• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар кўрган молиявий зарарлар қоплаб берилиши керак. Бу ҳақда 2025 йил 14 июль куни кафе-ресторан ва савдо соҳаси вакиллари билан ўтказилган йиғилишда тадбиркор Наргиза Улуғова таклиф берди.

    Foto: Savdo-sanoat palatasi
    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Наргиза Улуғованинг айтишича, электр токи тез-тез ўчирилаётгани сабаб бизнесга зарар етказилмоқда. Бу борада электр энергияси етказиб берувчи корхонада масъулият етишмайди. Шу сабаб айбдор бизнес кўрадиган зарарларни қоплаши керак.

    “Менинг корхонам электрсиз умуман ишлай олмайди. Лекин энергия олдиндан огоҳлантирмасдан ўчирилмоқда. Кейин эса “авария бўлган” деган сўз айтилади. Бундай жараён кунига ҳатто 10 мартагача такрорланиши мумкин. Электр ўчирилаверса, ускуналаримиз бузилади, сотувлар йўқолади. Энергия етказиб берувчи компания ток узилиши сабаб кўраётган зараримизни қоплаб бериши масаласини кўтармоқчиман. Биз депозитлар асосида ишлаймиз, тижорат тарифлари бўйича катта пул тўлаймиз. Шу сабабли, мен компенсация механизмини жорий этишни сўрайман”, деди Testo кафеси ҳаммуассиси.
    Nargiza Ulugъova  
    Наргиза Улуғова  
    Скриншот: YouTube

    Кафе-ресторан соҳасида фаолият олиб борувчи яна бир тадбиркор Алина Симерман юқоридаги таклифни қўллаб-қувватлади. У пойтахтда электр таъминотидаги узилишлардан кўп азият чекаётганини айтди.

    “Биз — оддий истеъмолчимиз. Шартномада электр энергияси етказиб берувчи корхона токни узиш учун олдиндан хабар бериши шартлиги ёзилган. Шунчаки ўчиришга ҳақлари йўқ. Улар масъулиятни ҳис қилмайди. Биз тушунтиряпмиз — одамлар ойликсиз қолиши мумкин, маҳсулотлар бузилади, ускуналар ёниб кетяпти. Ҳар куни саккиз марта ток ўчса, ускуна қандай ҳолатда бўлади, ўйлаб кўринг”, деди ресторатор.
    Alina Simerman
    Алина Симерман
    Скриншот: YouTube

    Мулоқотда Фориш туманидаги “Карбонат”АЖ раҳбари Фаррух Содиқхўжаев корхонасида газ ўчиши сабаб юз берган муаммога тўхталди. Унинг айтишича, оҳак ишлаб чиқаришда газ ўта муҳим рол ўйнайди.

    “Биз уч ойлик газ истеъмоли учун олдиндан 4 миллиард сўм тўлаган эдик. Экспорт қилувчи корхона бўлганимиз сабаб газни ўчиришлари мумкин эмасди. Шунга қарамай, газни ўчиришди. Ҳар доим ходимларга ўз вақтида иш ҳақини бериб келганмиз. Аммо газ ўчирилгандан сўнг, пул оқимида узилиш юз берди”, деди у.
    Farruh Sodiqxoъjayev
    Фарруҳ Содиқхўжаев
    Скриншот: YouTube

    Фаррух Содиқхўжаев сўзларига кўра, газ улиши сабаб корхона даромади тўхтаб, ходимлар иш ҳақлари кечиккан. Кейин ишчилар Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан компенсация ундириш бўйича судга ариза берган. Оқибатда корхона 8 миллиард сўм миқдорида компенсация тўлашга мажбур бўлган. 

    “Бир ярим йилдан бери манзилма-манзил юриб ариза ёздим, фойдаси бўлмади. Илгари корхонамизда 370 киши ишлаган бўлса, ҳозир 50 киши қолди. 333-модда жуда хавфли”, дейди тадбиркор.
    Foto: Savdo-sanoat palatasi
    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Иқтисодчи Отабек Бакиров мулоқотда кўтарилган энергетика муаммоси бўйича муносабат билдирди. Таҳлилчи “свет” ўчирганлик учун энергетиклар компенсация тўламаслиги, аммо иш ҳақи кечикса, бизнес синдирувчи компенсация тўлашга мажбурлигига эътибор қаратган.

    “Бизнес вакиллари яна электр ва газ таъминотидан огоҳлантиришсиз ўчиришлардан дод дейишмоқда. Ускуналар ишдан чиқиши, хом ашё, захираларнинг бузилишидан зарарлар ҳақида гапирилмаган гап қолмади. Ўтган йили ҳам бу муаммо бир неча бор кўтарилган эди, лекин ечим йўқ, ўзгариш йўқ, натижада вазият оғирлашмоқда холос. Абсурд шуки, иш ва хизмат кўрсатиш тўхтаб қолиши натижасида ишчи-ходимларга маош кечикса, йиллик 511 фоиз миқдорида компенсация тўлаш керак. Тасаввур қилаяпсизми, қанақа иккиюзламачилик? Зарар етказаётган энергетикларга ҳеч қандай жавобгарлик йўқ, лекин тадбиркорлар ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, энергетик узилишлар ортидан иш тўхтаб, ойлик бера олмаса, ишчилари олдида синдирадиган компенсация тўлашга мажбур. Форишлик тадбиркор билан юз берган ҳолат бу кулфат. Лекин шонли энергетиклар ҳар куни етказётган кулфатнинг биттаси холос”, дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Аввалроқ “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳрида ва вилоятларда ток ўчишларига куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кетаётгани сабаб қилиб келтирилган. Шу билан бирга, иссиқ кунларда авариявий ҳолатлар юзага келиши ҳам электр энергиясида узилишларга олиб келмоқда.

    18 июл, 19:25   Изоҳ (0)   658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электр узилишлари#электр энергияси#газ#энергетика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    6 июл, 11:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.