• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бухоро

    Бухорода ташландиқ ерда боғ яратмоқчи бўлган тадбиркор сарсон бўлмоқда. Унга тегишли ер аукционда сотиб юборилган

    “Дарё”га Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида фаолият юритувчи “Нурли боғ-2020” МЧЖ вакили мурожаат қилиб, адолат истаётганини айтмоқда. Тадбиркорга кўра, унга ҳокимият томонидан 49 йилга ижарага берилган ер майдонининг бир қисми Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ноқонуний тартибда аукционга чиқарилган ва бошқа тадбиркорга бериб юборилган. Бугун у боғ яратмоқчи бўлган ҳудудда баҳсли вазият юзага келган ва ишлар тўхтаб қолган.

    Ернинг айни кундаги ҳолати
    Фото: “Дарё”
    Ернинг дарахтлар экилган аввалги ҳолати
    Фото: “Дарё”
    2020 йил Шофиркон тумани ҳокими қарори билан бизга, яъни “Нурли боғ-2020” МЧЖга 200 гектар ташландиқ ер 49 йил муддатга ижарага берилганди. 2021 йил мазкур ерлар эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрлаб, эгалик ҳуқуқини расмийлаштирдик. Шу даврда ернинг 156 гектарини техникаларимиз ёрдамида экин экишга тайёр ҳолатга олиб келдик ва 139 гектар майдонида мевазор дарахтлар, 17 гектар майдонида эса узумзор ташкил қилдик. Аммо 2023 йил қишда аномал совуқ туфайли бу боғ катта зарар кўрди. Кўплаб дарахт ва токлар совуққа бардош бермай қуриб қолди. Ушбу ишлар бу ҳақдаги далолатнома билан расмийлаштириб қўйилган. Шундай бўлса-да, биз бу ерда қайтадан улкан боғ яратиш орзусидамиз. Аммо 2022 йил бизга номаълум сабабларга кўра, ушбу ернинг 15 гектардан ортиқ қисми вазирлик томонидан аукцион савдога чиқариб юборилгани туфайли аукционда уни ютиб олган тадбиркор боғимизни кенгайтириб, кўчат экиш ишларимизга тўсқинлик қилмоқда, дейди МЧЖ иш юритувчиси Маъмур Нуриддинов. 
    Маъмур Нуриддинов. 
    Фото: “Дарё”
    Фото:  “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Маълум бўлишича, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2022 йил 14 март куни бир қанча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари, шу жумладан Шофиркон туманидаги майдони 23 гектардан иборат “Осиё кони 1-участкаси”ни аукцион савдога чиқариб юборган. Аукционда бу ерни Течно-Cрушер Stone МЧЖ ютиб олган. Қизиғи ушбу ернинг катта қисми 2020 йилда туман ҳокими қарори билан “Нурли боғ-2020” МЧЖга берилган 200 гектар ер ҳисобида бўлган. 

    Фото: “Дарё”

    Маъмур Нуриддиновнинг сўзларига кўра, ер майдонининг аукционга чиқарилишига қадар амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган. 

    Вазирликка кўра эса ушбу ер ҳудуди Давлат комиссиясининг 2017 йил 6 февралидаги 349-сонли баённомасига мувофиқ кон сифатида тасдиқланган. Аммо ҳокимлик бу ер кон ҳудуди эмас, суғориладиган ер майдони эканини маълум қилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон тумани филиали бошлиғи А.Саидовнинг хулосаси ҳам мавжуд. 

    Фото: “Дарё”

     

    Президентнинг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 5-бандига мувофиқ эса суғориладиган ер майдонларидан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Иккинчидан, вазирлик ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг 2022 йилдаги 1-01/1718-сонли хатида Течно-Cрушер Stone МЧЖ томонидан конда қазиш ишлари бошланишидан олдин, суғориладиган ерлар тоифасига мансублиги ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер турига кирадими ёки йўқлиги тўғрисида маҳаллий ҳокимликлардан тегишли хулоса олган ҳолда ишлаш тавсия этилган. Бироқ бу ишлар амалга оширилмагани боис юқоридаги фармон талаблари бузилган.

    Фото: “Дарё”

    Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарорида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилиши лозим. Аммо Течно-Cрушер Stone МЧЖ ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилмаган.  

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Ҳозир ноябрь ойи кўчат экиш мавсуми ҳисобланади. Боғни кенгайтириш учун кўчат экамиз десак, Течно-Cрушер Stone МЧЖ раҳбари Дилмурод Мустафоев ҳамда иш юритувчиси Гулруҳ Маҳмудова бунга тўсқинлик қилиб, ер бизники демоқда. Шу сабаб биз боғни кенгайтиролмаяпмиз, ерни суғоролмаяпмиз, дейди Маъмур Нуриддинов.

    “Дарё” журналисти билан бу хусусда суҳбатлашган Течно-Cрушер Stone МЧЖ иш юритувчиси Гулруҳ Маҳмудова аукцион орқали сотиб олинган ерлар аввалдан уларга тегишли бўлганини таъкидлади. 

    Бизга фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 2017 йилда лицензия берилган. Шофиркон тумани ҳокимининг 2017 йил мартдаги қарорига асосан Течно-Cрушер Stone МЧЖга Осиё массивидан шағал маҳсулотлари қазиб олиш карери учун 9,5 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ажратилган, дейди МЧЖ масъули. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Вилоят прокурори ўринбосарининг аниқлаштиришича, туман ҳокимининг 2021 йилдаги 373-сонли қарори билан МЧЖнинг аризасига асосан жамиятга ажратилган ернинг 8 гектар қисми шағал қазиб олиш ишлари якунлангани ва белгиланган тартибда рекултивация ишлари амалга оширилганлиги инобатга олиниб, захирага қайтарилган. “Нурли боғ-2020” МЧЖ вакилининг сўзларига кўра эса Маҳмудова назарда тутаётган ер майдони аукционга чиқарилган ҳудуд эмас. 

    Тадбиркорлар муаммосига ечим излаб судларга ҳам мурожаат қилган. Жумладан “Нурли боғ-2020” МЧЖ собиқ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги)нинг “Электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 14 март кунги 4-сонли қарорининг “Нурли боғ-2020” МЧЖга тегишли 15,46 гектар ер майдонини аукционга чиқариш тўғрисидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, судга мурожаат қилган. Суд ушбу даъвони қаноатлантирган.

    Фото: “Дарё”

    Шунга қарамасдан ер билан боғлиқ муаммо ҳамон давом этмоқда. “Нурли боғ-2020” МЧЖ бу ерда боғ яратиш учун ҳаракат қилаётган бўлса, Течно-Cрушер Stone МЧЖ шағал қазиб сотиш фикридан қайтгани йўқ. Мажбурий ижро бюросининг Шофиркон тумани бўлими Течно-Cрушер Stone МЧЖни шағал қазиб олишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, бу ишлар давом этмоқда. 

    Муаммонинг юзага келишида Шофиркон туман ҳокимлигини айбдор деб санаётган Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ Шофиркон тумани ҳокими 2020 йил 30 декабрдаги 724-сонли қарорини чиқариб, “Нурли боғ-2020” МЧЖга ер ажратиб бераётганда Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги) билан келишмаганини билдирган.

    Фото: Скриншот
    Шу ерда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириб, “Мингчинор” ҚФЙдаги кичик иқтисодий саноат зонасида қайта ишлаш ва сақлаш, кичик логистик марказ қуришни ният қилганмиз. Бу  бўйича тегишли шартномалар имзоланган. Зарур бинолар қурилиши аллақачон бошланган. Хитойдан зарур ускуналар йўлга чиққан. Буларнинг ҳаммасини ўз маблағимиздан қиляпмиз. Бугунги кунда хитойлик тадбиркорлар билан мева-сабзавотларни экспорт қилиш бўйича келишувларга ҳам эришдик. Мақсадимиз — яхшидан боғ қолади, деган нақлга амал қилиб, гўзал боғ яратиш, халқимизнинг фаровонлиги учун ҳисса қўшиш. Насиб қилса, ишларни йўлга қўйсак, 350 нафар кўпроқ одамни иш билан таъминлаймиз. 
    Геология вазирлиги масъул ходимлари вилоят ва туман ҳокимликлари билан келишмасдан тадбиркор ҳисобидаги, қишлоқ хўжалиги тоифасидаги ерни белгиланган тартибга зид равишда аукцион савдоларига чиқарилган ҳолатларга нега ҳуқуқий баҳо берилмаяпти? Аукцион савдоларига чиқаришга асос бўлган  ҳужжатлар маъмурий судда кўрилиб ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, суд қарори ижроси таъминланмаяпти? Ҳеч ким бизнинг харажатларимиз, иш ўринлари яратиш ва инвестиция киритиш борасидаги ҳаракатларимизни инобатга олмаяпти”, дейди тадбиркор.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир қизиқ ҳолат. Шофиркон тумани ҳокимлиги сўнгги пайтларда ўзи берган ернинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритмоқда. Шу пайтга қадар ер учун 10 миллиард сўмдан ортиқ харажат қилган тадбиркор ҳокимликнинг бу қароридан ҳайрон. Ҳокимликнинг даъво аризаси Ғиждувон туманлараро иқтисодий суднинг 2024 йил 1 ноябрдаги ажримга кўра, рад этилган. Қизиғи, ўша суднинг ўзи 18 ноябрдаги ажримида туман ҳокимлигининг даъво аризасини давлат божи тўловсиз иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирган. Мазкур иш 2024 йилнинг 6 декабрь куни кўриб чиқилади.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    25.11.2024, 15:13   Изоҳ (0)   15600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бухоро#Шофиркон#тадбиркор#ер#қарор#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳокимига битта академикнинг очиқ хати таъсир қилмагач, уни қўллаб яна уч академик мақола эълон қилди

    31.01.2018, 09:13

    Бухоро вилоятидаги Хожа Али Ромитаний зиёратгоҳи ёнида замонавий меҳмонхона ишга тушди

    26.07.2019, 22:22

    Бухоронинг Олот ва Қоракўл туманларида картошка 14 минг сўмгача ошгани айтилганди. Тадбиркор эса 5 тонна картошка харид қилиб, аҳолига 3,5 минг сўмдан сотди

    19.03.2020, 11:12

    Бухорода ҳокимлик тадбиркорга эски масжид ёнида Ёшлар гузари қуришга рухсат берди. Аҳоли эса бундан норози бўлиб, тадбиркор билан пичоқбозликкача борди

    12.06.2020, 14:08

    Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир қатор давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари мукофотланди

    28.08.2020, 22:58

    «Қайси тилда гапирсанг ҳам майли, ‘подводить’ қилмасанг бўлди». Шавкат Мирзиёев таклиф билдираётганда русча сўз ишлатиб юборган маҳалла раисига ҳазил қилди

    25.01.2021, 09:27

    Бухорода ўғлининг номидаги 7,4 гектар ерни ноқонуний равишда 84 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

    01.03.2022, 22:26

    Маданий мерос объектларига етказилган катта зарар юзасидан Туризм вазирлигига тақдимнома киритилди

    08.05.2022, 20:16

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан мукофотлади

    29.08.2022, 22:54

    Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди

    15.07.2024, 18:00

    Ўзбекистонда болани оилавий зўравонликдан ҳимоялаш чоралари кучайтирилади

    16.07.2024, 19:20

    Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди

    18.07.2024, 22:45

    Бухоро ва Навоий вилоятларида Beeline Uzbekistan мобил интернети тезлашди

    25.07.2024, 10:30

    Бухорода электрдан ноқонуний фойдаланган корхона 345 млн сўм зарар етказди 

    31.07.2024, 17:15

    Бухорога тадбиркорлик учун қўшимча 60 млн, инфратузилмага 40 млн доллар ажратилади

    12.08.2024, 17:13

    Ўзбекистонда олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича ўзгариш бўлмаган

    11.09.2024, 17:31

    Ўзбекистонда болага нисбатан оилавий зўравонлик қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

    20.09.2024, 18:55

    Бухорода фуқарога умрбодлик нафақа ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди

    26.10.2024, 09:32

    Бухорода она 9 ёшли қизининг қўли ва юзига қизиган капкир босди

    03.11.2024, 21:25

    Бухорода 16 ёшли бола ўзгалар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди

    10.11.2024, 14:54

    Бухородаги мактабда фоҳишахона ташкил қилган 62 ёшли қоровулга ҳукм ўқилди

    11.11.2024, 09:40

    Ўзбекистонда 20 ноябрь куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудлар маълум қилинди

    19.11.2024, 15:20

    Инқироз яқин: Ўзбекистонда сув нархи бензиндан қиммат бўладими?

    19.11.2024, 18:08

    Бухородаги чўллардан саксовул синдириб олиб кетаётган шахсларга қарийб 40 млн сўм жарима белгиланди

    19.11.2024, 18:45

    Когонда 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди 

    19.11.2024, 20:20

    Октябрда солиқ тушумлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ўсди 

    19.11.2024, 23:00

    Ўзбекистонда 21 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    20.11.2024, 14:25

    Ўзбекистонликлар 11.11 савдосида 1 миллиондан ортиқ онлайн буюртма берди

    20.11.2024, 18:00

    “Ўзгидромет” 22 ноябрь учун прогнозни эълон қилди

    21.11.2024, 11:10

    Бухоро ва Навоийда саксовулларни синдирган шахсларга жами 43,8 млн сўм жарима белгиланди

    21.11.2024, 23:59

    Ўзбекистонда 23 ноябрь куни ҳарорат 20 даражагача илиқ бўлади

    22.11.2024, 10:30

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    24.11.2024, 11:05

    Фарғонанинг икки туманида “валютчик”лар ушланди

    24.11.2024, 19:47
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 11:15

    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

    Реклама | 12 май, 10:30

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади 

    Ўзбекистон | 12 май, 10:59

    Қирғизистонда ҳарбийлар туяқуш ҳолатида туришга мажбурланди (видео)

    Қирғизистон | 12 май, 09:47

    Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланди

    Ўзбекистон | 12 май, 09:11

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

    Реклама | 12 май, 09:00

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.