дунёга машҳур қилган “Театр I”, “Театр II”, “Эндшпил”, “Ётлашув”, “Ўйин” песаларида ҳам Беккет инсоннинг мавҳумлик билан юзма-юз тургандаги ички дунёсини кўрсатди. Худди Кафка асарлари каби бу песаларда ҳам инсон умрини беадад саробга, мавҳумотга, ўзлиги, ўз қиёфасидан, инсоний хислатларидан ётлаштиришга хизмат этувчи, уни муте ва қул қилувчи жамият билан қарама-қарши турган инсон фожиаси қаламга олинади. ХХ аср Ғарб кишиси маънавий қадриятлар харобаси устида ўтирибди, унда жаҳонга, ўз ҳурлигига интилишдан кўра қулликка, мутеликка мойиллик кучли. У ўтмишдан айро қилинган, келажакка ишонмайди. Беккет бу ҳолни шундай ифодалайди: келажак зулмат ичида, ўтмиш эса олисда. Шу сабабли ҳам унинг асарларида зулмат, олислик, ётлашув рамзлари қайта-қайта бўй кўрсатади.


    Асардан иқтибослар

    — V л а д и м и р: Мен кетдим.

    П о с с о: У афтидан менга тоқат қилолмаётганга ўхшайди. Мен, албатта, одамохун эмасман, бироқ шу сабаб бўла оладими? (Владимирга) Хато қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Дейлик, атрофга қоронғи тушмасдан ҳозир кетдингиз ҳам дейлик. (Учаласи ҳам осмонга тикилади) Хўш, кейин-чи. Кейин нима бўлади… (Муштукни оғзидан чиқариб, унга тикилади) …ўчиб қолди… (муштукни ёқади) у ҳолда… у ҳолда… у ҳолда нима бўлади? …Ҳалиги учрашувларинг нима бўлади, анави билан… Годеми… Годоми… Годами… (Жимлик) Хуллас, кимни назарда тутаётганимни биласизлар. Келгуси тақдирларингиз ахир унга боғлиқ-ку. (Жимлик) Дейлик сизнинг яқин келажагингиз.

    Э с т р а г о н: У рост айтяпти…

    — V л а д и м и р: Бор эди роҳибнинг…

    Овози пастлигини англаб, тўхтаб йўталиб олади-да, яна баландроқ овозда куйлай бошлайди.

    Бор эди роҳибнинг кучуги

    Яхши кўрарди уни.

    Кучуги еб қўйгач бир парча гўштин,

    Терисин шилиб олди.

    Танасин ерга кўмиб,

    Қабри устига ёзди…

    Тўхтаб, кучини тўплаб яна куйлай бошлайди.

    Танасин ерга кўмиб,

    Қабри устига ёзди шуни…

    Бор эди роҳибнинг кучуги

    Яхши кўрарди уни.

    Кучуги еб қўйгач бир парча гўштин,

    Терисин шилиб олди.

    Танасин ерга кўмиб,

    Қабри устига ёзди…

    Тўхтайди. Саҳна такрорланади. Паст овозда.

    Қабри устига ёзди…


    Қизиқарли фактлар

    — Самюэль Беккет 1906 йил Ирландияда туғилган. Жеймс Жойс билан Францияга келиб, бир умр ўша ерда қолиб кетган. Абсурд театри назариётчиси ва асосчиларидан. Шоир, адиб, драматург. Адабиёт соҳасидаги хизматлари учун 1969 йил Нобел мукофоти билан тақдирланган.

    — Беккет иложи борича асарларни қисқа ва лўнда ёзишга уринади. Унинг “Сўнгги нафас” номли песаси бор-йўғи 30 сонияга мўлжалланган. Унда бир неча марта чақалоқ йиғиси, йиғидан сўнг шунча марта чуқур нафас олиш ҳамда хўрсиниқ эшитилади. Бу икки марта такрорланади, холос, шу билан песа тугайди. Асар учта жумладан иборат. Аммо шу уч жумлани театршунослар ва адабиётшунослар 1969 йилдан бери турлича шарҳлаб келишади. Бу саҳна инсоннинг ҳаётга келиши ва умрининг сўнгги дақиқаларида умр хулосасини тимсоллаштираётгандай бўлади. Шу пайтга қадар асар ёзилган тақриз, шарҳлар, таҳлилларнинг ҳажми асар ҳажмидан минг баробар ошиб кетган.

    Азизбек Юсупов

    19.06.2023, 23:40   Изоҳ (0)   17266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     “Ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди” — “Мартин Иден” романи ҳақида

    11.06.2023, 10:30

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    06.05.2023, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.