• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан табрик йўллади ва бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

    Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллаб, фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Президентнинг байрам табригида айтилишича, бугунги кунда мактаб, коллеж, техникум ва олийгоҳларда билим олаётган, ўз шахсий ишини очиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган, Қуролли кучлар сафларида йигитлик бурчини шараф билан адо этаётган, ишлаб чиқариш, қурилиш, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларига, замонавий IT-технологиялари йўналишларига дадил кириб бораётган, катта орзу-умидлар билан яшаётган 18 миллиондан зиёд ўғил-қизлар — бебаҳо бойлик, олтин захирадир.

    “Янги Ўзбекистон бунёдкори бўламан!”, “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга муносиб ҳисса қўшаман!”, деган юксак мақсадлар фарзандларимиз қалбидан чуқур жой олиб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти мазмунига айланиб бораётгани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

    Навқирон авлодимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ўғил-қизларимизнинг билим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча шароитларни яратиш сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу борада улкан ишлар амалга оширилаётгани сизларга яхши маълум, албатта.

    Ўтган қисқа даврда ушбу йўналишда 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, изчил амалга оширилаётгани буни яққол тасдиқлайди. Айниқса, янгиланган Конституциямизда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатлари аниқ моддалар билан муҳрлаб қўйилгани, ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, амалий ишларимизни янги босқичга кўтариш имконини бермоқда.

    Шу ўринда янги таҳрирдаги Асосий қонунимиз лойиҳасини муҳокама этиш ва умумхалқ референдуми орқали қабул қилишда ёшларимиз алоҳида фаоллик кўрсатганини миннатдорлик билан таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу эса ўғил-қизларимизнинг Ватанимиз тақдири ва келажагига юксак дахлдорлик туйғуси билан яшаётгани, мамлакатимиздаги сиёсий-ижтимоий жараёнларга янгича руҳ ва мазмун олиб кираётганидан далолат беради.

    Айни пайтда бундай фаол муносабат бутун халқимиз қатори ёшларимиз билан ҳам доимий мулоқотни йўлга қўйиб, фикр ва истакларини эшитаётганимиз, барча дастур ва режаларимизни амалга оширишда ўғил-қизларимизни кенг жалб этиб, уларга ишонч билдираётганимиз натижаси, десак, тўғри бўлади, дейилади табрикда.

    Қайд этилишича, ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди. Барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу вазифага ташкилотчилик қобилиятига эга, ташаббускор йигит-қизлар танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди. “Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги икки йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилди.

    Олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ўғил-қизларимиз учун янги имкониятлар очмоқда. Охирги уч йилда 250 минг нафар ёшга 6 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Мамлакат бўйича 210 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилиб, 4 триллион сўмлик 2,5 мингта лойиҳа амалга оширилди. Натижада, ёш тадбиркорлар сони 2 карра кўпайиб, 200 мингдан ошди.

    “Биз нафақат ёшларимиз, балки бутун жамиятимиз ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётган ана шундай эзгу ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Шу борада ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиз, азизларнинг салоҳият ва иқтидорингизни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз.

    Юртимиз ёшлари яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли соҳаларда дастлабки умидбахш натижаларни қўлга киритаётгани албатта барчамизни хурсанд қилади. Ўзбекистонлик ўқувчилар ўтган йили халқаро фан олимпиадаларида 7 та олтин, 36 та кумуш ва 38 та бронза медалини қўлга киритдилар. Ёш спортчиларимиз эса халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, бу йил 247 та олтин, 119 та кумуш, 110 та бронза медал соҳибига айландилар. Кейинги йилларда Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ана шундай ёшларнинг 758 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.

    Албатта, биз азиз фарзандларимизнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича бошлаган ишларимизни давом эттириб, уларни янги, янада юксак босқичга олиб чиқамиз. Ишончим комил, жонажон Ватанимизга меҳр ва садоқат билан яшаётган, илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшларимиз ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир. Сиз, азизларни бугунги ёшлик, бахт ва нафосат айёми билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан ютуқ ва омадлар тилайман. Ҳеч қачон унутманг, ғалаба ва бахт – астойдил интилганники! Сизларнинг ютуғингиз – бу бутун эл-юртимизнинг ютуғи. Халқимиз сизларга ишонади, сизларга таянади сизлардан куч-ғайрат, руҳ ва илҳом олади. Ўз олдингизга улуғ мақсадлар қўйиб яшашдан асло чарчаманг! Янги Ўзбекистонни албатта сизлар билан, бутун мамлакатимиз ёшлари билан бирга барпо этамиз”, — дейилади табрик матнида.

    Бундан ташқари, мамлакатда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азм-у шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, ватанга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

    • Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи – Қўнғирот тумани “Мингжарған” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
    • Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич – Нукус туманидаги Биогумус фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
    • Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти
    • Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи – Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
    • Горев Петр Денисович – Бухоро шаҳридаги “Буюк ипак текстиль” масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти
    • Юсупова Чинора Анвар қизи – Вобкент туманидаги Чинар Мушроом томорқа хизмат масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
    • Набиқулова Нафиса Ўктам қизи – Сўғдиёна-W профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти
    • Усмонова Мадина Улуғбек қизи – Жиззах шаҳридаги Гранд Супер Стар масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти
    • Мансурова Зарина Анвар қизи – Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
    • Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович – Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти
    • Равшанова Гулҳаё Азаматовна – Навоий вилояти “Зиёкор” аёллар ва ёшлар маркази раҳбари
    • Рахмонов Сухроб Юсупович – Навоий шаҳридаги Бур Компрессор Навоий масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти
    • Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
    • Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги Эффортлесс Эдуcатион Service нодавлат таълим муассасасининг Старт-21 ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти
    • Баликова Чарос Норбек қизи – Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти
    • Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи – Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти
    • Боқиева Феруза Шерали қизи – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзбекистон” локомотив депоси Афросиёб юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти
    • Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги Software-Девелоперс-Group масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти
    • Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли – Термиз туманидаги “Сурхон Термиз Умид” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти
    • Очилдиева Дилноза Ўткир қизи – Қизириқ туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти
    • Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти
    • Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи – Паркент туманидаги “Кумушкон” кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти
    • Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли – Марғилон шаҳридаги “Муҳандисона” масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти
    • Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти
    • Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли – Хонқа туманидаги “Хонқа чорва капитал” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
    • Машарипова Гули Раъно Озодовна – Эду Action ИЭЛс тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори
    • Ачилова Диёра Алишеровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси
    • Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Юнусобод туманидаги Тасс Vision масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
    • Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
    • Жўрақулова Маржона Садриддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Қизлар овози” клуби раҳбари
    • Икромова Тахмина Изатуллоевна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси
    • Кадиров Азамат Азизович – Uzbekistan аирwайс акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси А-320 ҳаво кемаси учувчи-нозири
    • Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси
    • Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи – Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли артисти
    • Сафаров Худойназар Суннат ўғли – “Ўзбекгеологияқидирув” акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ерости ишлари геологи
    • Усманова Мафтуна Анваровна – Тошкент шаҳридаги “Шароит плюс” ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори
    • Хамроев Сардорбек Ислом ўғли – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
    • Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи – Академик V.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи.
    30.06.2023, 10:45   Изоҳ (0)   13163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Америкаликлар сиёсатчиларга камдан кам ҳолларда ишонишади” — журналист Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:43

    “Америкадаги ҳар президентлик сайловларида сохта овозлар аниқланади” — Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:31

    “АҚШда президентликка даъвогарлар сони 10 нафардан ошди” — журналист Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:16

    “Аксарият абитуриентларга қайси ОТМга кириш ва қанақа йўналишда ўқишнинг аҳамияти йўқ” — мутахассис

    29.06.2023, 22:58

    Германияга ишлашга юборилган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар сарсон юргани айтилмоқда

    29.06.2023, 22:51

    “У тартиб ҳозир йўқ” — мутахассис контрактда ўқиганларга диплом беришда ишга киргани ҳақида ҳужжат сўралмаётганини айтди

    29.06.2023, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.